«социология» фанидан маърузалар матни


Download 0.85 Mb.
bet6/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Ягона индустриал жамият - бу жамиятнинг асосий принциплари қуйидагилардир: 1. Хусусий мулкчилик, иқтисодий ўсиш, шахс эркинлиги ва социал тартибни ҳимоя қилиш асосидир. 2. Бизнес социал тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи (ишбилармонлик марказий фигура). 3. Менежерлик бошқариш шакли сифатида (маълумотли администратор марказий фигура). 4. Сиёсий якдилликка олиб борувчи демократиянинг хилма-хиллиги. 5. социал зиддиятлар қарама-қаршилигини бартараф этувчи ижтимоий ҳаётнинг ҳукмрон ғоядан холи бўлиши. 6. Корпорациянинг ривожланиши (масалан, транснационал корпорация ёки «умумевропа бозори» кабилар). 7. Индустриал жамият инсон фаолияти, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, муомалани йўлга қўйиш (масалан, бозор хўжалиги бўйича), сиёсий, демократия, давлатчилик, социал структура, истеъмол, халқлар ва маданиятлар муносабатлари соҳаларида ўзига хос хусусиятларга эга.
Социал стратификация. Социологлар социал ҳаракатчанликни страталарга (қатламларга) бўлинган жамиятнинг ўзига хос хусусияти деб биладилар ва уни горизонтал ҳамда вертикал ҳаракатчанликка ажратадилар. Кишиларнинг айнан бир табақа ичида ҳаракати, масалан, иш жойини ёки турар жойини ўзгартириш горизонтал ҳаракатчанликни англатади. Вертикал ҳаракатчанлик эса қуйи табақалардан юқори табақалар томон ва аксинча қилинган ҳаракатни билдиради. Америкалик социолог Сеймур Липсетнинг фикрича, жамиятда стратификация тизими социал зинанинг қуйи поғонасида турганларга норозилик манбаи сифатида таъсир қилади, шунинг учун ҳам стратификация тизими ажралишнинг манбаидир, аммо шу билан бирга у кишиларни турли лавозимларга тайинлашнинг ва уларни ўз вазифаларини адо этишга рағбатлантиришнинг асосий механизмидир. Амерка социологиясида У.Уортнер Америка жамиятининг социал табақаланиш моделини ишлаб чиқди. Бу моделга олтита социал синфнинг табақаланиш тартиби берилган. Уортнерга эргашган ҳолда К. Дэйвс, У. Мур, В. Колеман, Л. Рейуотер, Э.Шойх, Т. Гайгер, Р. Дарендорф каби олимлар ўзларининг стратификация схемаларини ишлаб чиқдилар.
Элита назарияси Ғарбий Европа ва Америка социологлари орасида элиталар назарияси ва жамиятдаги элита муносабатлари назарияси кенг тарқалган. Бу социологлар бирон соҳада - сиёсий, маъмурий, ҳарбий, илмий, техник, хўжалик ва маданият соҳаларида юксак вазифаларни адо этаётган кишиларни ижтимоий элитага киритадилар. Шундан келиб чиққан ҳолда, улар сиёсий, ҳарбий, илмий ва шунга ўхшаш бошқа элиталар ҳақида гапирадилар ҳамда элитани «жамиятнинг қаймоғи» деб атайдилар.
Хулоса қилиб айтганда, Америка Қўшма Штатлари ва Ғарбий Европадаги турли социологик назариялар, таълимотлар социологияни юқори даражада тараққий этган индустриал жамият шароитида ривожлантириб, уни жаҳон миқёсида кенг тарқалишида катта рол ўйнайди.
XIX асрга келиб социологлар бошқа махсус фанларга хос айрим назария ва ғоялардан фойдаланиб, уларни жамият ҳодисаларига кўр-кўрона татбиқ эта бошладилар. Масалан, Спенсер биологик организмларнинг ривожланиш қонуниятларини жамият тарақкиётига, социал дарвинистлар органик дунёдаги ҳаёт учун кураш қонуниятларини жамиятга татбиқ этдилар. Шу боисдан ҳам Социология фани юзага келишида бир неча оқим ва йўналишларни кўриш мумкин. Дастлаб «позитив» характердаги Ғарб социологияси бир неча оқимларга бўлиниб кетди. Умуман, турли хил йўналишлардаги социологикоқим ва мактаблар қуйидагилардан иборат:

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling