Ўсмирлар билан гуруҳ бўлиб ишлашда тарангликни юмшатувчи машқлар


Download 47.08 Kb.
bet10/12
Sana01.03.2023
Hajmi47.08 Kb.
#1239848
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Тарангликни юмшатувчи машқлар

Бош ҳарфлар гимастикаси
Мақсад: иштирокчиларни фаоллаштириш.
Жараён: барча иштирокчилардан бир-биридан 1 метр масофада эркин туриб олиш сўралади, сўнгра ўз исмларини бош ҳарфини биринчи ўнг қўли билан ҳавода катта қилиб чизиш сўралади. Чизишда иложи борича вертикал ва горизонтал энг узоқ нуқталаргача чўзилиб ҳарфни ҳавода ёзишга ҳаракат қилиш сўралади.
Ҳаракат биринчи ўнг қўлда бажарилгач, худди шу ҳаракат (яъни исмининг бош ҳарфини ҳавода катта қилиб чизиш) чап қўлда, сўнгра икки қўлда бажарилиши керак бўлади. Ушбу машғулот, асосан, иштирокчининг қон айланиш ва суяк тўқима тизимини фаоллаштиришга, бунинг натижасида эса унинг ақлий ишлаш қобилияти ҳамда диққат кўламини ортишига замин яратади.


Шеригингни топ
Мақсад: ўзаро яқиндан танишув ва жамоавийликни шакллантириш.
Керакли ресурслар: ҳар иккита (жуфт) иштирокчи учун биттадан турли хил табиат манзарали суратлар (мисол учун иштирокчилар 20 та бўлса, 10 та сурат) ва қайчи.
Жараён: ҳар бир сурат тенг иккига бўлиб чиқилади ва ўзаро аралаштириб юборилади сўнгра улар иштирокчиларга биттадан тарқатилади.
Иштирокчилар бир-бирларидан сўраб ўзидаги суратнинг иккинчи ярмини топишлари ҳамда ўша иккинчи бўлак эгаси билан танишишлари лозим. Бунда улар бир бирларини асосан исми, ёши, касби, қизиқишлари ва хоббисини билиб олишлари керак.
Бунинг учун уларга (иштирокчилар сонини ҳисобга олиб) 10-15 дақиқа берилади. Шундан сўнг иштирокчиларнинг ҳар бири ўзининг суҳбатдоши билан бошқа иштирокчиларни олдига чиқиб, бир бирини ҳаммага таништириши керак бўлади.


Бу бошқа нарса
Мақсад: ижодий фикрлашни ривожлантириш ва бирор жараённи ижро этиш (актёрлик) маҳоратини шакллантириш.
Керакли ресурслар: 1та маркер.
Жараён: иштирокчиларга берилган маркердан фойдаланиб (бунда унинг ўз функциясидан эмас, маркердан бошқа функцияда фойдаланиб) бирор бир ҳаракат, ҳолат ёки фаолиятни (гапирмасдан) ифода этиб, кўрсатиб бериш сўралади. Уни нима эканлигини эса бошқа иштирокчилар топиши керак бўлади.
Шу тарзда ҳар бир иштирокчи, бошқалар олдига чиқиб маркер ёрдамида бирор нарсани ифодалаши ва кўрсатиши лозим. Ҳар бир иштирокчининг шундай ўзига хос “топишмоғини” топишга 1-2 дақиқа ажратиш етарли.
Бунда маркернинг ўрнига тренер бошқа бир предметлардан ҳам фойдаланиши мумкин, мисол учун: қоғоз, ручка, чизғич ва ҳк.



Download 47.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling