Тошкент ш., 2020 йил 22 декабрь


ривожланиш — инсон танаси тузилиши, руҳияти ва хулқида биологик жараёнлар ҳамда атроф муҳит таъсирида рўй берадиган ўзгаришлар; ривожланиш соҳаси


Download 1.4 Mb.
bet8/62
Sana21.04.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1371271
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   62
Bog'liq
802-МШТ СТАНДАРТ

ривожланиш — инсон танаси тузилиши, руҳияти ва хулқида биологик жараёнлар ҳамда атроф муҳит таъсирида рўй берадиган ўзгаришлар;
ривожланиш соҳаси — бола ривожланишидаги аниқ бир йўналишлар;
кичик соҳа — соҳанинг кичик гуруҳлари. Асосий соҳаларнинг кичик соҳаси ривожланишнинг маълум бир томонларини ўз ичига қамраб олади ва уларнинг аниқ бир йўналишини кўрсатиб беради;
кутилаётган натижа — болаларда кутилаётган билим, кўникма ва малакалар кўрсаткичи;
бола тарбиясининг мажмуи — маълум бир ёш даврига хос бўлган вазифаларни мақсадли бажариш учун етарли бўлган боланинг билими, кўникмаси ва малакаси ҳамда қадриятлари;
интеграция — бола таълими ва ривожланишидаги мазмун таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқлик;
инклюзив таълим — болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларини инобатга олган ҳолда таълим ва тарбия олинишини тенг таъминловчи жараён;
рефлексив фаолият — болада ўз тушунчалари ва хатти-ҳаракатларини англаш ва мустақил таҳлил қилиши асосида хулосалар шаклланиши жараёни;
«Мен» концепцияси — боланинг ўзи ҳақидаги англанган тасаввурлари тизими, унинг рефлексив фаолиятининг бир қисми.
2-боб. Давлат талабларининг мақсади ва асосий вазифалари
4. Давлат талабларининг мақсади — мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, хорижий мамлакатлар илғор тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини инобатга олган ҳолда мактабгача таълим тизимида маънавий баркамол ва интеллектуал жиҳатдан ривожланган шахсни тарбиялаш.
5. Давлат талабларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши, таълим-тарбияси мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида болаларга таълим-тарбия бериш, ривожлантиришнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
таълим-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling