«социология» фанидан маърузалар матни


Расмий ва норасмий социал гурухлар


Download 0.85 Mb.
bet14/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Расмий ва норасмий социал гурухларгурухларни бундай тарзда турларга бўлиш биринчи бўлиб америкалик социолог Э. Мейо томонидан таклиф қилинган эди, гурухларни расмий ва норасмий гурухларга ажратиш асосида гурух муносабатларининг тузилмаси ётади.
Расмий гурухлар – бу, ҳуқуқий статусга эга бўлган социал институт, ташкилот қисми ҳисобланадиган мавжуд институт, ташкилотдаги меҳнат доирасида аниқ мақсадга эга бўлган социал гурухлардир.
Расмий гурухларга қуйидаги белгилар хос: аниқ ва изчил мақсад, иерархияга асосланган аниқ функциялар, маълум қоидаларга мувофиқ келадиган ҳуқуқ ва бурчлар, аъзолар ўртасидаги расмий муносабатлар, гурух фаолиятини назорат қиладиган расмий институтнинг мавжуд бўлиши ва бошқалар.
Расмий гурухларда гурух мақсадлари, функциялари хатти-ҳаракат қоидалари, ҳатто аъзолик шартлари махсус ҳужжатларда (дастур, йўриқнома, қонун ва бошқалар) қайд этилган бўлади.
Расмий гурухларга сиёсий партиялар, давлат, диний ва бошқа ташкилотлар киради. Шунингдек, ишлаб чиқариш жамоаси, мактаб синфи, спорт жамоаси ва боқаларни киритиш мумкин.
Расмий гурух – бу, аниқ социал гурух, жамият социал тузилмасининг элементидир. У объектив ҳолда мавжуд. Унинг структураси ва хатти-ҳаракат шакллари кенг миқёсдаги гурух ёки жамият томонидан белгиланади. Индивид расмий гурухга аъзо бўлар экан, ўзининг шахсий сифатларини йўқотади ва расмий гурух ташкилоти доирасидаги у ёки бу ролларни бажарувчи кишига айланади.
Расмий гурухлар ҳам расмий (корхона, бригада касаба уюшмаси, жамоат ва давлат ташкилоти), ҳам расмий структура томонидан тан олинмаган, яъни норасмий (яширин ташкилот, норасмий гурух ва ҳоказо) бўлиши мумкин.
Норасмий гурухлар, кўпинча бундай гурухлар «психологик гурухлар» ёки « социал психологик гурухлар» деб аталади. Чунки бу гурухларнинг ташкил топиш заминида гурух аъзолари ўртасидаги психологик, ҳиссий муносабатлар ётади. Норасмий гурухларнинг пайдо бўлишида вазият ва умумий мафаатлар мажмуи муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу гурухларни баъзан, манфаат юзасидан тузилган гурухлар ҳам деб аташади. Одамлар эҳтиёжлари турли-туман бўлганлиги сабабли норасмий гурухлар мавжуд.
Норасмий гурух расмий гурухга қараганда бошқача тузилишга эга. Агар расмий гурухда гурух социал структуранинг юқори органлари ва ҳатто жамият томонидан тузилса, норасмий гурухлар эса шахсий асосда, яъни уни ташкил этадиган индивидлар ташаббуси билан тузилади. Ташаббускор кишилар бу гурухда фаол роль ўйнайдилар ва ўз-ўзидан гурухда аъзоларнинг эҳтиёжларини қондиришга имконият берадиган хатти-ҳаракат тизими ривожланади.
Референт ва аъзоли гурухлар. Кичик гурухларни ўрганишнинг жиҳатларидан бири бўлиб, «референт гурух» атамаси америкалик социал психолог Мустафо Шериф томонидан киритилган. «Референт гурух» атамаси (инглизча сўз, «мансуб бўлиш» деган маънони англатади) индивид онгли равишда кирадиган социал гурухларга (иқтисодий, сиёсий, маданий, касбий) нисбатан ишлатилади.
Шахснинг «гурух нормаларига» муносабати белгиларига мувофиқгурухлар референт гурухлар ёки «эталонли» (ўлчовли) гурухларга бўлинади. Референт гурухлар кичик гурухлар ҳамда катта гурухлар - синф ёки ижтимоий табақа бўлиши мумкин.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling