Тошкент ш., 2020 йил 22 декабрь


Download 1.4 Mb.
bet1/62
Sana21.04.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1371271
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
802-МШТ СТАНДАРТ




+



Тошкент ш.,
2020 йил 22 декабрь,
802-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ
ДАВЛАТ СТАНДАРТИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, 2илк ва мактабгача ёшдаги болаларга самарали таълим-тарбия бериш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат стандартининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари;
мактабгача таълимнинг намунавий ўқув режаси;
давлат стандартини жорий этиш ҳамда унга риоя этилишини назорат қилиш;,
давлат стандартининг таркибий қисмлари, жумладан:
илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари;
мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури;
мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитация воситалари билан жиҳозлаш меъёрлари.
2. Ўзбекистон Республикас а таълим ташкилотлари учун марказлаштирилган ҳолда жиҳозларни харид қилиш и Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тизимдаги давлат мактабгач бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling