Соатмурод Норқобилов
депозитлар умумий ҳажмидаги
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
депозитлар умумий ҳажмидаги
салмоғи, % 31.12.1999 31.12.2000 31.12.2001 1 ТИФ Миллий банки 71.8 57.5 69.4 2 ЎзСаноатқурилишбанк 86.0 83.6 72.5 3 ЎзПахтабанк 17.4 82.6 78.6 4 ЎзТадбиркорбанк 87.5 83.9 85.2 5 ЎзСавдогарбанк 83.5 80.0 80.3 6 ЎзҒаллабанк 78.5 63.1 53.2 7 Асакабанк 94.0 80.2 77.2 8 Ўзуйжойжамғармабанк 87.2 88.6 85.7 Манба: Мазкур банкларнинг йиллик ҳисоботлари асосида ҳисобланди – Тошкент, 2002, 18 - февраль. Мамлакатимиз етакчи банкларининг депозит базаси таркиби- да трансакцион, яъни жорий депозитлар салмоғининг юқори экан- лиги уларнинг ресурс базаси заифлигидан далолат беради. 1 Питер. С. Роуз “Банковский менеджмент” 23 Ҳозирги пайтда тижорат банкларига давлат томонидан бир қа- тор солиқ имтиёзлари берилган. Улар қуйидагилар: Республика банкларининг маҳаллий корхоналарга узоқ муд- датли инвестиция кредитлари беришдан тушган фойдаси банклар- нинг ўз сармоясини кўпайтиришга қаратилган тақдирда, банклар бу фойдадан солиқ тўлашдан 2010 йилга қадар озод қилинган; Тижорат банкларининг мини банклар очиш учун қилган ха- ражатлари ва банклар гаровга қўйилган ипотека мол-мулкини со- тишдан ва берилган ипотека кредитларидан олган даромадлари ҳам солиққа тортилган базадан чиқариб ташланади; Тижорат банкларининг солиққа тортиладиган даромадлари жисмоний шахслар муддатли омонатларининг пластик карточкалар бўйича омонатлар ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификат- ларининг ўсган ҳажмлари суммаси миқдорида камайтирилади. Бу- нинг учун бўшатилган маблағлар омонатлар бўйича фоизларни оширишга қаратилиши керак; Банкларнинг имтиёзли кредитлаш жамғармаси ресурслари- ни кўпайтиришга йўналтирилган даромадлари ҳамда ушбу жам- ғармадан кредитлар беришдан олган даромадлари учун жамғарма этилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга даромад солиғини тўлаш- дан озод қилинган. Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон банк тизими жадал суръат- лар билан ривожланиб бормоқда. Сўнгги йилларда инфляцияни тўрт хонали сондан бир хонали сонгача туширилганлиги ривожла- нишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. Айни вақтда, бир қа- тор жиддий муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг асосий моҳиятини очиш ҳамда муваффақиятли тарзда ҳал этиш ушбу ривожланишни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаради. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling