Соатмурод Норқобилов


Ўзбекистонда кредит уюшмаларини рўйхатдан ўтказиш


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

Ўзбекистонда кредит уюшмаларини рўйхатдан ўтказиш 
муддати ва шакллантирилиши лозим бўлган устав фонди 
 
Кредит уюшмалари фаолиятининг норматив доиралари 1179-
сонли қоидада белгилаб қўйилган. Бу қоида билан боғлиқ бўлган 
кредит уюшмалари операциялари қуйидагилардан иборат, яъни 
кредит уюшмаларининг капиталини шакллантириш, кредитлаш, 
кредитлар ва депозитлар шаклидаги пул маблағларини жалб этиш, 
шунингдек, кредит уюшмалари ўзида шаклланадиган маблағларни 
инвестициялаш ва бошқалар. 
Ушбу кредит уюшмаси барқарор ишлашини таъминлаш мақса-
дида адекват даражада капитални шакллантиришга алоҳида эъти-
бор берилиши таъкидлаб ўтилган. Капиталнинг адекват миқдори 
кредит уюшмасига қўйилган пул маблағларининг сақланишини 
таъминлайди. Кредит уюшмалари фаолиятининг ўзига хос хусу-
сиятлари ва характеридан келиб чиқиб, бу кўрсаткич кредит ую-
шмалари активлари умумий суммасининг камида 15% миқдорида 
белгилаб қўйилган. 
Рўйхатдан 
ўтказиш муддати 
Аъзолари сони 
Устав фонди 
Тошкент 
шаҳрида 
Бошқа
ҳудудларда 
Барча ҳужжатлар 
тақдим қилинган 
кундан эътиборан 
30 кун ичида 
Камида 50 
киши 
50 000 АҚШ
долл. 
25 000 АҚШ 
долл. 


134 
Кредит сиёсати кредит уюшмаси фаолиятини тартибга солиб 
турадиган асосий ҳужжат ҳисобланади, бизнинг қонунчиликка асо-
сан кредит сиёсатини кредит уюшмаси кенгаши ишлаб чиқиши ва 
тасдиқлаши лозим. Шу сабабли 1179-сонли қоидада кредит сиёса-
тининг мазмун даражасига қўйилган талаблар баён этилган. Кре-
дитлаш сиёсати уюшманинг барча аъзоларига бир хил шароитлар 
яратилиб берилишини назарда тутиши лозим, бунда аъзоларнинг 
мақоми ва мансабига оид мажбуриятлар инобатга олинмайди. Битта 
қарз олувчига энг кўпи билан кредит уюшмаси капиталининг 25% – 
гача миқдорда кредит бериш чегаралаб қўйилган. Бундай чегара-
лашдан мақсад – битта аъзо қўлида кредит хатарининг ҳаддан зиёд 
тўпланиб қолишини олдини олиш ҳисобланади. 
2003 йил 1 июндан бошлаб Республикамизда кредит уюш-
малари фаолиятининг самарали ривожланишини таъминлаш мақса-
дида Америка халқаро ривожланиш агентлиги(USAID) нинг 3 йил-
га мўлжалланган техник ёрдам доирасида кредит уюшмалари жа-
ҳон кенгаши иштирокида республика вилоятларида 12 та кредит 
уюшмаларига техник ёрдам кўрсатиш ва улар фаолиятини юритиш 
бўйича “Ўзбекистонда кредит уюшмаларини ривожлантириш лойи-
ҳаси” ўз иш фаолиятини бошлади. ОТБ мамлакатимизда кредит 
уюшмалари тизимини такомиллаштиришга ҳар томонлама ёрдам 
берди ва ОТБ билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 
умумий суммаси 20 млн долларлик кредит шарномасини имзолаш 
бўйича 2003 йилнинг январ ойидан бошлаб ОТБ мутахассислари 
билан музокаралар олиб борилди. Мазкур маблағлар кичик ва мик-
ромолиялаштиришни ривожлантиришга ажратилиши режалашти-
рилган эди. 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2003 йил 11 августда 348-сон-
ли “Осиё Тараққиёт банки иштирокида “Кичик ва микромолия-
лаштиришни ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилинди. Ушбу қарордан кўз-
ланган асосий мақсад кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъ-
ектларига молия ва кредит хизматлари кўрсатишни кенгайтириш, 
малакатимизда микромолияни ривожлантиришни янада рағбатлан-
тиришдан иборат эди. Ушбу қарорда ОТБ Директорлар Кенгаши
Ўзбекистон Республикасига “Кичик ва микромолиялаштиришни 
ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш учун беш йил им-
тиёзли давр билан 20 йил муддатга 20 млн АҚШ доллари миқдор-
да қарз берилиши, шунингдек, кредит уюшмалари фаолияти усти-


135 
дан назорат тизимини институционал мустаҳкамлиги бўйича тех-
ник ёрдам мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдорида грант бе-
рилишини маъқулланганлиги кўрсатиб ўтилган. 
ОТБ томонидан ажратилган қарзнинг 2 млн АҚШ доллари миқ-
доридаги қисми кредит уюшмаларини ривожлантиришни молия-
лаштиришга йўналтирилади, қарзнинг қолган 15 млн АҚШ доллари 
миқдоридаги қисми эса кичик бизнесни, шунингдек, кредит уюш-
маларини кредитлаш бўйича линиялар очиш учун Молия вазирлиги 
томонидан “Асака” банки ва “Пахта” банкка қайта молиялаштириш 
учун берилади. 
ОТБнинг 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни кредит 
уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳани 
амалга ошириш муддати 2010 йилгача давом этади. Бундан кўрина-
дики, кредитнинг муддати 7 йил. 
13-жадвал 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling