Тошкент ш., 2020 йил 22 декабрь


-боб. Давлат стандартининг мақсади ва асосий вазифалари


Download 1.4 Mb.
bet3/62
Sana21.04.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1371271
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
802-МШТ СТАНДАРТ

2-боб. Давлат стандартининг мақсади ва асосий вазифалари
5. Давлат стандартининг мақсади — мактабгача таълим тизимини замонавий талабларга асосланган ҳолда ташкил этиш, болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этиш ҳамда маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, шунингдек, таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлашга, мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил этишга доир мажбурий минимум талабларни жорий этиш ва назоратини ташкил этишдан иборат.
6. Давлат стандартининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълимнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
ўқув-тарбия жараёнига инновацион педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
таълим-тарбия фаолияти сифатини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
мактабгача таълим ташкилотларида тўлақонли ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга бўлган санитария-гигиеник талабларни белгилаш;
мактабгача таълим ташкилотларини қуриш меъёрларини тартибга солиш;
мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитацион воситалар билан жиҳозлаш;
мактабгача таълим ташкилотларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини таъминлаш.
3-боб. Давлат стандартининг асосий принциплари
7. Давлат стандартининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
тарбияланувчининг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги;
ҳар бир боланинг, шу жумладан, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш имкониятининг тенглиги;
давлат стандартининг таълим соҳасидаги давлат ва жамият талабларига мослиги;
мактабгача таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;
мактабгача таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлиги;
мактабгача таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларига асосланилганлиги;
хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling