«социология» фанидан маърузалар матни


Демак, ҳар қандай социолог


Download 0.85 Mb.
bet10/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Демак, ҳар қандай социолог:


а) ижтимоий фикр ва;
б) ҳар бир индивид фикрини таҳлил ва синтездан ўтказиши керак.
Форобий фикрича, давлат - ижтимоий тизимни бошқарувчи ташкилот, уни муваффақиятли бошқариш эса кўп жиҳатдан давлат бошлиғи, ҳокимнинг фазилатларига боғлиқ. «Фозиллар шаҳрининг биринчи бошлиғи - шу шаҳар аҳолисига имомлик қилувчи оқил киши бўлиб, у табиатан 12 хислат, фазилатни ўзида бирлаштирган бўлиши зарур», дейди Форобий. Булар:

  • ҳокимнинг тўрт мучали соғ-саломат бўлиб, ўзига юкланган вазифаларни осон бажариши лозим;

  • нозик фаросатли, хотираси яхши, зеҳнли, фикрини равшан тушунтира оладиган, билим-маърифатга ҳавасли бўлиши;

  • таом ейишда, ичимликда, аёлларга яқинлик қилишда очофат бўлмаслиги, ўзини тия оладиган ва ҳақиқатни севадиган, ёлғон ва ёлғончиларни ёмон кўрадиган, олийҳиммат бўлиши, олий ишларга интилиши зарур;

  • мол-дунё кетидан қувмайдиган;

  • табиатан адолатпарвар, истибдодва жабр-зулмни ёмон кўрувчи, саботли, журъатли, жасур бўлиши, қўрқоқлик ва ҳадиксирашларга йўл қўймаслик каби хислатлар киради.

Форобий ўз замонасининг қомусий олимларидан бири бўлиб, илк бор тўлиқ илмлар таснифини яратди. Унинг «Китоб фи ихсо ал-улум ва ат-таъриф» («Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи») ёки қисқача номи «Ихсо ал-улум» («Илмлар таснифи») асарида илмлар қуйидагича тасниф қилинган:

1. Тил ҳақидаги.

2. Мантиқ.

3. Риёзиёт.

4. Табиий ва диний илмлар илмлар ёки метафизика.

5. Шаҳарларнибошқариш илми ёки сиёсат, фикҳ; ва калом илмлари ва ҳ.к.


Фаробий «Илмий санъатлар ҳақида»ги рисоласида илмларнинг қуйидаги таснифини келтиради:
1.Ҳаётни тартибга солувчи ва хаётий ишлар тўғрисидаги илмлар мажмуи.
2. Шариат:
а) Қуръон.
б) Қуръон талқини илми.
в) Пайғамбарлар ривоятлари илми.
г) Фикҳ, суннат ва буюрилган нарсалар.
д) Хутба, ваъда бериш, фидойилик илмлари.
е) Тушларни талқин қилиш илми.
3. Фалсафа.
Араб илмлари:
1) Фикх.
2) Калом.
3) Грамматик.
4) Иш юритиш.
5) Шеърият ва аруз.
6) Тарих.

Араб(ларники)бўлмаган илмлар:


1)Фалсафа. 6) Илму-н-нужум (астрономия).
2) Мантиқ. 7) Мусиқа.
3) Тиб. 8) Механика.
4)Ҳисоб. 9) Кимё.
5)Ҳандаса.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling