Сирдарё вилояти ииб бошлиғи полковник С. Б. Джабаровга Гулистон шаҳар “Янги


Download 18.55 Kb.
Sana03.10.2023
Hajmi18.55 Kb.
#1690721
Bog'liq
МАЪЛУМОТ


Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи
полковник
С.Б.Джабаровга
Гулистон шаҳар “Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда ушбу маҳаллани “Қизил” тоифадан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар


М А Ъ Л У М О Т И

02.10.2023 йил Гулистон шаҳар


Гулистон шаҳар “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ерли ҳамда кўп қаватли хонадонлардан иборат бўлиб аҳоли сони 7 минг 860 нафарни (шундан аёллар 3 минг 916 нафар, ёшлар 1 минг 315 нафар, вояга етмаганлар 1 минг 215 нафар ҳамда ишсизлар 48 нафар) хонадонлар сони 1 минг 310 та, ушбу хонадонларда истиқомат қилаётган оилалар сони 1 минг 326 тани ташкил этади.
Маҳалла раиси С.Арипжанов,
Ҳоким ёрдамчиси З.Исроилов,
Хотин-қизлар фаоли Д.Ахмеджанова,
Ёшлар етакчиси И.Отахонов,
Профилактика инспектори катта лейтенант Ф.И.Исоқулов
(ИИОда 2020 йил май ойидан, эгаллаб турган лавозимида 2022 йил январь ойидан буён хизмат қилади, хизматига 3 йил 4 ой бўлган)
Профилактика инспектори маҳаллада хизмат ҳонаси ва хизмат уйи билан таъминланган. Хизмат хонаси маҳалла идораси билан битта бинода жойлашган, хизмат хонасида ишлаш учун барча шароитлар мавжуд. Профилактика инспектори хизмат уйида оиласи бирга истиқомат қилади. Хизмат уйи яшаш учун барча шароитларга эга.
Маҳалла ҳудудида 2023 йилнинг 9 ойи давомида 30 та жиноят содир этилган бўлиб. Шундан,

  • Безорилик (ЖК 277-модда) 1 та

  • Ўғирлик (ЖК 169-модда) 7 та

  • Гиёхвандлик моддаларини ноқонуний сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ жиноятлар (ЖК 270-276-модда) 6 та

  • Фохишахона сақлаш (ЖК 131-модда) 1 та

  • Бошқа моддалар 15 та

Маҳалла ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда ушбу маҳаллани “Қизил” тоифадан чиқариш борасида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ушбу маҳаллага маъсул сифатида бириктирилганимдан сўнг маҳалла бешлиги билан бирга жами 12 та кўп қаватли, 440 та ховлили уйлар ҳамда 57 та савдо дўконлари ўрганиб чиқилди, ушбу ҳонадонларда яшовчи фуқаролар ва савдо дўконларидаги тадбиркорлар билан виктимологик профилактик ишлар олиб борилиб, жами 1 минг 230 нафар фуқароларга жиноятлардан жарбланиб қолмасликлари юзасидан тарғибот буклетлари тарқатиб чиқилди. Олиб борилган профилактик тарғибот ишлари натижасида 13 нафар якка ёлғиз яшовчи ҳамда ўзига тўқ бўлган фуқароларнинг яшаш ҳонадонлари қўриқлаш пултига уланди. Шунингдек, ҳомийлар хисобидан савдо дўконлари, жамоат жойлари ҳамда кўчаларга
26 дона видеокузатув камералари ўрнатилди.
Ўтказилаётган профилактик тадбирлар натижасида маҳалла ҳудудида сентябр ойининг ўзида жами 59 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Аниқланган ҳуқуқбузарликларнинг 6 таси майда безорилик (МЖтК
183-модда),
7 таси жамоат жойларида спиртли ичимликларни исътемол қилиш (МЖтК 187-модда), 9 таси оилавий ва маиший зўравонлик (МЖтК 592-модда), 2 таси химоя ордери чекловларини бузиш (МЖтК 2061-модда) 2 таси ов қуролини сақлаш қоидаларини бузиш (МЖтК 220-модда), 1 таси жамоат жойларида ўткир тиғли жисмлари ғилофсиз олиб юриш (МЖтК 1852-модда), 1 таси ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик (МЖтК 194-модда) ҳамда 31 та бошқа турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни ташкил этади. Юқоридаги ҳуқуқбузарликларни содир этган 4 нафар шахс суднинг қарори билан маъмурий қамоққа олинди, қолган ҳуқуқбузарларга эса белгиланган тартибда жарима жазолари тайинланди.
Бундан ташқари оилада тазйиқ ва зўравонликга учраётган 6 нафар хотин-қизларга химоя ордерлари берилди, спиртли ичимликларга ружу қўйган 5 нафар шахс эса хушёрхонага жойлаштирилди ҳамда Пробация хисобида турувчи, суднинг қарори билан озодликдан чеклаш жазосига хукм қилинган Х.Рахимов белгиланган чеклов қоидаларини бузиб, соат тунги 22:00дан кейин яшаш уйида йўқлигини аниқланди ва ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Х.Рахимовга нисбатан тайинланган жазони оғирроғига ўзгартириш учун Гулистон шаҳар ИИБ пробация бўлинмасига топширилди.
Шунингдек, маҳалладаги пробация хисобида турувчи 11 нафар, профилактик хисобда турувчи 17 нафар ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган 6 нафар шахслар билан якка тартибда профилактик сухбатлар ўтказилиб, ушбу шасхлар қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмасликлари юзасидан расман огохлантирилдилар (маҳаллада маъмурий назоратда турувчи шахслар мавжуд эмас).


Масъул:
Бошқарма ЖХХ ҲПБ
ВЕИҲЁКМ бошлиғи
майор Д.М.Раймқулов
Download 18.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling