«социология» фанидан маърузалар матни


Download 0.85 Mb.
bet34/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Кузатиш усулининг:

  • англанган Кузатиш;

  • англанмаган Кузатиш;

  • англанмаган ички Кузатиш;

  • англанмаган ташки Кузатиш;

  • атроф - мухитни Кузатиш сингари шакиллари мавжудлигидир. Англанган Кузатиш - бунда тадқиқотчи кузатилувчи шахс билан бевосита алоқа боғлайди ва унинг рухсати билан Кузатиш олиб боради. Тадқиқотчи ва кузатилувчи шахс Кузатиш жараёни қанча муддат давом этишини ва эътибор кўпроқ нималарга қаратилишини келишиб оладилар.

Англанмаган ички Кузатиш- бунда тадқиқотни ва кузатилувчининг бевосита ва яқин мулоқатда бўлишини талаб этади. Бироқ кузатувчи ўзининг Кузатиш объект эканлигини тадқиқотчини нималар қизиқтираётганлигини билмаслиги керак. Тадқиқотчи ўрганилаётган жараён, воқеа ва ходисаларда бевосита иштирок этади, бу эса тўпланган маълумотларнинг аниқ, объектив ва ишончли бўлишлигини таъминлайди.
Англамаган ташқи Кузатиш - бундай Кузатишда тадқиқотчи объект фаолиятини ташқаридан кузатиб, у билан ҳеч қандай алоқа боғланмаган холда кузатилади. Тадқиқотчи кузатувчига нисбатан яширин равишда иш олиб боради. Атроф - мухитни Кузатиш. Кузатувчи ўз олдига қўйган вазифаларни бажариш жараёнида кўп нарсага эътибор бериши, кузатувчининг хар бир хатти-харакатини Кузатиш керак. Бу эса Кузатиш натижаларининг сифатли бўлишини таъминлайди. Кузатиш усулининг мунтазам равишдаги ва тасодифий турлари ҳам мавжуд. Мунтазам равишдаги Кузатиш маъсулиятли давр мобайнида тадқиқ этилаётган вазият, жараён ва ходисаларга оид социологик маълумотларни мунтазам равишда тўплашдир. Кузатишнинг бу тури маълум бир социал гуруҳ фаолиятини ўрганишда ёки турли гуруҳлардаги бир хил жараённи Кузатишда қўлланиши мумкин.
Маълум бир ходиса ва жараённи ўрганиш учун ўтказилаётган социологик тадқиқот жараёнида ҳал қилиниши зарур бўлган қўшимча масалалар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунлай холда тасодифий Кузатиш усули қўлланади.
Кузатиш усули социологик тадқиқот сингари ўз режаси, обьекти ва предметига эга. Кузатиш усули фақат ривожланаётган жараён, рўй бераётган воқеа ва ходисани ўрганиш учунгина қўлланиш мумкин. Ўз якунунини топган жараён, вазият, ходиса ва воқеани Кузатиш шарт эмас.
Социологик маълумотларни йиғиш усулларидан яна бири сўров усулидир. Сўров усули ёрдамида бошқа хужжатли манбааларда учрамайдиган ва бошқа социологик тадқиқот усуллари ёрдамида олиш мумкин бўлмаган маълумотлар, ахборотлар олиш мумкин. Шунинг учун, кишилар ижтимоий гуруҳлар, омманинг ижтимоий ҳаёт жараёнларига бўлган муносабатини, фикрини социологик жихатдан ўрганишда сўров усулининг аҳамияти беқиёс каттадир. Айниқса, хозирда жамиятимизнинг бозор муносабатларига ўтиб бориши жараёнида, ижтимоий коммуникация роли ортиб бориши билан сўров усулининг социологик тадқиқотлар олиб боришдаги ўрни ва аҳамияти янада ортиб бормокда. Сўров усулидан дастлабки социологик ахборотларни олиш учун фойдаланади. Сўров ўз характери билан оғзаки ёки ёзма равишда бўлиши мумкин. Тадқиқотчининг респондент (инглизча) сўз бўлиб, жавоб бермоқ маъносини англатади. Социологик тадқиқотларда сўров усулидан ёзма равишда анкета орқали ва оғзаки интервю олиш орқали фойдаланилади.
Анкета ўтказиш энг кенг тарқалган сўров тури хисобланади. Чунки, анкета саволлари орқали респондентлардан олинадиган жавобларни умумлаштириб гуруҳлаштириш билан тадқиқ этилаётган ижтимоий муаммо тўғрисидаги жамоатчилик фикри ойдинлашади. Олинган маълумотларнинг қанчалик тўғри, объектив ва ҳаётий эканлиги эса тадқиқотчилар томонидан тузиладиган анкета саволларини қанчалик мохирона ва саводлиги эканлигига боғлиқ бўлади. Анкетага киритилган саволлар содда, тушунарли ва жавоб беришга қўлай тузилиши шарт. Унга респондент характери, ёши касби, маьлумот даражаси ва рухий жихатлари хисобга олинмоғи лозим. Акс холда, анкета сўрови ўрганилаётган муаммо тўғрисида ишончли, обьектив маьлумотлар берилмаслиги мумкин.
Интервью хозирги кунда энг кўп ва кенг тарқалган сўров усулидир. Интервьюдан бу қарор кенг кўламда фойдаланишда радио, телеведение, кундалик матбуотнинг роли катта бўлмокда. Шунинг учун ҳам интервью социология, психология, журналистика, статистика, этнография, педогогика, бошқарув сингари фанлардан кенг ва муваффақиятли қўлланилмокда. Интервью олишда тадқиқотчи респондент билан яқин, самимий, юксак ахлоқий муомилада бўлиши шарт. Бериладиган саволлар аввалдан пухта ўйланган, респондентнинг шахсиятига тегмайдиган мазмунли бўлиши талаб қилинади. Интервью тайёрлаш, уни ўтказиш ва олинган натижаларни умумлаштиришнинг ўзи қийин жараён ҳисобланади.
«Эксперимент» лотинча сўз бўлиб, «синаб кўриш», «тажриба» маьносини англатади. Эксперимент социологияда ходиса ва жараёнларни сезги орқали тадқиқ этиш усули ҳисобланади. У мазмунан «тажриба» тушунчасига яқин бўлса ҳам, моҳиятан ундан фарқланади. Эксперимент усулларини қўлланиши ва такоминлашуви асосан тибиётшунослик фанларининг тараққиёти билан боғлиқдир. Жамият ҳам табиат сингари дастлаб Кузатиш оркали ўрганилган ва мавхум тахлил қилинган бўлса, кейинроқ ижтимоий фанларда эксперимент усули қўллана бошлаган. Бу усулдан фойдаланиш жараёнида қатор мантиқий ва методик муаммолар пайдо бўлган.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling