«социология» фанидан маърузалар матни


социал муносабатлар турлари


Download 0.85 Mb.
bet23/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

социал муносабатлар турлари

социал бирдамлик тушунчаси социал муносабатлар тизимида мухим ўрин тутади. Чунки бирдамлик – бу, кўпгина маънавий омилларнинг мажмуасидан ташкил топган социологиккатегория бўлиб, у ижтимоий хаётда фаолият кўсатаётган инсонларнинг ижтимоий тараққиёт масалаларини ҳал қилишларидаги ҳамкорлиги кўринишидир. Аввалом бор шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, Социология фанига бу атама социал жипслашувни билдирадиган тушунча сифатида биринчи бўлиб О.Конт томонидан киритилган эди. Бу муаммога кўгина мутафаккилар ўзларининг кенг этиборларини қаратганлар. Айниқса Э.Дюркгейм, Г.Спенсерлар бу муаммони чуқур таҳлил қилганлар, лекин улар ўз тадқиқотларини турли хил йўналишларда олиб борганлар. Э.Дюркгеймнинг фикрича, социал бирдамлик, бу ахлоқий принцип ва олий универсал қадрият бўлиб, у жамиятнинг ҳар бир аъзоси томонидан тан олинади. О.Конт ва Г.Спенсерларнинг тадқиқотларида социал бирдамликнинг асосини иқтисодий мафаатлар ташкил қилиши марказий ўринни эгаллайди. Г.Спенсер ўзининг бирдамлик таълимотида мажбурий ва кўнгилли бирдамликни ажратиб кўрсатади. Унинг фикрича, кишилик жамияти ўз ривожланиш йўлида иккита ҳарбий ва саноат даврларига бўлинади. Бутун хаёт бу ерда интизомга асосланган. Саноат туридаги жамият эса осойишта ижтимоий ҳамкорликнинг эркин шаклларини ифода этади. Муаммонинг иккита жиҳатга ажратиб таҳлил қилинишни Д.Дюркгеймнинг ҳам илмий фаолиятида кўриш мумкин. У ўз таълимотини механик ва органик бирдамликка ажратади. Ривожланмаган ва эски жамиятларда ҳукумронлик қиладиган бирдамликни Дюркгейм, механик бирдамлик, деб атайди.


Механик бирдамлик – бу, «жамоа туридаги» бирдамлик бўлиб, у бу жамоадаги индивидларнинг ўхшашликлари билан белгиланади ва улар томонидан ижтимоий вазифалар бир хил турда бажарилади. Жамиятда ижтимоий меҳнатнинг тақсимлашиши туфайли индивидлар махсус вазифаларини бажарадилар ва бу хислатлар сабабли жамият жонли организмни эслатади. Шу жамиятда вужудга келган янги турдаги бирдамликни Дюркгейм, органик бирдамлик, деб атайди. Меҳнатнинг тақсимланиши индивидларда ўзларига хос қобилиятларнинг ривожланишига омил бўлади. Энди ҳар бир индивидларнинг ўзи эса бир-бирларига боғлиқ бўладилар ва улар социал муносабатларнинг ягона тизими орқали бирдамлик туйғуларига эришадилар.
Кўпгина ғарб олимлари ижтимоий мулкка асосланган кооперациянинг сер- маҳсуллигини инкор этиб келадилар. Уларнинг фикрича, бутун жамият билан ишлаб чиқариш воситаларини гурухлар мулки қилиб бериш керак. Агар ишлаб чиқариш воситалари ижтмоий мулк хусусиятига эга бўлса, «маъмурият» халқдан ажралиб қолади ва шу сабаб туфайли бюрократ бошқарувчилар ташкилоти вужудга келиши мумкин. Ўз-ўзидан, табиийки, бу жараёнлар натижасида ишчилар ўз меҳнатларидан мафаатдорликни ҳис қилмайдилар.
Мазкур тахминларнинг аксарияти ўз исботларини топдган. Айниқса, ярим мустамлакачилик даврида, бизнинг диёрда сохта бирдамлик асосидаги кооперациялаштириш кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Меҳнатнинг ижтимоий тақсимоти ва кооперация ниқоби остида ҳудудимиз хомашё етиштирадиган республикага айланди. Жамиятимизда туб маънодаги бирлашма жараёни фаолият кўрсатмади.
Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаб кўрсатганларидек, “Ўз-ўзини бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятларига жуда хос бўлган усули — маҳаллалар тизими сўнгги йилларда жуда катта нуфузга эга бўлиб бормоқда... Энг адолатли муҳит, энг адолатли ижтимоий шароит, вазият фақат маҳаллада бўлиши мумкин.ҳеч бир корхона, ҳеч бир давлат идораси ёки жамоат ташкилоти бу борада маҳалла билан тенглаша олмайди»9.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling