г) 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш;
паллиатив ёрдам кўрсатиш марказлари ва шелтерлар фаолиятини ташкил этиш бўйича лойиҳалар ва
дастурларни молиялаштириш,
шунингдек, доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш,
ижтимоий ошхоналар ташкил этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш ва уларга хизмат кўрсатиш мақсадида кўп тармоқли ихтисослаштирилган
мактабгача таълим ташкилотлари, «Имкон» реабилитация марказига эга кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва
мактаб-интернатлар, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари лойиҳалари ва қўллаб-қувватлаш дастурларини молиялаштириш.
(Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 06/23/82/0327-сон)