|
Охирги уч йилда (2019-2023) эришилган ютуқлар
|
Мактабнинг рейтинг кўрсаткичи кейинги уч йилда туман мактаблари орасида 5-ўринга кўтарилган.Мактаб таълим сифати, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси, педагог кадрларнинг салоҳияти каби кўрсаткичлар бўйича вилоятда етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.
Билим масканида таълим беришнинг самарали усуллари изчил ва тизимли йўлга қўйилганлиги натижасида сўнгги йилларда ўқувчилари фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этмоқда.
2022-2023 ўқув йили учун оътказилган фан олимпиадасининг туман босқичида 9-синф оъқувчиси Жонгирова Муниса Умрбек қиз она тили ва адабиёт фанидан 3-ўрин эгаллади
9-синф ўқувчиси Рашидова Дилнура Зафарбек қизи информатика фанидан 2-ўрин эгаллади
9-синф ўқувчиси Исмаилова Рухшона Одилбек қизи рус тили 2-ўрин эгаллади
9-синф ўқувчиси Абдиримова Шахноза Аллаёр қизи инглиз тили 3-ўрин эгаллади
10-синф ўқувчиси Очилова Азизахон Пўлат қизи рус тили 1-ўрин эгаллади
11-синф ўқувчиси Олимбаев Алижон Азамат ўғли математика 1-ўрин эгаллади
11-синф ўқувчиси Абдуллаева Шаҳруза Қувондиқ қизи биология фанидан 3-оърин эгаллади
11-синф ўқувчиси Бекчонов Шохжахон Сулаймон ўгли кимё фанидан 2-ўрин эгаллади
11-синф ўқувчиси Хажиева Лобархон Эркинбоевна рус тили фанидан 2-ўрин эгаллади
11-синф ўқувчиси Қазақов Нодирбек Шерзод ўғли инглиз тили фанидан 2-ўрин эгаллади
11-синф ўқувчиси Розметов Мақсад Давронбек ўғли география фанидан 2-ўрин эгаллади .
Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 72 та фан, 4 та спорт ва 4 та ижтимоий-маданий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, машғулотларга ўқувчилар ўз қизиқиш ва иқтидорлари бўйича жалб этилган.
Тажрибали раҳбар педагогик жамоанинг билим ва салоҳияти, малака ва тажрибасини мунтазам ошириб боришга катта эътибор қаратиб келмоқда. Унинг ташаббуси билан мактабда ўқитувчилар учун таълим жараёнини такомиллаштириш, машғулотларда илғор педагогик технологиялардан кенг фойдаланишга доир семинар-тренинглар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Туманда ёш мутахассисларнинг касбий маҳоратини ошириш, янги дарсликларни тажриба-синовдан ўтказиш ҳамда таълим жараёнига инновацион услубларни жорий этиш каби ишларга ҳам кенг жалб этиб келмоқда.
Жумладан, сўнгги уч йилда таълим тизимига жорий этилаётган янги педагогик услублар, соҳада амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти бўйича туман педагоглари учун 20 та ўқув-семинарларини ўтказган.
Сўнгги уч йилда “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳаларини” тажриба-синовдан ўтказиш ишларига раҳбарлик қилмоқда.
Тажрибали устознинг кўплаб шогирдлари бугунги кунда педагог сифатида вилоят таълим муассасаларида самарали фаолият кўрсатмоқда.
Фаол тарғиботчи сифатида ёшларни маънавий таҳдидлардан асраш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларнинг қалби ва онгида миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини шакллантириш мақсадида сўнгги уч йилда мактабда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Биз буюк юрт фарзандларимиз”, “Юксак маънавият-енгилмас куч”, “Ватанга садоқат-муқаддас ва юксак туйғу” каби мавзуларда 40 дан зиёд учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этган.
|