«социология» фанидан маърузалар матни


Социологик тадқиқотнинг илмий хисоботида қуйидаги асосий талабларга эътибор берилмоғи лозим


Download 0.85 Mb.
bet31/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Социологик тадқиқотнинг илмий хисоботида қуйидаги асосий талабларга эътибор берилмоғи лозим:



  1. Илмий хисоботда тадқиқот предметига мувофиқ муаммонинг барча ўзаро боғлиқ жихатлари чуқур акс этиш зарур. Бунда, социологик муаммонинг асосий мохиятли жихати аниқ кўрсатилмоғи керак. Бажарилган ишлар эса мантиқий тартиб асосида ёзилиб чиқилади.

  2. Илмий хисоботнинг хар бир боби икки қисмдан иборат қилиб тузилмоғи мақсадга мувофиқ. Биринчи қисм муаммо ва тадқиқот натижаларини ўз ичига олмоғи, иккинчи қисм эса илмий хулосаларни, амалий таклиф ва тавсияларни ташкил этмоғи керак.

  3. Илмий хисоботда анкета саволлари умумлаштирилган холда ихчам қилиб ифодаланади. Хисобот аниқ ҳаётий, хужатли ва статистик маълумотлар асосида тасдиқланган бўлиши талаб этилади.

  4. Илмий хисобот ихчам ва тўғри ёзилиши зарур. Кўпи билан 30 - 40 бетдан ошмаслиги, зарур жадваллар, диограммалар илова тарзида ҳам берилиши мумкин.

Фараз ёки назариянинг тўғри ёки нотўғри эканини аниқлаш, уларни фактик материал билан тўлдиришни кўзда тутади. Амалий вазифалар эса жамиятда, муайян соҳасида, шунингдек, муайян корхона, жамоа ёки гуруҳда, вужудга келган муаммоли вазиятни ўрганиш, уни ечиш учун тавсиялар ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Вазифаларни аниқлашда энг мухим холатлардан бири буюртмачининг мақсадларини аниқ - равшан билиб олишдир. Социологик тадқиқот ўтказиш тўғрисида шартнома тузиш. Буюртмачи ва ижрочи ўртасида шартнома тузиш зарурий холдир. Чунки бу шартнома иккала томоннинг муносабатларини тартибга солиб турадиган ҳуқуқий хужжат бўлиб қолади. Бундан ташқари режалаштирилаётган тадқиқотнинг асосий йўналиши, предмети, вазифаларини ҳам белгилаб беради. Шартнома тадқиқот бошланмасидан аввал тузилади ва қуйидаги холатларнинг шартномада акс этиш зарур:
а) шартноманинг мақсади ва предмети, яьни социологик тадқиқот обьекти, предмети, вазифалар;
б) тадқиқот хажми, босқичлари ва бажарилиш муддатлари;
в) буюртмачининг мажбуриятлари, ижрочи ва у яратиб берилиши лозим бўлган шарт- шароит, тўланадиган хақнинг тури, хажми ва муддатлари;
г) ижрочининг мажбуриятлари. Тадқиқот кўлами, сифати, хулоса тавсияларнинг илмий ва самарали бўлиши, тадқиқот натижаларини сир тутиш;



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling