Смитнинг қийматнинг меҳнат назарияси
Download 31.57 Kb.
|
1 2
Bog'liqSmitning qiymatning mehnat nazariyasi
С ва айланма Y капитални солиштириб, улар ўртасидаги фарқ шундаки, дейди Смит, биринчи С бир эгадан иккинчисига ўтмай ва яна айланмай фойда келтиради, иккинчи Y эса эгаси қўлидан бир шаклда кетиб, бошқа шаклда қайтиб келади ва фойда келтиради. Шундай қилиб, асосий капитал умуман айланмайди, айланма (оборот) капитал эса доимо муомалада бўлади.
Ҳақикатда асосий ва айланма капитал ишлаб чиқариш капиталининг икки кўринишидир. Улар бир-бирларидан қийматларининг айланиш усуллари билан фарқ қилади. Асосий капиталнинг қиймати конкрет меҳнат билан бўлаклар буйича ишлаб чиқарувчи товарга кўчирилади, айланма капиталнинг қиймати эса тўлалигича шу товарга ўтади. Ижтимоий капитални доимий ва ўзгарувчан капиталга бўлиш масаласи Смитга номаълум бўлиб қолаверди. Смитнинг бутун ижтимоий капитални такрор ишлаб чиқариш назарияси унинг қиймат назариясига асосланган. У ижтимоий маҳсулот қийматининг таркибий қисмлари тўғрисида хато таълимот яратди. Олимлар буни «Смит догмаси» деб атайдилар. Смитнинг фикрича, ялпи ижтимоий маҳсулотнинг қиймати иш ҳақи, фойда ва рента йигиндисига тенг, яъни даромадлар суммасидир. Ишлаб чиқариш жараёнида жонли меҳнат билан бирга ишлаб чиқариш воситалари ҳам қўлланилишини тушунган ҳолда, Смит шунга қарамай ишлаб чиқариш воситалари қийматини охир-оқибатда иш ҳақи, фойда ва рента каби даромадларга бўлиш мумкин, деб ўйлади. Шундай қилиб, у ялпи ижтимоий маҳсулот «қиймати»дан доимий капитал С ни чиқариб ташлаган. Қийматдан унинг таркибий қисми бўлган доимий капитални инкор этиш такрор ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш имконини йўққа чиқаради. Ҳар йили ишлаб чиқарилган маҳсулот гўё ҳар йили тўла истеъмол қилинган бўлиб чиқади. Ўз-ўзидан равшанки, бундай шароитда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эмас, хатто оддий ишлаб чиқариш мумкин бўлмай қолади (доимий капитал С кўп йиллар иш беради). Смит такрор ишлаб чиқариш муаммосини ечиш учун йўл қидириб ўз назариясига ялпи ва соф даромад ўртасидаги фарқни киритади. Муайян мамлакатнинг йиллик барча маҳсулоти ялпи даромад бўлса, соф даромад ялпи даромаднинг шундай бир қисмики, уни шу мамлакат аҳолиси ўз капиталини сарфламай истеъмол заҳирасига қўйиши мумкин. Смитнинг хатоси шуки, у йиллик маҳсулот қийматини шу йили янгидан ҳосил қилинган қиймат билан айнан бир деб ўйлаган (миллий даромад). Лекин янгидан ҳосил қилинган қиймат даромадларга ажралади, йиллик маҳсулот қиймати ишлатилган ишлаб чиқариш воситалари қиймати, яъни доимий капитални ҳам ўз ичига олади. Бу хатолик Смитнинг қиймат тўғрисидаги таълимотининг камчилиги ва чекланганлигидан келиб чиққан. Умуман, бу ерда гап кенгайтирилган эмас, балки оддий таркор ишлаб чиқариш тўғрисида фикр юритилади. Смит меҳнатнинг иккиёклама ҳарактерини тушунмасдан, абстракт меҳнат янги қиймат ҳосил қилишини, конкрет меҳнат эса ишлаб чиқариш воситалари қийматини янги яратилган маҳсулотга ўтказишини кўрсата олмади. Ижтимоий маҳсулот қийматидан доимий капитал қийматини йўқотиб қўйган Смит капитал жамғарилишини бутун қўшимча қийматнинг қўшимча иш хақига айланиши билан тенг деган ҳато ҳулоса чиқарди. У ўйлардики, капиталистик ишлаб чиқариш ривожи билан ишчилар ва уларнинг истеъмолига талаб ҳам бир ҳил суръатда ошади, чунки даромад ва шаҳсий истеъмол ишлаб чиқариш билан параллел ўсади (бир қанча мамлакатларда шундай булмоқда). Download 31.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling