Ўсмирлар билан гуруҳ бўлиб ишлашда тарангликни юмшатувчи машқлар
Download 47.08 Kb.
|
Тарангликни юмшатувчи машқлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Камета ўйини
Ўсмирлар билан гуруҳ бўлиб ишлашда тарангликни юмшатувчи машқлар Мазкур келтирилган машқлардан, гуруҳий психокоррекцион машғулотларни тузаётганда танишув, саломлашув, хайрлашув ритуалларни ташкил этишда фойдаланиш яхши самара беради. Шунингдек, аудиторияда диққатни жамлаш, ишчанлик ва ўзаро ижобий-жамоавий муносабатлар муҳитини вужудга келтириш учун берилган машқлардан фойдаланишингиз мумкин. Камета ўйини Керакли ресурслар: қўл билан ирғитиш ва илиш учун қулай бўлган копток. Мақсад: жамоавийликни шакллантириш, хотира ва диққатни ошириш, фикрлашни ривожлантириш. Жараён: иштирокчилар айлана шаклида туриб олишади ва бир киши коптокни олиб ихтиёрий иштирокчига отади ва у бошқасига, бунда шарт шуки, коптокни бир марта қабул қилган одам иккинчи марта қабул қила олмайди. Буни ҳамма билиши учун бир марта коптокни қабул қилган одам коптокни бошқа бир ихтиёрий одамга узатгач, чап қўлини кўтариб туриши керак. Копток ҳаммадан бирма-бир ўтгач, охири айланиб биринчи копток узатишни бошлаб берган иштирокчига қайтиб келиши керак. Шундан сўнг иккинчи тўп узатиш айланаси амалга оширилади. Энди иштирокчилар дастлабки мартада кимга копток узатган бўлса, хотирани ишга солган ҳолда шу иштирокчига коптокни узатиши керак. Бу сафар чап қўлни кўтариб туриш керак эмас. Ушбу тўп узатиш айланасида ҳамма бир бирини тўп қабул қиладиган ва узатадиган шерикини ёдлаб қолишади. Учинчи тўп узатиш айланасида уларга иштирокчилар сонига қараб 30 секундан 1 дақиқагача вақт берилади ва иштирокчилар тезлик билан топ узатишни амалга оширишлари керак. Бу топшириқ уддалангач уларга рекорд натижа ўрнатиш учун яна бир имкон берилади. Рекорд ўрнатилгач, рекордни ярмига тенг бўлаган вақтда топ албатта ҳаммага тегиши шарти қўйилади. Бунда иштирокчиларга ижодкорлик билан ёндошиш мумкинлиги эслатиб ўтилади. Ва сўнггида тўп ҳаммага тегиб ўтиши керак деб шарт қўйилади ва бу сафар уларга 1 секунд вақт берилади. Шунингдек, яна бир маротаба иштирокчиларга ижодкорлик билан ёндошиш мумкинлиги эслатиб ўтилади. Download 47.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling