9-маьруза. Эмперик социологик тадқиқот ва унинг методлари.
Режа:
Социологик тадқиқотларни режалаштириш ва социологик тадқиқот дастурининг таркиби.
Кузатиш усули .
Сўров усули.
Хужжатларни ўрганиш усули.
Экспиримент усули.
Таянч иборалар:
Социологик тадқиқот дастури, назарий методологик қисм, тадқиқот режаси, хулоса, хисобот, таклиф, тавсия, процедура. Услуб, услубиёт, шартнома, тадқиқот фарази, Амалий социология, назарий социология, амалий социологик тадқиқотлар, Социологик тадқиқот дастури, тадқиқот муаммоси, мақсад ва вазифалари.
Социологик тадқиқот обьекти бўйича ўтказилган дастлабки тахлиллар асосида мавжуд муаммони тадқиқ қилиш дастури ишлаб чиқилади. Илмий дастур ҳар қандай амалий ва назарий социологик тадқиқотнинг дастлабки зарур хужжати хисобланади. Дастур социологик тадқиқот обьекти бўйича ишчи фаразни текширишга қаратилган, шунингдек, тадқиқот бўйича илмий фараз, бажариладиган асосий вазифалари ва социологик тадқиқот метадологик асосининг баёнидан иборат.
Социологик тадқиқот дастурини ички тузилиши жихатидан қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
Назарий - методологик қисм
Социологик муаммони ва вазифасини белгилаш.
Тадқиқот обьекти ва предметини белгилаш.
Асосий тушунчаларини ишлаб чиқиш.
Тақиқот предметининг дастлабки таъхминий тахлили.
Ишчи фаразни ишлаб чиқиш.
II. Амалий социологик тадқиқот иш жараёнининг қисми:
Тадқиқотнинг умумий режаси.
Асосий амалий иш жараёнлари.
Танлов ишлари.
Дастлабки олинган социологик маълумотларни тахлил қилиш усулларининг таснифи.
Тадқиқот натижаларини умумлаштириш назарда тутилган йўналишлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |