«социология» фанидан маърузалар матни
Download 0.85 Mb.
|
2013 маруза матни
«Референт гурух» атамаси тўрт хил маънода қўлланилади:
Индивид хатти-ҳаракати учун намуна, эталон ёки мезон бўлиб хизмат қиладиган гурух. Индивид ўз ҳаракатларини шу гурухга йўналтирадиган гурух. Идивид аъзо бўлишига интилаётган гурух. Аъзоларининг қадрият ва фикрлари бевосита шу гурух аъзоси бўлмаган киши учун ўзига хос таққослаш ўлчови, социал «ўлчов доираси» сифатида хизмат қиладиган гурух. Реал ҳаётда «референт гурух» назарияси шахснинг турли социал муҳитларга мослашув жараёнида, социал ҳаракатларни ўрганишда қўлланилади. Референт гурухлар реал ва идеалгурухларга бўлинади. Реал референт гурухнинг шахсга қулай социал норма ва қадриятларни эгаллаши учун эталон бўлиб хизмат қиладиган алоҳида кишилар ёки кишилар бирлигидир. Идеал референт гурух – бу, маълум бир гурухқадриятли ва норматив йўл-йўриқларининг инсон онгида акс этишидир. Шахс бу гурухга ўз тасаввурлари ва ҳаракатлари билан мослашишга ҳаракат қилади. Масалан, муҳандис ўзини реал ҳаётда муҳандислар гурухига мансуб дейиш билан бирга ўзини гурух сифатида мавжуд бўлмаган «маънавий элита» га ҳам мансуб деб ҳисоблайди. Оила — жамият тараққиёти давомида пайдо бўлган, социал институтдир. Оила — жамият маҳсули сифатида жуда кўп вазифаларни бажаради. Инсоният тараққиёти давомида оила алоҳида мавқега эга бў`лган ижтимоий гурухҳисобланади. Махсус ўрганишлар кўрсатишича, жамиятда инсонлар оила муҳитида оила аъзоси бўлиб, турли гурухларда гурух аъзоси бўлиб , ёки ўзлари ёлғиз ҳолда яшайдилар. Аҳолининг бундай гурухларга бўлиниши унинг оилавий ҳолатини билдиради. Аҳолининг оилавий ҳолати турли давлатларда турлича кўрсаткичларга эга. Масалан, Латвияда 84,8 % , Белорусияда88,4, Эстонияда 83,2 % аҳоли оилада, оила муҳитида яшайди .Аҳолининг қолган қисми эса турли гурухларда ёки ўзлари ёлғиз ҳолда яшайдилар. Ўрта Осиё республикаларида, жумладан, Ўзбекистонда аҳолининг 96 — 98% оила муҳитида оила аъзоси бў`либ истиқомат қилади. Ушбу маълумотларнинг ўзи Ўзбекистонда оила мавқеини нақадар баланд сақланиб келаётганлигидан далолат беради. Фарзандларнинг туғилиши, инсон наслини давом эттирувчи авлод яратиш, уларни тарбиялаш, инсон сифатида камолга етказиш, уларда табиатга, жамиятга бўлган ва ўзаро муҳаббатини шакллантириши асосан оилада, оила муҳитида бажарилади. Шу боис ҳам оилага алоҳида , мунтазам эътибор берилиши, уни атрофлича ўрганиш келажак авлоднинг ҳар томонлама равнақ топишида жуда аҳамиятлидир. Оиланинг ташкил топиши, шаклланиши ва ривожланишида демографик вазият, муҳим омил ҳисобланади. Демографик вазият биринчи навбатда аҳоли сонининг ўсиб боришида , туғилиш , ўлим, никоҳ, ажралиш ва миграция каби жараёнларда ифодаланади. Демографик жараёнлар эса ўз навбатида, ижтиомий — иқтисодий тараққиёт таъсирида ўзгариб боради. Шунинг учун ҳам оилани атрофлича ўрганишда демографик жараёнлар хусусиятларини мукаммал тадқиқ этиб бориш жуда долзарб масала ҳисобланади. Юқорида қайд этилганидек, Ўзбекистонда аҳолининг 98% ини оилада, оила муҳитида , оила аъзоси бўлиб яшовчилар ташкил этади. Шу боис оилани атрофлича ўрганиш жуда муҳим ва зарурдир. Бу борада биринчи навбатда қуйидаги вазифаларни бажариш мақсадга мувофиқдир. 1. Ў`збекистонда оила, унинг ижтимоий—демографик таркиби , шаклланиши хусусиятлари ҳақидаги билимларни аҳолига тарғиб этиш : "Оила муқададс Даргоҳ" мавзусида оиланинг турли ижтимоий — Демографик гурухларида семинарлар, маърузалар ташкил этиш, радио, телевидение, матбуот орқали ушбу мавзуни аҳолига ҳавола этиш ; Аҳолининг турли ижтимоий — демографик гурухлари (ўсмирлар, ёшлар, эркаклар, аёллар, ишчилар, колхозчилар, тадбиркорлар) ўртасида социологик тадқиқот ўтказиб , уларнинг оила , фарзандлар, бола тарбияси, ёш оила муаммолари, ҳақидаги фикрларини ўрганиш : Ўзбекистонда оила унинг ижтимоий—демографик хусусиятлари, қадриятларини ва бошқа ўзига хос хусусиятлари ҳақида чоп этилган ишларни чет тилларида чоп этиб, жаҳон миқёсига олиб чиқиш : Ривожланган, ривожланаётган ва мусулмон давлатларида оила шаклланиши хусусиятларини ўзбек тилига таржима қилиб, халқимизни оила ҳақидаги билимларини бойитиш : Ўзбекистонда оила шаклланиши ва хусусиятларини акс эттрувчи илмий, оммабоп рисолалар ( "Оила ва унинг таркиби", "Оилада фарзандлар ў`рни", "Мустақиллик ва оила", "Оила ва қадриятлар", "Ёш оила", "Оиланинг бугунги муаммолари" ва ҳоказо) чоп этиш : Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида радио, телевидениеда "Оила" мавзусида мунтазам эшиттириш ва курсатувлар тайёрлаш. Ўзбекистон иститқлолининг дастлабки кунларидан бошлаб барча сохаларда бўлгани каби талим сохасида хам бевосита ислохатларни амалга оширишни мақсад қилиб қўйди. Икки тузимдан ўзига хос жихатлари билан ажралиб турувчи ушбу жараён 1997-йил 29-августдан бошлаб хаётга тадбиқ қилинмоқда. Бизга малумки, жамиятимизнинг турли сохаларида олиб борилаётган ислохатлар босқичма -босқич амалга оширилмоқда. Кадирлар тайёрлаш миллий дастури 3-босқичда амалга оширилади. 1-босқич: 1997-2001-йиллар орасида амалга ошириш. Бундаги асосий вазифа таълим тизимини тубдан ислох қилиш ривожланиш учун хуқуқий база яратиш, услубий, молиявий-моддий шарт -шароит яратиб беришдан ибарот. 2-босқич: 2001-205-йиллрда олиб борилади. Унда қуйдаги вазифалар бажариш кўзда тутилган. Миллий дастурни тўла рўёбга чиқариш мехнат бозорига аниқликлар кириш. Мажбурий-умумий, ўрта ва ўрта махсус касб-хунар талимига, шунингдек ўқувчилар қобиляти ва имкониятларига қараб талимга тўлиқ ўтиш. Таълим хизмати кўрсатиш ва бозорини шакллантириш. 3-босқич :2005-йилдан бошлаб, Ушбу дастурнинг асосий вазифасини тахлил этиш, умумлаштириш, истеқболга муофиқ кадрлвр тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. Кадрлар ва ахборот тизимларини мустахкамлаш ,янги ўқув усилини мажмуалар янги педагогик технологик тизимлар билан таминлаш. Миллий олий талим муассаларини тивожлантириш, мустақил фаолият юритиш, ўзини -ўзи бошқариш, шакилларини мустахкамлаш. Таълим жараёнини ахборотлаштириш, узулуксиз талим тизимини ахборот тармоғи билан қамраб олиш. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосида шахс, давлат, жамият биринчи даражада туради. Бакалавряд-кундузги ўқиш муддати камида 4 йил бўлган билим сохаларидаги йўналишларнинг бири бўйича фундаментал ва амалий билимларнинг ўз ичига олган таянч маълумот. Умумлаштирган холда кадрлар тайёрлаш тизимининг шаклланиши ва фаолият кўрсатишнинг асосий тамойиллари қуйдаги вазифаларни ўз ичига олади: -барча хил ва турдаги талим муассаларида юқори малакали мутахасислар тайёрлаш учун узуликсиз талим, фан ва ишлаб чиқариш салохиятидан самарали фойдаланиш ; -давлат таьлим стандартларини жорий этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизимини ишлаб чиқариш; -ихтисосликлар, малакасига даражасига кўра мутахасисларга бўлган умумдавлат ва минтақавий талабларнинг истеқболини аниқлаш ; -талим тизимини тузилиш ва мазмун жихатидан ислох қилиш учун ўқитувчилар ва мураббийларни қайта тайёрлаш ; -давлат ва ижтимоий муассаларнинг касбга йўналтириш бўйича фаолиятини такомиллаштириш. Бунда уасб танлашнинг бозор эхтиёжлари ва имкониятларини этиборга олиш зарур, тугри хар бир шахс ўзига мос касб ни эгаллай олсин; -ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат, юксак ахлоқ, маънавият ва маърифат,мехнатга виждонан муносабатда бўлиш рухида тарбиялаш; таълим муассаларини , биринчи навбатда умумтаълим мактабларни давлат томонидан молиявий ва моддий техникавий тўлиқ таминлаш меъёрларини ошириш ва унинг механизимини такомиллаштириш; -кадрлар тайёрлаш тизимини истемолчилари -, корхоналар , муассалар, фирмалар, хиссадорлик жамиятлари ,банклар ва бошқа тизимларнинг имкониятларидан ,биринчи навбатда ,ўрта махсус касб-хунар ўқув юртлари ва олий ўқув юртларининг моддий ва молиявий базасини мустахкамлаш учун мумкин қадар кенгроқ фойдаланиш; кадрлар тайёрлаш ва таълим сохасига чет эл сармоялари, халқаро донорлик ташкилотлари ва жамғармаларини маблағларини жалб этиш; -қонун доирасида ўқув режалари, дастурлари ва ўқитиш йўриқлари, таълимий хизматларни белгилашда талим муассаларига ,бирнчи навбатда, олий ўқув юртларига мустақиллик бериш ва ўзини ўзи бошқариш усулларини жорий этиш . Табиийки, бундай мураккаб вазифаларни амалга оширишда давлат ва жамиятнинг маъсулияти алохида ахамият касб этади. Давлат ва жамият кадрлар тайёрлаш тизимини узулуксиз ривожлантириш ва такомиллаштириш кафили бўлиши зарур. Улар юқори малакали рақобатга қодир мутахасислар тайёрлаш бўйича таълим муассаларининг фаолиятини уйғунлаштириш лозим. Халқ талимининг асосий бўғинини узуликсиз таълим ташкил этади. Шу сабабли бу масалага алохида диққат эътибор қаратиш даркор.Узуликсиз таълимни давлат талим стандартлари ва тегишли талим дастурлари билан таъминлашда аввало уларнинг жахон талаблари даражасида бўлишига юксак маънавият заминида ўрганилганига асосий этибор берилиши лозим. Умум таълим дастурларини мактабгача тарбия , бошланғич , умумий таълим ва мактабдан ташқари таълим тарзида шакиллантириш мақсадга муофиқдир. Бунинг учун қуйдаги тизимни асос қилиб олсак мақсадга муофиқдир . Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling