«социология» фанидан маърузалар матни


Download 0.85 Mb.
bet13/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Номарксистик Социология ривожланишида АҚШ социологларидан Т.Парсонс, Р.Мертон, П.Сорокин, Ф.3нанецкий, А.Чайлд, Ч.Р.Миллс, В.Старк, П.Бергер, Т.Лукмансар, Ғарб социологларидан С.Латур, Т.Кун, С.Чэпин, П.Форман, Э.М.Малкей, М.Полани, Э.Шилз, М.Шелер, К.Манхеймларнинг роли катта бўлди.
Назорат саволлари:
1.Шахс ва унинг ижтимоийлашув жараёнлари.
2.Шахс ва жамият уртасидаги муносабатлар.
3.Шахс ва давлат уртасидаги муносабатлар.
4.Антик дунё социологлари инсон мавке тугрисида
5.Антик дунёда жамият ва шахс омиллари.
6.Шарк мутафаккирларининг ижтимиоий жараёнлар ва ижтмоий жамоаларга берган бахоси.
7.Социологиянинг Европада фан сифатида вужудга келиши.


4-маъруза: Социал гурухлар ва социал институтлар.


Режа :

  1. Социал гурух тушунчаси,унинг асосий белгилари.

  2. Қон-қариндошликка асосланган гурухлар.

  3. Социалогияда социал институт тушунчаси.

  4. Дин социомаданий институт сифатида.

Таянч иборалар:
Социалогияда социал гурухларга ажратиш мезонларининг хилма-хиллиги, социал гурух турлари, катта ва кичик, расмий ва норасмий гурухлар, референт гурух, Қон-қариндошликка асосланган гурухлар: уруғ, қабила, қариндошлар, оила, элат, миллат. Оммани социологик ўрганиш. Социологияда социал институт турлари: оила, сиёсат, дин, иқтисод, таьлим ва хуқуқ. Жамият хаётида социал иниститутларнинг ўрни.

Кишилар ўз ҳаёт фаолиятлари давомида бирлашадиган гурухлар масаласи нафақат « социал психология» фанининг, балки Социологиянинг ҳам муҳим масаласи ҳисобланади. Ижтимоий муносабатлар, асосан социал гурухлар ўртасидаги муносабатларда намоён бўлади. Кишилик жамиятида ниҳоятда кўп турли-туман жамоалар, уюшмалар, бирликлар, ташкилотлар мавжуд. Инсон бутун ҳаёти давомида гоҳ эҳтиёждан, гоҳ манфаат юзасидан, гаҳо мажбурийликдан, баъзан ўзи хоҳламаган ҳолатда юқорида таъкидланган гурухларга аъзо бўлади ва уларнинг вакили бўлиб қолади. Мана шу кишилик жамоаларини қандайдир мезон (белги,хусусият) билан нисбатан маълум гурухларга ажратиш - социологиктаҳлилнинг ғоят муҳим ва жиддий масаласидир. Олдиндан шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, гарчи « социал гурух» атамаси социал тадқиқотларда кенг кўламда қўлланилса ҳам, лекин социологиктушунчалар категориясига мувофиқ келадиган мақомига ва назарий асосига эга эмас. Бу тушунча ижтимоий фанлар доирасида яққол категорияли хусусиятга эга ва ижтимоий муносабатлардаги ўзига хос субъектни аниқлаш учун ишлатилади. «Гурух» тушунчаси ижтимоий фанлар орасида иккита маънога эга. Бир томондан, у бирор умумий белгига қараб кишиларни маълум тоифаларга ажратилганда қўлланилади (кўпинча статистикада, демографияда). Баъзан бу маънода «гурух» атамаси «Психология» фанида ҳам ишлатилади. Масалан, тест синовлари натижаларига қараб, кишиларни у ёки бу гурухларга ажратиш мумкин.


Иккинчи томондан, ҳамма ижтимоий фанлар доирасида гурух деганда, реал мавжуд кишилар бирлиги тушунилади. Бу ҳолатда одамлар умумий белгилар, фаолиятларининг хилма-хиллиги ёки бирор шарт, ҳолатлар билан бирлашадилар ва маълум маънода ўзларини мавжуд бирлик вакили эканликларини ҳис қиладилар. Масалан, талаба ўзини талабалар гурухининг аъзоси сифатида ҳис қилади.
Илмий адабиёт билан танишиш « социал гурух» атамасини, биринчидан, жуда кенг қўлланилаётганлигини, иккинчидан турли ҳодисаларга нисбатан ишлатилаётганлигини кўрсатаяпти, қайси нуқтаи назар қарашларидан қатъий назар, конкрет ижтимоий фан вакиллари гурухларни соtциал-иқтисодий, социал-демографик, социал-психологик ва бошқа гурухларга ажратадилар.
Гурух – бу, хатти-ҳаракатлари расмий ва норасмий институтлар томонидан бошқариладиган, маълум норма ва қадриятларга эга бўлган, бошқа бирликлардан ўз хусусиятлари билан фарққиладиган, бир-бирлари билан ижтимоий муносабатлар тизими билан боғланган кишилар йиғиндисидан иборат бўлган социал бирликдир.
Гурухга хос характерли хусусиятлар қуйидагилар: гурух сони, ички ташкилот, яъни институтлар, назорат шакллари; фаолият намуналари; норма ва қадриятлар; фарқ қиладиган хусусиятлари.
Гурух сони дейилганда, мавжуд бирликни ҳажм жиҳатдан ташкил этадиган аъзолар йиғиндиси тушунилади, ҳозирги кунгача социологияда аъзолар сони қанча бўлиши кераклиги ҳақида аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. Бу тўғрисида гурух турлари ҳақида сўз кетганда гапириб ўтилади.
Гурух ўз сони ва аъзолари сонини чегаралаши ёки чегарамаслиги мумкин. Мана шу асосга кўра, гурухларни «берк» гурухлар, яьни янги аъзоларни қабул қилишда аниқ мезон қўядиган гурухлар; чегараланган гурухлар, яъни гурух аъзолигига қабул қилиш мезони кам талабчанлик билан қабул қилинадиган гурухлар. Шунингдек, ниҳоят хоҳлаган киши кириши мумкин бўлган очиқгурухлар ва бу гурухларда аъзоларга нисбатан аниқ талаблар кўйилмайди, кўпинча гурухлар аъзо қабул қилиш ва аъзоларнинг гурухдан чиқиши учун аниқ талаб қўяди. Бунинг натижасида гурухнинг бир хиллиги ва унинг таъсир доираси таьминланади.
Гурухнинг пайдо бўлиши учун ички ташкилот, яъни институтлар, назорат шакллари, фаолият намуналари бўлиши керак. Шунинг учун ҳам ўз шахсий ташкилотига эга бўлмаган, фақатгина контактлар (алоқаларга) асосланган эркин социал бирликлар гурух деб аталмайди.
Гурух ўзининг шахсий норма ва қадриятларига, яъни бирлашиш марказига эга бўлиши керак. Буларга ғоялар, рамзлар, шиорлар, мақсадлар, моддий предметлар ва бошқаларни киритиш мумкин. Булар гурухда кишиларни гурухга мансублик ва бирлашиш ҳиссини уйғотиш ва ривожлантириш учун зарур.
Бу қадриятлар асосида гурухда «биз» сўзи билан ифодаланадиган бирлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ҳис кишиларни бирлаштирадиган психик (руҳий) алоқа ҳисобланади.
Ниҳоят, гурух ўзининг шахсий фарқ қиладиган хусусиятларига эга бўлиши керак. Булар ёрдамида гурух бошқа социал бирликлардан фарқ қилади. Бундай хусусиятлар аввало, бир ҳудудда яшаш, алоҳида ритуал ҳаракатлар, тил, мафкура ва бошқалар ҳисобланади.
Бу 4 шарт жуда кўп гурухларни таърифлаш учун қўл келади. Бу ҳақда гурухларни таснифлаш (классификация қилиш) жараёнида тўхталиб ўтамиз. Чунки бу шартлар нисбий характерга эга. Булар кўпгина гурухларни қаноатлантирса ҳам, баъзи гурухларни таҳлил қилиш вақтида тўғри келмаслиги мумкин.
Гурухлар энг аввало миқдор жиҳатдан катта ва кичик гурухларга бўлинади. Социология ва « социал психология» фанлари катта социал гурухлар ўзининг аниқ таърифига эга эмас. Умуман, катта социал гурух деганда, аъзолар сони кўп бўлган кишилар гурухлари тушунилади. Катта социал гурухларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  1. аъзолар сонининг кўплиги;

  2. ягона ҳудуднинг мавжуд эмаслиги;

  3. аъзолар ўртасидаги алоқаларнинг асосан оммавий алоқа воситалари орқали ўрнатилиши;

  4. гурух тузилишининг мураккаблиги, аниқроқ қилиб айтганда, бу гурухлар кўп расмий ва норасмий, уюшган ва уюшмаган гурухларни ўз ичига олади.

Катта гурухлар икки турга бўлинади.
1. Тасодифий, стихияли пайдо бўладиган ва қисқа вақт мавжуд бўладиган гурухлар. Буларга оломон, халойиқ (публика), аудитория ва бошқаларни киритиш мумкин.
2. Тарихий ривожланиш натижасида вужудга келган ва жамият ижтимоий муносабатлари тизимида маълум ўринга эга бўлган бирликлар. Бу турдаги гурухларга социал синфлар, турли этник гурухлар (эллат, халқ, миллат), касбий гурухлар, жинсий ва ёшга оид гурухлар (ёшлар, аёллар, кексалар) ва бошқа гурухларни киритиш мумкин.
Катта социал гурухларда кичик гурухларда йўқ бўлган хатти-ҳаракатни бошқариб турадиган ўзига хос куч мавжуд. Бу ҳуқуқлар, урф-одатлар ва анъаналардир.
Катта гурух билан кичик гурухўртасида ўрта гурух ҳам бор. Аммо гурух муаммоси билан шуғулланаётган социологлар фикрича, ўрта гурухлар, уларнинг структураси, алоқаси, унда бўладиган ҳодиса ва жараёнлар моҳият жиҳатдан каттароқ гурухларга хосдир. Кичик ва катта гурухлар ўртасидаги фарқни кичик гурухнинг йириклашуви ва унинг катта гурухга айланиши жараёнида кўриш мумкин. Масалан, бир ёки бир нечта таниқли кишилар атрофида бирлашган 40-45 кишидан иборат партия кичик гурухдир, чунки бу гурух вакилларининг шахсан бир-бирларини танишлари (билишлари) кичик гурухга хос бўлган хусусиятни беради.
Кичик гурухлар деганда, кўпи билан бир неча ўнлаб аъзолардан иборат бўлган кам сонли гурухлар тушунилади. Бу гурухлар кўпинча самимий дўстона муносабатларда бўлади, гурух аъзолари ўртасидаги бевосита ўзаро алоқалар устун туради, гурух аъзолари ўртасидаги муносабатлар норасмий институтлар ёрдамида тартибга солинади. Бундан ташқари, махсус вазифаларни бажаришга мўлжаллаган, юқори даражада шакллаган кичик мақсадли гурухлар ҳам мавжуд. Бу гурухларда аъзолар ўртасидаги муносабатлар махсус хизмат кўрсатмалари билан тартибга солинади. Яширин ишлаётган партия ячейкаси бунга мисол бўла олади. Кичик гурухларга оилани, дўстларни, қўшниларни, ишлаб чиқариш бригадасини ва бошқа гурухларни киритиш мумкин.
Кичик социал гурухларнинг турлари жуда кўп. Улар турли мезонларга қараб турларга ажратилади. Гурух муносабатлари тузилмасига қараб кичик социал гурухлар расмий ва норасмий гурухларга, аъзолар ўртасидаги муносабатларнинг яқинлигига қараб эса бирламчи ва иккиламчи гурухларга, гурухга аъзо бўлиш ва бўлмаслигига қараб аъзоли ва референт гурухларга бўлинади. Санаб ўтилган гурухларни бирма-бир кўриб чиқамиз.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling