Сирдарё вилоятидаги урбанизация жараёнлари. Гулду магистри Абилов Дилшодбек Эшпулатович
Download 22.08 Kb.
|
МАҚОЛА Абилов Дилшодбек Эшпулатович
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Фойдаланилинган адабиётлар рўйхати.
Сирдарё вилоятидаги урбанизация жараёнлари. ГулДУ магистри Абилов Дилшодбек Эшпулатович Телефон +998979012171 Анотация.Мақолада Сирдарё вилоятидаги урбанизация жараёнларининг демографик кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Калит сўзлар:урбанизация,аҳоли,шаҳар,демография,Сирдарё. Урбанизация ва аҳолининг ҳудудлар бўйлаб жойлашиш муаммоси ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир.Чунки шаҳарлдарда ишлаб чиқариш кучларини оқилона, мақсадга мувофиқ тарзда жойлаштириш зарур.Урбанизация даражаси жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётининг ўзига хос хусусиятларини намоён қилади.Урбанизация қонуниятларини чуқур ўрганиш ва, ниҳоят, ҳозирги мустақиллик даврида ҳал этилиш лозим бўлган энг муҳим мақсад ва вазифаларни белгилаш урбанизация жараёнини бошқариш имкониятларини кенгайтиради.Урбанизация стратегияси ва унинг илмий жиҳатдан асосланган назариясини ишлаб чиқиш, мазкур жараёнининг ҳозирги аҳволи ва келажакда қай даражада ривожланиб бориши мумкинлигини ҳар томонлама таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.Бу жараён давлат ёки унинг айрим ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий тараққиётини ривожлантириш ҳамда уни бошқариш, аҳолининг жойланиш системаларини мақсадга мувофиқ тарзда ҳал этиш учун зарур(1). Мирзачўл региони таркибига Сирдарё ва Жиззах вилоятлари киради. Ушбу вилоят шаҳарларида 518,3 минг киши истиқомат қилади , республика шаҳар аҳолисининг атиги 5,5 фоиз яшайди.Регионнинг умумий урбанизация даражаси 31,1 фоизни ташкил қилган ҳолда , ушбу кўрсаткич Сирдарё вилоятида 31,4 фоизни , Жиззах вилоятида 29.9 фоизни ташкил қилади. Урбанизация даражасидаги ўзгаришлар аввало ҳудуд демографик вазияти , иқтисодиётнинг ихтисослашуви ва тармоқлар таркибидан ташқари айрим туман марказларига шаҳар ва шаҳарча мақомининг берилиш, ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш, шаҳарларни шакллантириш мақсадларига ҳам боғлиқдир.Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиши, топономик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунинг 12-модддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2005 йил 14 июлдаги ПҚ-120-сонли қарорига биноан 2000 дан ортиқ киши яшайдиган, қонунда кўзда тутилган моддаларга мос келадиган қишлоқларни шаҳарчаларга айлантириш бўйича 2009 йил 13 мартда Вазирлар Маҳкамасининг 68-сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарорига биноан йирик ва катта шаҳарлар салоҳиятини ошириш, уларда иқтисодиётнинг устувор тармоқларини шакллантириш ва такомиллаштириш учун қилинаётган саъий-ҳаракатлар боис, 966 та қишлоқ аҳоли пунктлари шаҳарчаларга айлантирилди (2)Сирдарё вилояти 1963 йил 16 февралида ташкил топган бўлиб, умумий майдони 4276,2 кв.км. Вилоятнинг маъмурий-маданий маркази Гулистон шаҳри ҳисобланиб, унда 75,8 минг киши истиқомат қилади. Сирдарё вилояти шимолий-шарқда Тошкент вилояти, жанубий-шарқда Тожикистон Республикаси, жанубий-ғарбда Жиззах вилояти, шимолий-ғарбда Қозоғистон Республикаси билан чегарадош. Сирдарё вилоятида 283 та аҳоли пунктлари, 3 та вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар, 8 та туманлар, шу жумладан, туманга бўйсунувчи 2 та шаҳар мавжуд. Вилоятнинг жами аҳолиси 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 846,4 минг кишини ташкил этиб шундан, 361,3 минг киши шаҳар жойларда истиқомат қилишади.Вилоятда шаҳар аҳолисининг улуши 42,7 фоизни ташкил қилади(3) Аҳолининг 74,8 фоизини ўзбеклар, 9,1 фоизини тожиклар, 4,0 фоизини руслар ва 12,1 фозини қозоқлар, қирғизлар, корейцлар, татарлар, украинлар, ҳамда бошқа миллат ва элатлар ташкил этади. Гулистон 1917 йилга қадар Самарқанд вилоятининг Хўжанд уездига қарашли бўлиб, кейинчалик Туркистон Автоном Республикаси Голодностепская уездига ўтди.Мирзачўл 1923 йили Қўрғон, 1925 йили туман деб, эълон қилинди.Мирзачўл 1948-1950 йиллари шаҳар типидаги қўрғон мақомини олиб, 1952 йилга келгач, шаҳар номига эга бўлди.1959 йили собиқ Мирзачўл шаҳрига Гулистон номи берилди.1963 йили шаҳар вилоят марказига айлантирилганидан сўнг,бу ерда қурилиш ишлари кенг кўламда олиб борилди.1964-1966 йиллар мобайнида шаҳарда 30 минг квадрат метрга яқин янги уй-жой бинолари қурилди, ҳар бири 536 ўқувчига мўлжалланган учта мактаб, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш комбинати, иккита кенг экранли кинотеатр, 900 номерли автомат телефон станцияси ишга туширилди.Бир неча маъмурий бинолар, тиббиёт муассалари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари фойдаланишга топширилди.мустақиллик йилларида Гулистон шаҳрида саноат корхоналари ташкил этиб аҳолини иш билан таъминлаш алоҳида эътибор берилмоқда. Гулистон шаҳридаги “Бетон саноат” маъсулияти чекланган жамиятида йўл қурилиш, ирригация ва мелиорация тармоқлари учун мўлжалланган уч турдаги бетон конструкциялари, шунингдек, кўприк ости ўтказгичлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ўзлаштирилди.айни пайтда корхонада 20 турдаги бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.Айниқса, корхонада ишлаб чиқарилаётган черепицалар сифатлилиги боис, янги уй-жой қурувчилари ва массивларида барпо этилаётган замонавий турар-жой эгаларига манзур бўлмоқда. Ширин шаҳри 1972 йил 27 июнда ташкил топган бўлиб, умумий майдони 13,4 кв.км. Аҳолиси 16,0 минг киши. Ширинда 1990 йил 12,0 минг,1995 йил 11,2 минг, 2000 йил 13,9 минг аҳоли бўлган. Ширин шаҳри Боёвут, Ховос туманлари билан ҳамда Тожикистон Республикаси ва Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри билан чегарадош. Ширин шаҳрида 6 та маҳалла ва 5 та Гузарлар мавжуд бўлиб, 2008 йил 1 январ ҳолатига банд аҳоли сони 7,0 мингтани ташкил этиб, шундан 4,5 минг киши моддий ишлаб чиқаришда ва 2,5 минг киши номоддий ишлаб чиқаришда банд. Шаҳар ҳудудида 2 та энг йирик “Сирдарё ГРЭС” ва “Фарход ГЭС” фаолият юритаётган бўлиб, республикада ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг 1/3 қисми уларнинг хиссасига тўғри келади. Шаҳар аҳолисининг аксарият қисми ушбу корхоналарда ва хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида меҳнат қилишмоқда. 2007 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 342,0 минг сўмни ташкил этди. 2008 йил 1 январ ҳолатига шаҳар аҳолиси 98,0 фоиз табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланган. Шунингдек, жорий йилда жами 0,4 км ичимлик суви ва 0,5 км газ қувурлари тортилиб фойдаланишга топширилди. Шаҳарда 4 та умумтаълим мактаблари бўлиб уларнинг барчаси замонавий мактаблар сарасига киради. Шаҳарда янги иш ўринлари яратиш Дастурининг бажарилиши 2004 йилда 123,4 фоизни, 2005 йилда 100,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2006 йилда бу кўрсаткич 108,1 ва 2007 йилда 100,8 фоизни ташкил этди. Турар-жой бинолари билан таъминланиши 2004 йилда 4,4 минг кв.м бўлган бўлса, 2007 йилда 5,7 минг кв.мни ташкил этди. Шаҳар бўйича ташилган юк миқдори 2004 йилда 661,2 минг тонна, 2005 йилда 273,3 минг тонна, 2006 йилда 907,0 минг тонна бўлган бўлса, 2007 йилда бу кўрсаткич 238,1 минг тоннани ташкил этди. 2004 йилда 2880,4 минг йўловчи ташилган бўлса, 2007 йилда бу кўрсаткич 4043,3 минг кишига етди. Янгиер шаҳри 1957 йил 15 мартда ташкил топган бўлиб, умумий майдони 30,0 кв.км. Шаҳарда 30,9 минг киши истиқомат қилади. Янгиерда 1959 йил 6,8 минг,1970 йил 16,3 минг, 1990 йил 37,0 минг, 1995 йил 29,1 минг,2000 йил 28,2 минг аҳоли бўлган.Янгиер шаҳри Ховос ва Боёвут туманлари билан чегарадош.Янгиер шаҳрида 8 та маҳалла ва 5 та Гузарлар мавжуд. Шаҳар ҳудудидан кесиб ўтган Катта Ўзбек Тракти автомобил йўли шаҳар иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. 2007 йилда шаҳардаги саноат корхоналари томонидан жами 4,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 134,6 фоизни ташкил этди. Шунингдек 2,8 млрд. сўм (142,1 %) халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди. 3,8 млрд. сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилди (68,6 %), 2,4 млрд. сўмлик (118,9 %) қурилиш ишлари амалга оширилди. Ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 0,8 млрд. сўм (105,0 %), чакана совдо айланмаси 14,7 млрд. сўм (120,2 %), аҳолига пулли хизмат кўрсатиш 2,6 млрд. сўм (102,5 %), экспорт хажми 0,4 млн. АҚШ доллари (166,7%) ва импорт 0,4 млн. АҚШ доллари (137,7 %)ни ташкил этди. Кичик бизнесни ривожлантириш учун 2007 йил мобайнида жами 687,7 млн. сўм, шу жумладан, 288,3 млн. сўм қисқа муддатли ва 399,4 млн. сўм узоқ муддатли кредитлар ажратилди. Шаҳарда 12 та умумтаълим мактаблари бўлиб уларнинг барчаси замонавий мактаблар сарасига киради. Шаҳарда янги иш ўринлари яратиш Дастурининг бажарилиши 2004 йилда 141,2 фоизни, 2005 йилда 101,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2006 йилда бу кўрсаткич 108,1 ва 2007 йилда 100,2 фоизни ташкил этди. Турар-жой бинолари билан таъминланиши 2004 йилда 12,0 минг кв.м бўлган бўлса, 2007 йилда 12,4 минг кв.мни ташкил этди. Шаҳар бўйича ташилган юк миқдори 2004 йилда 610,4 минг тонна, 2005 йилда 652,0 минг тонна, 2006 йилда 1165,8 минг тонна бўлган бўлса, 2007 йилда бу кўрсаткич 1467,7 минг тоннани ташкил этди. Ҳудди шундай 2004 йилда 13554,2 минг йўловчи ташилган бўлса, 2007 йилда бу кўрсаткич 6774,4 минг кишига тушиб қолганини кўрамиз. Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг 1980йил 6 августдаги Фармонига биноан Бахт посёлкаси районга бўйсунувчи шаҳарга айлантирилди.Бахт шаҳри тарихи ҳам узоқ тарихга эгадир.1911 йил Велико-Алексеевский темир йўл станциясида пахта тозалаш заводи қурила бошланиб, 1914 йил ишга туширилди..1947 йил 22 майда Ўзбекистон Халқ Комиссарлар Совети Велико-Алексевский станцияси қошидаги аҳоли пунктини Велико-Алексеевский ишчи посёлкаси деб номлади (4)ишчи посёлкаси Бахт посёлкаси деб аталди.Бахт шаҳрида 1959 йил 6,7 минг,1970 йил 7,1 минг, 1990 йил 25 минг,1995 йил 28.2 минг,2000 йил 13.9 минг аҳоли бўлган.Хулоса сифатида шуни айтиш лозимки,Сирдарё вилоятидаги урбанизация жараёнлари бошқа ҳудудларга нисбатан анча суст кечганлигини айтиш лозим,фақатгина Мирзачўлнинг ўзлаштирилиши натижасида бу ҳудудда янги шаҳарлар пайдо бўлди ва аҳоли сони ҳам бироз кўтарилганини айтиш лозим. Фойдаланилинган адабиётлар рўйхати. 1)Э.Аҳмедов.”Ўзбекистон шаҳарлари .-Тошкент.Ўзбекистон.1991.-Б.13. 2)Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 13 март 2009 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини такомилаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”.№68-сон қарори.Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й,12-сон,130-модда. 3)Sirdaryo.uz. 4)Сирдарё ҳақиқати.1982 йил,20 августь. Download 22.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling