Система солнечного отопления с жидкостным стеклопакетом
Download 30.3 Kb.
|
PM patent (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий элементлар
- Иш тамойили I. Кундузги режим
- II. Тизимнинг тунги ва булутли вақтлардаги иш режими
Система солнечного отопления с жидкостным стеклопакетом (Суюқликли дераза блокига эга қуёш иситиш тизими) Ишдан мақсад: суюқликли дераза блоки ва панел-нурланиш иситиш мосламасига эга қуёш иситиш тизимидан фойдаланиб турар-жой биноларида иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун сарфланадиган энергия миқдорини камайтириш орқали энергия самарадорлигини ошириш Асосий элементлар: 1- суюқликли дераза блоки; 2- насос; 3- уч томонлама клапан; 4- суюқлик ҳаракатланувчи қувурлар; 5- кенгайтириш баки (расширительный бак); 6-иссиқлик алмаштиргич (иситгич); 7- совуқ сув кирадиган қувур; 8- иситиш мосламаси. Иш тамойили I. Кундузги режим Бу ҳолда 6 иссиқлик алмаштиргич (иситгич) ишламайди ва суюқликнинг ҳаракати АБСДЕА контур орқали амалга оширилади. Сабаби тизим суюқликли деразага қуёш нурлари тушиши ҳисобига ишлайди. А нуқтадан 7 қувурлар орқали тизимга совуқ сув киради ва 6 иссиқлик алмаштиргич ва 2 насос орқали 1 суюқликли дераза блокига киради. Суюқликли дераза блокига қуёш нурлари тушиб қисман суюқликда ютилади. Суюқликнинг температураси ортади ва Архимед кучи таъсирида юқорига кўтарилади. Суюқлик 4 қувурлар ва 3 клапан орқали 8 иситиш мосламасига ўтади. Истиш мосламасидан бино ичидаги ҳавога иссиқлик конвекция ва нурланиш орқали узатилади. Натижада суюқликнинг температураси пасаяди ва 4 қувур ва иссиқлик алмаштиргич орқали яна суюқликли дераза блокига томон суюқлик ҳаракатланади. II. Тизимнинг тунги ва булутли вақтлардаги иш режими Тунги ва булутли вақтларда 6 иссиқлик алмаштиригичдан фойдаланилади. Яъни суюқликнинг ҳаракати АЕДА контур орқали амалга оширилади. I ва II режимларнинг бир-бирига ўтишига уч томонлама клапан 3 га ўрнатилган температуравий реле орқали амалга оширилади. Панел-нурланишли тизимда иситувчи мослама сиртининг температураси максимал 27-29°С дан ошмаслиги учун 2 насослардан фойдаланилади. Download 30.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling