«социология» фанидан маърузалар матни
Download 0.85 Mb.
|
2013 маруза матни
Табақамашув, уларнинг фикрича, жамиятни шундай тузилишики унда, бир индивид, ижтимоий-гурухлар кўпровда, иккинчилари камроққа, учинчилари эса ҳеч нимага эга бўлмайдилар. Социологларнинг таъкидлашича, ушбу конфликтларни ҳал қилинишининг амалий жиҳатдан иложи йўқ. Бир томондан, жамиятнинг табақалашуви кўп салбий оқибатлари билан, шу жумладан ижтимоий конфликтлар, инқилобга қадар етиб бориш билан хавфли. Табақалашув тизимининг тубида бўлган одамлар ҳам жисмонан ҳам ахлоқан жиҳатдан камситилгандир. Люмпенни, ишсизнинг,
нинг, оч бўлган одамни ижтимоий ўзини хис этиши ва кайфияти, реал У^сйятга' бўлган муносабатини тасаввур қилиш мумкин.Иккинчидан, *аМлашув одамларни ижтимоий гурухларни ташаббус, тадбиркорлик ° атишига, жамият тараққиётини таъминлашга мажбур қилади. Табақалашув назариясининг асосчиси Макс Вебер ҳисобланади. маРксдан фарққилиб, у ижтимоий мавқе ҳар доим ҳам фақат мулкка ик қилишга богълиқ бўлаверамайди. Масалан, камбагъаллашган ЭГЗ стократлар, генераллар катта мулкка эга бўлмасалар ҳам катта сиёбий аР моққа эга бўладилар. Ёки, масалан, жуда катта бойликка эга бўлган т^оманиядаги йирик саноатчилар миллати немис бўлмагани учун ҳам ўзларига лойиқ ижтимоий мақомга эга бўлмаганлар. М.Вебер маркснинг ^хемасини ортиқча ссддалашган деб ҳисоблаган, чунки жамият абақалашувини учта белги бўйича аниқласа арзийди: мулкчилик, обрў, хокимият. Айнан шу белгилар ҳар қандай инсонни ёки ижтимоий-гурухни мақомини яратади. Шу асосда учта гурух ажратилади: қуйи, ўрта, юқори. Ижтимоий тузилиш гўё чўзилади, айниқса моддий бойлик бўйича. Жамият табақалашувинининг моддий аҳвол бўйича асосий кўрсаткичи: ижтимоий нарвоннинг юқорисида ва қуйида жойлашган аҳволининг даражаси 10 фоизни ташкил қилувчи аҳолидир. Уларнинг нисбати муайян жамиятнинг аниқ конфликтларини, қарама-қаршилик даражасини кўрсатиб бериши мумкин. Ушбу ижтимоий гурухлар ўртасида ўрта синф бўлиши керак: майда ва ўрта тадбиркорлар, малакали ишчилар, зиёлилар, давлат амалдорлари, банк хизматчилари. Урта синфнинг миқдори қанчалик кўп бўлса, шунчалик унинг ижтимоий кайфияти яхши бўлади, шунда жамият барқарор ривожланади, кенг миқиёсда конфликтлардан ҳимояланган бўлади. М.Вебер мулкчиликка эгалик қилишга алоҳида эътибор бермаган. Маълум бир мулкчиликка эга бўлмаган инсон ёки ижтимоий гурух катта обрў ва ҳокимиятга эга бўлиши мумкин. Масалан, корхонанинг юқори мартабали менеджери. Инсоннинг ижтимоий тузилишидаги ўрнини белгилаб беришда обрўҳам ҳал қилувчи ахамиятга эга. Масалан спортчи, боксер, моделни обрўйини иқтисодий фойдага алмаштириш мумкин. Сиёсий ҳокимият ҳам мулкчиликдан нисбатан мустақилдир. Реал жамиятда турли вариантлар бўлиши мумкин. Инсон бадавлат бўлиши мумкин, лекин керакли мақом, маълумот, сиёсий таъсирига эга бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолат гъарб социологиясида «мос келмаслик мақоми» термини билан белгиланади. Мос келмаслик мақомини бошидан кечирувчи одамлар ажабланиш, норозиликни ҳис этадилар, экстремизмга мойил бўладилар. Агарда инсон бир мақомда юқори, бошқасида паст мавқега бўлса у юқори мақомини таъкидлашга ҳаракат қилади, атрофдаги одамлар уни баҳолашганда эса биринчи унинг навбатда паст мақомини қуришади. Мана қаерда экан содир этилиши мумкин бўлган конфликтларнинг асоси. Масалан, университет профессорлари уларни маълумот даражалари, илмий ютуқлари нуқтаи назардан бахолашларига интилишадилар. Лекин университетдан ташқаридан кўпчилик одамлар бу талабларни инкор этишади ва уларда сиёсий таъсир этиш, хокимият ҳамда моддий бойлик етишмаганлиги учун уларнинг мақомларини ниҳоятда паст даражада баҳолашадилар. «Ахлоқсиз, бойвачча» ибораси кўпчилик бой одамларнинг мақомини мос келмаслигини ифодалайди. Замонавий табақалашув концепциясининг асосий принципи Т.Парсонс, Л.Уорнер, Б.Барбер ва шу йўналишдаги бошқа вакилларнинг функционализм принципидан иборат. Улар ижтимоий тенгсизликни жамият сақланиши зарур бўлган функционал зарурият деб ўзаро бирлашган ва ўзаро богълиқ тизимдаги қисмлар мувозанатда бўладилар деб қарадилар. Т.Парсонс ҳар қандай жамиятда табақалашувни моҳиятини терминларда бахоланиши мушкул бўлган турли ижтимоий бирликларни нисбий ахлоқий баҳолашдан келиб чиққан. К.Дэвис ва Т.Мурни концепцияларида ҳар қандай жамиятда ижтимоий табақалашув назарияси функционал зарурат ва табақалашувни универсал мавжудлигини бирлаштиради деб таъкидланган. Улар учун табақалашув эгаллаган ўринни функционал ахамияти билан моддий неъматлар ва ижтимоий обрўни нотекис тақсимланиши бўлиб, эгаллаган ўрин функционал ахамияти билан белгиланади. Америкалик социолог Элтон Джонсон ўзини табақалашув тадқиқотларида индивидларни ижтимоий мақомини учта асосий белгилари бўйича аниқлади: машгъулот тури, маълумоти ва инсоннинг ирқ этник гурухи. Маълумоти олий, ўрта ва паст. Тушунарли, юқори мақомили маълумотга ўз вақтида оддий университетни эмас, балки обрўли университетни тамомлаган одамлар киради. Ирқ - этник гурух. АҚШнинг хусусиятини инобатга олиб у бир гурухга келиб чиқиши бўйича ирландларни, иккинчисига италяларни (оқ танлилар ўртасида) ва учинчисига - сариқҳамда қора ирқларни ажратади. Машгъулот, тури: олий, ўрта ва паст мақом. Уч гурух бўйича индивидуал рангларни богълаш ёрдамида муайян одамларни мос келиш мақомини аниқлаш мумкин. Олий маълумотга эга бўлган ахлатчи бўлиб ишлаётган оқтанли америкалик ёки такси ҳайдовчиси - бир мақом, қоратанли олий маълумотга эга бўлмаган шаҳар мэри — бошқа мақом. Табақалашув тизимида алоҳида шахсни ёки ижтимоий гурухни ижтимоий мақомини аниқлаш, маълум меъёрда ижтимоий конфликтларга ва бошқа масалаларга нисбатан инсоннинг муносабатини, аниқ вазиятларга муносабатини, хулқини башорат этиш имкониятини беради. Табақалашув назарияси бу хаётда содир бўлаётган хилма-хил ҳодисаларни изохлаш учун асосдир. Нима сабабдан, пулдор одамлар холис бўлишмоқда? Нима сабабдан университет профессорлари тижоратга кетишмоқда? Нима сабабдан, аралаш оилалардан тузилганлар ўзларини рус миллати деб ёзишмоқда? Нима сабабдан пойтахт шаҳарларида яшовчилар четда яшайдиганларга нисбатан баланд димоғи билан муносабатда бўлишмоқда? Демак, ижтимоий-синфий тузилишни таҳлили замонавий социологик назариянинг мухимқисми шунингдек, ижтимоий амалиёт учун назарий асос бўлиб ҳисобланади. Назорат саволлари: Ижтимоий стратификация деб нимага айтилади? Қандай стратификацион тизимлар мавжуд? Ижтимоий мақом неча ҳил бўлади? Ижтимоий мобилликнингқандай турлари бор? Социал харакатчанлик қандай турлари мавжуд? Ижтимоий тенгсизлик ижтимоий хаётнинг атрибути булаоладими?, нима учун? Hар кандай жамият тузилиши қандай? Жамиятнинг асосий тузилиш элементлари қандай? Синф нимани билдиради? Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling