«социология» фанидан маърузалар матни


Социологик тадқиқот фарази


Download 0.85 Mb.
bet32/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Социологик тадқиқот фарази.

Илмий билиш жараёнида фаразларнинг роли жуда катта. Социологик тадқиқотлар ҳам муайян фаразларга таяниб олиб борилади. Тадқиқот жараёнида эса мана шу фаразларнинг тўғри ёки нотўғри экани текширилади. Тадқиқот ўзининг аввалги тажрибаси; билиши ва интуициясига асосланиб тахминлар қила бошлайди. Тахминлар бир эмас бир неча ёки бир неча ўнлаб ва юзлаб бўлиши мумкин. Ана шу тахминлардан ҳақикатга яқинроғини танлаб олинади ва унинг асосида тадқиқот бошланади. Ана шу тахмин фараз деб аталади. Тадқиқотлар ана шу фараз атрофида олиб борилгани учун социологияда бундай фаразлар тадқиқот фаразлари дейилади.


Тадқиқот фарази ўрганилаётган муаммони назарий жихатдан тушунтириб бериш ва ечиш йўлларини кўрсатиши лозим.
Биринчи босқич - тадқиқот режасини танлаш гипотеза характерига боғлиқ. Тушунтирувчи гипотеза сабаб функционал алокаларни очиш учун шарт - шароитлар яратувчи эксперементал процедураларни ўз ичига олади.
Иккинчи босқич - информация тўплаш методларини танлаш.
"Социал динамика" тушунчасини социология фани номини кашф қилган француз мутафаккири Огюст Конт ишлаб чиққан. Тўғри, ҳамма социология тизимларида "Социал динамика" атамасини бевосита қўлланалади деб айтиш қийин. Шундай бўлсада, Конт таърифлаган бу социологик ёндашув турли хил ижтимоий тадқиқотларда назарий йўлланма сифатида иштирок этмокда.
О.Конт социологиясида социал динамика жамият ходисаларини ўрганишдаги муайян ёндашувни билдиради. Аслида, динамика механиканинг жисмлар харакатини ва харакат билан уни юзага келтирувчи куч ўртасидаги боғланишларни ўрганадиган бўлимидир. Умумий маьнода динамика харакат холатини, нарса - ходисаларнинг ўсиш, ўзгариш, ривожланиш жараёнини англатади. Социологияни физиологиянинг бевосита давомида ёки "Социал физика" деб хисобланган Конт ижтимоий вокеликни табиий қонунларини топишга харакат қилган эди. Ана шу вазифани амалга ошириш учун ижтимоий воқелик икки йўналишда социал статистика йўналишида ва социал динамика йўналишида қурилиш лозим. Социал динамика жамиятдаги ўзгариш, ривожланашининг изчилиги, бирин - кетинлиги очиб беради. Шундай қилиб, социал динамика жамиятнинг ўзгариш ва ривожланиши холатларини, ижтимоий ўзгаришларнинг ички (эндоген) ва ташки(экзоген) омилларни ифодаловчи социологик категория деб қаралиши мумкин.
Бажарадиган вазифалари, соҳаларига қараб социал динамиканинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. Репродуктив динамика. Социал динамиканинг бу тури туғилиш, ишлаб чиқариш, экологиянинг социал жихатларини ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш, экология ва социал субьектилар репродуктив ўрнашмаларга алоқадор бўлади.

  2. Мақом (статус) социал динамикаси. У ўз ичига хизмат лавозимларда кўтарилиши ёки пасайиши, турмуш даражаси ва сифатини қамраб олади.

  3. Худудий социал динамика. Ахоли кўчишлари сурьати ва миқдорларининг социал жихатлари, катта шахар вужудга келиши билан пайдо бўлган социал муаммолар, ишлаб чиқаришнинг жойлаштирилиши унинг социал оқибатлари худудий социал динамика обьектларидир.

  4. Маьнавий ҳаёт динамикаси манфаатлар, қадриятлар, фикрлар, нормалар харакати, ўзгариши ва ривожланиши бу соҳа доирасида бўлади.

  5. Сиёсий динамика жамият социал - синфий таркиби, хокимият шакллари ўзгаришини тушунтириб беради.

  6. Фан - техника динамикаси. Фан - техника тараққиётининг социал жихатлари, ишлаб чиқариш воситалари ўзгаришининг ижтимоий субьектлари ҳаётига таъсири динамик ўзгаришлар фан- техника динамикасига киради.

Социал динамика абстракт, мавхум қонуният ифодаси эмас. Хар бир минтақа, ижтимоий тузимида ўзига хос социодинамикани кўришимиз мумкин. Бундан шундай хулоса келиб чикадики, ўтказилажак социологик тадқиқот албатта минтақавий. Маҳаллий шароитларга мос "Тузатиш коэффицентини" ҳам ўз ичга олиши лозим.
Социал динамика вертикал (юқори ва пастга) ва горизантал (яьни, параллел томонга) йўналиши рўй бериш мумкин. Юкорида келтирилган барча социал динамика турларини вертикал ва горизонтал - йўналишда текшириш мумкин.
Иқтисодий кўрсаткичлар жамиятдаги моддий ва маданий бойликларнинг ўсиш даражаси билан боғлиқдир. Улар социал индикатор (социал жихатдан ўлчаш) вазифасини бажаради. Социал индикатор таркибига қўшимча социал кўрсаткичлар киради. У инсоннинг меҳнат фаолиятини, унинг турмушдаги конкрет шароитларни, бу шароитларнинг инсон фаолияти ва хулк атворига таьсирини аниқлайди.
Шундай қилиб, социал индикаторлар(социал ўлчаш воситалари) ва кўрсаткичлар социал жараёнларнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳам миқдорий, ҳам сифатий жихатдан ифода этади.
Социал кўрсаткичларга хос хусусиятлардан бири шуки, уларнинг натижалари социал ходисаларни сифат жихатдан аниқ таьрифловчи сонлар билан ифодаланади. Ўрганилаётган социал жараёнлар ёки ходисаларнинг бирон- бир хусусияти ва белгиларининг сон жихатдан ифодаланиши тадқиқот масалаларини ёритишга ва унинг гипотезасини тасдиклашга йўналтирилади. Ўлчаш нуктаи назаридан социал белгилар сон ва сифат кўрсаткичларига эгадир. Социал белгиларни микдорий жихатдан ифодаловчи турига уларни сон бирликлари ёрдамида ўлчаш имкони бўлганларини киритиш мумкин. Сифат жихатдан ифодаловчи социал белгиларни сон бирликлари ёрдамида ифодалаб бўлмайди.
Социологик тадқиқотлар асосан жараён ва ходисаларнинг сифатий белгиларига қаратилади. Социал белгиларнинг сифат жихатдан ўзгаришини ўлчаш жуда кийин. Чунки уларнинг сифат жихатидан ўзгаришини таққослаш учун ўлчов бирлигининг ўзи йўқ. Бундан ташқари, социал воқеаларни таьрифловчи кенглик арифметик акссиомага бўйсунмайди.
Социал жараёнлар белгиларини аниқлаш мақсадида турли социал ўлчов воситаларидан фойдалинади. Сўроқлаш асосида олиб бориладиган тадқиқотларда олдиндан тайёрланган бир неча вариантидаги жавоблар тўплашга ўлчов кўрсатиш дейилади. Турли шаклдаги бу жавоблардан у ёки бу социал белгини ўлчаш мақсадида фойдаланилади.
Социал жараёнлар микдорий белгиларни аниқлашда методик сон бирликлари қўлланилади. Социологияда бу бирликларни аниқлашда, табиий бойликларни хисоблашда фойдаланилади. Математик сон бирликлари социал жараёнларнинг катта - кичик тартиби сақланган ҳолда қўлланади.
Социал жараёнларнинг сифатий белгиларини аниқлашда номлар бўйича кўрсатгичдан фойдаланилади. Бу ўлчов кўрсаткичи социал белгиларни сон бирликлари ёрдамида ифодалайди. Номлар кўрсаткичи социал жараёнлар белгиларини таьрифловчи номлар ва турли мулохазалар мазмунидан иборатдир.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling