Сизни Самарқанд давлат университетига талабаликка тавсия этилганингиз билан табриклаймиз. Келгуси ўқув фаолиятингизга омад тилаймиз


Download 0.61 Mb.
Sana13.10.2020
Hajmi0.61 Mb.
#133536
Bog'liq
Дастурий инжиниринг хат




ҲУРМАТЛИ ТАЛАБА!!!

Сизни Самарқанд давлат университетига талабаликка тавсия этилганингиз билан табриклаймиз. Келгуси ўқув фаолиятингизга омад тилаймиз.

УНИВЕРСИТЕТ РАҲБАРИЯТИ:

Ректор: т.ф.д, профессор, сенатор Р.И.Халмурадов

Ўқув ишлари бўйича проректор: ф-м.ф.д, профессор, А.С.Солеев

Ёшлар ишлари бўйича проректор: ф.ф.д, доцент, А.Қ.Айматов

Инновациялар ва илмий ишлар бўйича проректор: ф-м.ф.н, доцент, Ҳ.А.Ҳушвақтов

Ҳалқаро ҳамкорлик бўйича проректор: б.ф.н, доцент, М.Ғ.Носиров

Молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор: И.У.Раҳмонов
Сиз Самарқанд давлат университет Рақамли технологиялар факультети дастурий инжиниринг йўналишига тавсия этилдингиз. Мазкур факультетда 4 та кафедра (Ахборотлаштириш технологиялари, Математик моделлаштириш, Оптимал бошқарув усуллари, Дастурий инжиниринг) фаолият кўрсатади.

Факультет декани: доц.А.И.Бабаяров (телефон рақами:+99866 239-17-25);

Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосарлари:

доц.Б.Аминов (телефон рақами: 97 917-87-89);



Ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари:

доц.Д.Мардонов (телефон рақами: 97 576-19-85);



Факультет деканати билан алоқа телефони: +99866 239-16-31
Сизга 2020-2021 ўқув йилининг 1-семестрида қуйидаги фанлар ўқитилади:

  1. Математика;

  2. Ўзбекистоннинг янги тарихи;

  3. Программалаш асослари;

  4. Дискирет математика ва математик мантиқ Дастурий инжиниринг;

  5. Рус (рус ва тожик гуруҳларида ўзбек) тили;

  6. Хорижий (инглиз, немис, француз) тил;

  7. Ўзбек тилининг соҳада қўлланилиши;

  8. Жисмоний маданият ва спорт.

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ТАЪЛИМНИНГ КРЕДИТ ТИЗИМИ ШАРОИТЛАРИДА ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ” БЎЙИЧА МАЗКУР ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРНИ ЎРГАНИБ ОЛИНГ ВА ДОИМО ЁДИНГИЗДА САҚЛАНГ.

  1. Самарқанд давлат университетида талабалар билими Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган йўриқномага асосан баҳоланади.

Талабанинг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси талабаларнинг билим, малака ва кўникмалари 5 баҳолик тизимда амалга оширилади. Талабанинг семестр мобайнидаги ҳар бир фан бўйича ўзлаштириши 100 баллик тизим асосида бутун сонлар билан баҳоланади ҳамда якунда баллар 5 баҳолик тизимга қуйидагича конвертация килинади:

  • 87-100 балл – 5 (аъло);

  • 73-86 балл – 4 (яхши);

  • 60-72 балл – 3 (қониқарли);

  • 0-59 балл - 2 (қониқарсиз).

  1. Талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражаси ОРАЛИҚ ВА ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ўтказиш орқали аниқланади.

ОРАЛИҚ НАЗОРАТ семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фаннинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули бўлиб, назоратнинг ушбу тури фан ўқитувчилари томонидан амалга оширилади. Оралиқ назоратларнинг сони: ҳажми 2 кредитгача бўлган фанга бир мартадан, ҳажми икки кредитдан ортиқ фанларда икки марта бўлади. Назорат шакли: ёзма, оғзаки ёки тест бўлиши мумкин. Оралиқ назоратларга – жами рейтингнинг 50 бали ажратилади ва мазкур балл назоратларга – 20 балл; амалий, семинар ёки лаборатория дарсларидаги фаолликка –10 балл; мустақил ишга – жами 20 балл тарзида тақсимланади.

Унутманг! Оралиқ назоратларда 30 балл тўпламаган талабага якуний назорат топширишга рухсат берилмайди ва у фандан академик қарздор ҳисобланади.

ЯКУНИЙ НАЗОРАТ фан буйича назарий билим ва амалий кўникмаларнинг талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули ҳисобланади. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган ёзма иш ёки тест шаклида ўтказилади. Санъат ва жисмоний тарбия йўналишларида айрим мутахассислик фанларидан якуний назоратлар амалий шаклда ўтказилиши мумкин. Университетда якуний назоратлар имтиҳон ўтказилаётган фандан машғулот олиб бормаган университет профессор-ўқитувчилари ёки турдош ОТМ мутахассисларини текширишга жалб қилган ҳолда “Назоратларни ташкил этиш ва ўтказиш бўлими”да ўтказилади. Якуний назоратга – жами рейтингнинг 50 бали ажратилади.

Якуний баҳолаш натижасидан норози бўлган такдирингизда, баҳолаш натижаси эълон қилинган вактдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 2 кун ичида кўриб чиқилади ва хулоса Сизга тақдим қилинади.



Унутманг! Якуний назоратда 30 балл тўплай олмаган талаба ҳам фандан академик қарздор ҳисобланади.

Эслаб қолинг! Бир фандан 10 соат сабабсиз машғулот қолдирган тақдирингизда, ушбу фандан автоматик равишда якуний назоратга киритилмайсиз ва фандан академик қарздорга айланасиз.

  1. Сиз академик қарздорлик бўлган фандан қайта таълим олиш учун таътил вақтида ўз ҳисобингиздан (қарздорлик сақланиб қолинаётган фанга ажратилган кредит миқдорида мос қийматда маблағ тўлаш орқали) қайта ўқиш ҳуқуқи эгасиз. Қайта ўқиш давомида Сиз фанлардан юқорида келтирилган назорат турлари бўйича баҳоланиб, қарздорликни бартараф этишингиз мумкин.

  2. Сиз берилган таътил давомида академик қарздорликни бартараф этмаган тақдирингизда, академик қарздорлик мавжуд фанлар келгуси ўқув йили (семестр)да ўқитилиши белгиланган фаннинг узвий давоми бўлмаса, тегишли фанлар бўйича академик қарздорликни қайта ўқиш шарти билан кейинги курс (семестр)га, академик қарздорлик бартараф этилмаган фан келгуси ўқув йилида ўқитилиши белгиланган фаннинг узвий давоми бўлса, узвий давоми бўлган фанни келгуси ўқув йилида ўқиш шарти билан кейинги ўқув йилига ўтказилади. Ушбу қоида бакалавриат ёки магистратура боскичида назарий ўқишнинг охирги семестрида ўтиладиган ўқув фанларига татбиқ этилмайди.

Унутманг! Давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга академик қарздорлик бартараф этилмагунча стипендия тўланмайди.

  1. Университетда талабани босқичдан-босқичга ўтказиш унинг GPA қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

GPA (Grade Poinat Average)таълим олувчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати. Масалан, Сиз 1-семестрда 5 та фан ўқиб, шу фанлардан қуйидагича баҳоландингиз:

1-фан: кредит сони(K1)- 7; баҳо(U1) – 5; 2-фан: кредит сони- 5; баҳо – 4; 3-фан: кредит сони- 6; баҳо – 3; 4-фан: кредит сони- 4; баҳо – 2; 5-фан: кредит сони- 8; баҳо – 3. Сизнинг GPA қийматингиз – 3,5 га тенг, яъни:



Унутманг! GPA қиймати 2,6 дан паст талаба қайта ўқиш учун тегишли босқичда қолдирилади. Курсда қолдирилган талаба амалдаги қонунчиликка кўра, шартнома тўловини белгиланган миқдорда тўлиқ амалга оширади. Талабанинг бошқа фанлар бўйича тўпланган кредитлари сақланиб қолинади, аммо талаба ушбу фанлар бўйича ўқув машғулотларида иштирок этиши шарт.

Эслаб қолинг! Юқорида келтирилган мисолда, талаба бир фандан фанни ўзлаштирмаган, GPA қиймати 3,4 га тенг бўлганлиги учун курсдан курсга ўтказилади. Аммо, талаба 4-бандда келтирилган қоидалар асосида фандан қарздорликни бартараф этиб, ажратилган кредитларни ўзлаштиришга мажбурдир.


Hemis.samdu.uz платформасидан фойдаланиш тартиби

Платформага кириш учун http://student.samdu.uz/ манзилига мурожаат қиласиз. Натижада чиққан ойнага шахсий логин ва паролингизни киритасиз (логин ва пароллар Сизга факультет деканати ва АТМ ходимлари томонидан тақдим этилади), натижада Сизнинг шахсий кабинетингиз очилади.



Шахсий кабинетингизда мавжуд бўлимлар орқали Сиз таҳсил олаётган йўналишингиз ўқув режаси, дарс ва назоратлар жадвали, семестрда Сизга ўқитиладиган фан ресурслари, фанларни ўзлаштиришингиз бўйича назоратлар натижалари билан танишиб борасиз, фан ўқитувчилари томонидан юборилган топшириқларга жавобларни тайёрлайсиз ва ўқитувчиларга юборасиз. Хабар алмашинув хизмати асосида фан ўқитувчилари билан мулоқотни амалга оширасиз.


Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling