«социология» фанидан маърузалар матни
Download 0.85 Mb.
|
2013 маруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Девиант хулқ атвор тушунчаси. Девиант хулкнинг асосий назариялари. Ижтимоий назорат институтлари.
- Девиант хулкнинг асосий назариялари . Биологик назария
Назорат саволлари:
5 маъруза: Шахс социологияси ва девиант хулқ атвор. Режа: Шахс тушунчасини турли фанлардаги талқини. Девиант хулқ атвор тушунчаси. Девиант хулкнинг асосий назариялари. Ижтимоий назорат институтлари. Таянч иборалар: Шахс тушунчаси, шахс шаклланишига таьсир этувчи омиллар, девиант хулқ атвор турлари: қонунни бузиш, ўз-ўзини ўлдириш, гиёхвандлик, алкоголизм ва бошқалар.Ижтимоий меьёр, девиант хулқ-атвор белгилари, социал назорат, социал санкциялар турлари: позитив ва негатив, расмий ва норасмий. Ички ва ташқи назорат. Ҳозирги замон шароитида аҳоли учун белгиланган умумий талаблар меъёрига мос ҳолда иш тутадиган хулқ-атворли жамият мавжуд дейиш қийин. Инсон ўз хатти-ҳаракати билан белгиланган қонун-қоидаларни бузадиган бўлса, унинг ҳаракати девиант ҳаракат деб аталади. Айбдорлик даражасига қараб девиантлик хулқи ноқонуний, криминал, жиноий хулқ деб баҳоланади. Ноқонуний ҳаракат турлари хилма-хил бўлиши мумкин: мактабда дарсдан қочиб кетиш, ўгирлик, босқинчилик қилиш, одам ўлдириш ва ҳоказо. Ноқонуний ҳаракат, хулқнинг жамият учун нақадар жиддий муаммо эканлигини атрофдаги кишиларнинг унга бўлган муносабатидан билиш мумкин. Агар ҳуқуқбузар шахс қамоққа олинса, ёки руҳий даволанишга мажбуран юборилса, демак у огъир жиноят содир этган ҳисобланади. Айрим ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари бир хил жамиятларда қонунбузарлик сифатида баҳоланмайди, лекин шундай ҳуқуқбузарлик ҳолатлари борки, улар шубҳасиз жазо талаб қилувчи хулқ сифатида баҳоланади. Масалан ҳеч қандай жамиятда одам ўлдирган шахс кечирилмайди, ёки ўгъирлик содир этган жиноятчи жазосиз қолдирилмайди. Спиртли ичимлик ичиш кўпчилик ислом давлатларида жидций қонунбузарликка киради, лекин уни айрим ҳолатларда ичишдан бош тортиш, масалан, Россияда ёки Францияда белгиланган тартиб-қоиданинг бузилиши деб қабул қилинади. Ҳамма жамиятлар, давлатлар ўз қонун-қоидаларига эга, қонунбузарлар ҳамма ерда жазоланадилар. Шунга қарамасдан, белгиланган қонун- қоидаларни бузадиган, унга риоя қилмайдиган кишилар анчагина топилиб туради. Бу эса социологлар учун ўрганиш объектидир. Социологлар ҳуқуқбузарлар ҳатти-ҳаракатларини ўрганиб, тегишли хулосалар ёрдамида умумий назария яратишга ҳаракат қиладилар. Ҳуқуқбузарлик даражаси нафақат етказилган зарарга нисбатан, балки унинг такрорланишига қараб ҳам белгиланади. Агар талаба аудиторияга орқаси билан кириб келса, бу фақат атрофдагилар кулгисига сабаб бўлади. Лекин бундай ҳол ҳар куни такрорланаверса, унда психиатр ёрдамига мурожаат қилишга тўгъри келади. Милицияга ҳеч қачон тушмаган киши анча-мунча қонунбузарлик содир этса, атрофдагилар уни кечиришлари мумкин, лекин тез-тез қамалиб турадиган шахс арзимаган ҳуқуқбузарлик билан тушиб қолса, бу атрофдагиларда ҳам, милиция органида ҳам тузукроқ ташвишланишга сабаб бўлади. Ҳозирги замон жамиятида кишилар манфаатига жиддий таъсир этувчи ҳаракат меъёрлари қонунлар шаклида ифода этилган, бу меъёрлар ва қонунларнинг бузилиши жиноят сифатида баҳоланади. Социологлар ҳуқуқбузарликнинг айнан қонун бузилиш ҳолатлари билан шугъулланадилар, чунки қонунбузарлик жамият хаётига хавф тугъдиради. Қанча кўп хонадонлар ўгъирланса, шунча кўп кишилар ўз мулкларининг сақланиши тўгърисида ташвишланадилар, қанча кўп одам ўлдириш содир этилса, биз шунча ўз хаётимиз ҳақида қайгъурамиз. Энг мухими - жиноят сабабларини ўрганиш, шундай назарияларни топиш керакки, улар жиноят сабабларини тушунтираоладиган, унинг олдини олишга ёрдам берадиган бўлсин. Девиант хулкнинг асосий назариялари. Биологик назария Бу тўгъридаги илк назариялар биологик характерга эга бўлган: яъни, тасаввурларга кўра айрим кишилар тугъилишдан ёмон кишилар бўлиб тугъилади, уларнинг қонида шундай қусурлар бўладики, ўзларининг иблисона нафсларини ушлаб тураолмайдилар. Ўтган асрнинг охирларида итальян руҳшунос олими Чезаре Ломброзо тугъма жиноятчи назариясини ўртага ташлаган. Қамоқхоналарда узоқ йиллар давомида ўтказилган кузатишлардан сўнг олим шундай хулосага келдики, унга мувофиқ энг ашаддий, қонхўр жиноятчиларнинг аксарияти (унинг фикрича учдан бири) тугъма жиноятчилар бўлади. Улар одатда (ақлий томондан) унча тараққий этмаган, ибтидоий аждодларимизга яқин турадиган кимсалардир. Тугъма жиноятчи - атавистик махлуқ, у ўз ҳаракати билан оддий одамнинг йиртқичлик инстинктларини намоён этади. Масалан, ўзи каби одамларни ўлдириб гўштини истеъмол қилиш - каннибализм. Ч.Ломрозо фикрича, тугъма жиноятчи ўз келиб чиқиши, ирсиятига монанд ўзининг ҳайвоний инстинктларини ушлаб тураолмайди. Бундай кимсаларни тўгърилаб қўйиш мумкин эмас. Жамият уларни фақат мустаҳкам қулф остида яшириб қўйибгина ўзини эҳтиёт қила олади. Одам ўлдириш, зўравонлик қилиш, босқинчилик каби жиноят учун қамалганларнинг кўпчилигини 18-24 ёшдаги кишилар ташкил этади. Бу соҳада иккинчи ўринда турадиганлар 13-17 ёшлилар бўлса, 25-30 ёшдагилар учинчи ўринда турадилар. Эркакларда ҳам, аёлларда ҳаи ўсмирликдан етуклик ёшига ўтганда ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳоллари жиддий камаяди. Таваккалчилик, куч ишлатиш талаб қиладиган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини кўпроқ эркаклар содир этади. Бундай тенденция ҳамма мамлакатларда кузатилади. Бу каби жиноятлар орасида баъзан аёллар ҳам учрайди, ўгъирлик, босқинчилик, қотиллик қилувчи аёллар анчагина кам фоизни ташкил этадилар. Лекин аёллар орасида фирибгарлик, майда ўгъирлик, пулни ўзлаштириб юбориш, ҳужжатни қалбакилаштириш, магазиндан хуфиёна ташиб чиқиш каби жиноятлар тез-тез содир этилади. Канада ва АҚШда ўгирлик учун қамалган аёллар зўравонлик билан қамалган аёлларга нисбатан 2-3 баравар кўпроқ эканлиги кузатилади. Тадқиқотчилар яна шу нарсани аниқладиларки, гавда тузилиши яхши ривожланган бақувват кишилар қуролли босқинчилик, ўгъирлик қилишга мойил бўладилар. Шунинг учун ҳам 30 ёшдан кейин эркаклар бу каби жиноятларни камроц содир этадилар. (эркакларда жисмоний бақувватликнинг юқори даражаси одатда 28-30 ёшларда бўлади). Тўгри, баъзан 30 дан кейин ҳам бақувват кишилар бўлади, лекин куч, чидамлилик бу ёшда нисбатан пасайган бўлади. Хуллас, айрим йигитлар мусобақаларда олимпик медаллар олиш учун кураш олиб борган пайтда, бошқалари қуролли босқинчилик, ўгъирлик, одам ўлдириш билан банд бўладилар. Уларнинг ҳаммаси 30 ёшдан кейин бу каби фаолиятларини жиддий камайтиришга мажбур бўладилар. Жиноятчиларнинг баъзилари жисмоний бақувватлик чўққисидан кейин ҳам бу йўлдан қайтмайдилар, лекин умумий тенденция юқорида айтилганидек бўлади. Ўтган асрнинг 60-йилларида ўта агрессив хулқли кишилар психологияси ўрганилиб тадқиққилинди. аниқланишича, мунтазам равишда босқинчилик билан шугъулланадиган кишида ўз-ўзини баҳолаш ҳисси пастроқ бўлар экан. Озгина танқид, айниқса, бегоналар олдида бундай кишининг жаҳлини тез қўзгъайди. Танқид уни обрўсизлантиришидан қўрқади, шунинг учун жаҳли чиқади. Уларда мантиқ ниҳоятда кам таравдий этган. Агрессив кишиларнинг баджаҳллик сабабларидан яна бири - бу назоратнинг кучлилиги. Бўш характерли, ювош кишиларнинг гъашига тегадиган бўлсангиз, анча пайтгача ўз жаҳлини босиб тураоладилар, лекин маълум чегарадан кейин бундай кишилар портлаб кетадилар. Агар бундай шахс ўзини кўпроқ назоратда олиб турмаганда, ўз тутунини эртароқ чиқариб турганда, бундай портлаш юз бермаган бўларди. Айтадилар-ку: «Ювошдан йўгони чиқади». Лекин, бари бир, ҳуқуқбузарлик енгилтаклик белгиси ҳисобланади. Онгли равишда содир этилган жиноят ҳақида сўз кетар экан, биологик назария бу борада кам ёрдам беради. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling