Соатмурод Норқобилов
-2007 йилларнинг 1 январь ҳолатига кўра кредит
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий кўрсаткичлар 01.01.03 01.01.04 01.01.05 01.01.06 01.01.07
2003-2007 йилларнинг 1 январь ҳолатига кўра кредит
уюшмалари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот. млн с. № Асосий кўрсаткичлар 01.01.03 01.01.04 01.01.05 01.01.06 01.01.07 1. Активлари 82.1 1150 3530 8076 19696 2. Кредитлар миқдори 58.2 941.2 2899.6 7091 17131 3. Депозитлар миқдори 16.9 713.9 2463.0 5731 14228 4. Капитал миқдори 58.7 376.5 951.0 2069 4375 5. Аъзолар сони 2952 6990 13983 33669 51532 Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ойлик ҳисоботлари. Кредит уюмалари фаолиятини таҳлил қиладиган бўлсак, барча кўрсаткичлари бўйича йилдан йилга фақат ўсишни кузатиш мум- кин. Жумладан, умумий активлар жорий йил бошига нисбатан 11620 млн сўмга ёки 2,4 мартага ошган ва 19696 млн сўмни ташкил қилган. Умуман олганда, сўнгги йилларда активларнинг миқдори жадал кўпаймоқда. Ўз аъзоларига ажратган кредитлар миқдори эса 10040млн сўмга ёки 2,4 мартага ошган ва йил охирида 17131 млн сўмни ташкил этган.Эътибор берадиган бўлсак, ушбу кўрсаткич охирги йилларда бир маромда 2,4 марта атрофида ўсиб бормоқда. Жалб қилинган депозитлар миқдорини таҳлил қиладиган бўл- сак, жорий йилда депозитлар миқдори ўтган йилга нисбатан 8497 млн сўмга ёки 2,5 марта ўсган ва 14228 млн сўмни ташкил этади. Капитал миқдори кўрсаткичини таҳлил қиладиган бўлсак, жо- рий йилда ўтган йилга нисбатан 2306 млн сўм ёки 2,1 мартага ошган ва 4375 млн сўмни ташкил этган. Шунингдек, кредит уюшмалари аъзолари сони ҳам жорий йил- да 17863 тага ёки 1,5 мартага ошган ва 51532 тани ташкил этади. Республикамизда ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган кредит уюшмалари фаолиятини таҳлил қилганда, уларнинг барча кўрсат- кичлари бўйича ўсишни кузатишимиз мумкин. Айниқса, сўнгги йилларда кредит уюшмалар фаолияти барча асосий кўрсаткич- ларининг ўртача 2,5 марта ошганлигини кўрамиз. Ушбу ҳолат бо- зор иқтисодиётига ўтиш шароитида бўлган мамлакатимиз аҳолиси- нинг янги молия институтининг афзалликлари тўғрисидаги тушун- 139 чалари, улар фаолиятини кенгайтиришда иштирок этишга қизи- қишлари ортиб бораётганлигидан далолатдир. Республикамиз аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилганлиги туфайли уларнинг кредит ресурсларидан фойдаланиш имконияти анча кам. Қишлоқ аҳолисининг аксарият қисми деҳқончилик, чорвачилик турлари билан шуғулланиб даро- мад топиш истагида бўлади. Аммо улар ўз фаолиятларини йўлга қўйиб олиш учун маблағга муҳтож бўлади. Тижорат банкларига кредит олиш учун мурожаат қиладиган бўлса, тижорат банклари таклиф қиладиган кредитларнинг фоизи юқори бўлиши билан бирга қарз олувчидан юқори ликвидли таъминот талаб қилади. Фоиз став- каси нисбатан паст бўлган кредит маблағлари манбаига талаб юқори ва шартлари қаттиқ ҳолда кредит олиш учун узоқ вақт керак бўлади. Қолаверса, тижорат банклари кам миқдорда кредит ажра- тишдан манфаатдор эмас. Бундан ташқари, тижорат банклари би- лан рақобатлаша оладиган кредит муассасалари бизда ҳали ривож- ланмаганлиги сабабли кредит муассасалари кредит фондларини кредитга бўлган талабдан келиб чиқиб белгилайди ва бу ўз-ўзидан юқори бўлади. Шундай экан, потенциал имкониятларга эга бўлган ва тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлаётган, лекин етарли кре- дит таъминотига ва кредит тарихига эга бўлмаган кишиларга тижо- рат банклари кредит ажратишни истамайдилар. Кредит уюшмалари учун эса бир ҳудудда яшовчи кишилар то- монидан ташкил қилиниши ва унинг аъзолари бир-бирларини яхши билишлари сабаблари аъзоларининг жамғармаларидан барпо қи- линган маблағ ҳисобидан кредит ажратиш жараёнида кредит олаётган аъзонинг қандай инсонлиги, яъни содда қилиб айтганда, қўлидан бирор иш келиши ёки келмаслигини жуда яхши билади ва шу асосида унга кредит ажратади. Шундай экан, мамлакатимизда кредит уюшмаларини асосан қишлоқ жойларда ташкил этиш ва улар фаолиятини қишлоқ аҳолиси турмуш фаровонлигини юксал- тиришга қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, кредит уюшмаларининг молия бозоридаги ўрни ҳақида гапирадиган бўлсак, улар айни пайтда таклиф этилаётган жамғармаларга белгиланаётган фоиз ставкалари тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган жамғармаларнинг фоизларидан нис- батан юқори бўлганлиги сабабли, кредит уюшмалари мамлака- тимизда кенг миқёсда ташкил этиладиган ва ўзининг жамғарма- ларига юқори фоиз ставкаларини белгилайдиган бўлса, бу мамлакат 140 аҳолисининг қўлида бўш турган нақд пул маблағларини жалб қи- лиш ва улардан самарали фойдаланиш имконини беради. Саволлар: 1. Кредит уюшмалари ва уларнинг Ўзбекистонда ташкил этилиши. 2. Кредит уюшмаларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси. 3. Ўзбекистонда кредит уюшмаларини ташкил этишнинг сама- рали томонлари. 4. Ўзбекистон Кредит уюшмаларининг Жаҳон кенгаши билан алоқалари. 5. “Кредит уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг моҳияти. 6. Кредит уюшмаларининг назорат қилиниши. 7. “Кредит уюшмалари тўғрисида”ги қонунда уларнинг назо- рат этиш масаласи. 8. Кредит уюшмалари устидан назорат қилишнинг ҳуқуқий асоси. 9. Ўзбекистон кредит уюшмаларининг халқаро ташкилотлар билан алоқалари. 10. Кредит уюшмаларининг миқдорий кўрсаткичлари. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling