«социология» фанидан маърузалар матни


Download 0.85 Mb.
bet16/48
Sana10.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1183748
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48
Bog'liq
2013 маруза матни

Биринчи. Мактабгача тaълим 3 ёшдан бошланиб , 6-7 ёшгача оилада , болалар боғчасида ва мулкчилик кўринишидан қати- назар , бошқа хил таьлим ташкилотларида олиб борилади.
Иккинчи.Бошланғич таьлим . 1-4 синфларни ўз ичига олади ва бунда ўқиш 6-7 ёшдан бошланади.
Учинчи . Умум таълим . Бунда ўқувчиларга 5-9 синфлар доирасида билим тарбия берилади.
Умумтаълим мактаблари барча учун мажбурийдир. Уларда болаларга умумий таълим асосларини чуқур ўргатилиши лозимдир.
Тўртинчи. Ўрта махсус билим ва касб хунар таълими. Ўқиш муддати 3 йилдан кам бўлмаган академик ва касб -хунар лицейлари ва коллежлари .
Бешинчи. Олий мутахасислик таълими одатда 18-19 ёшдан бошлаб тўрт йилдан кам бўлмаган муддатда давом этади.
Олий мутахасислик таълими бакалаврлик ва магистратурага
бўлинади.
Бакалаврлик -йўналишлардан бири бўлиб , базавий олий таьлим бериш демакдир .Унда ўқиш камида 4 йил давом этиб ,олий малумот ва таянч мутахасислик дипломини олиш билан тугайди.
Магистратура аниқ мутахасислик бўйича олий касбий таълим бўлиб бакалаврлик негзида камида икки йил давом этади. Ундаги тахсил якуний кваликацион давлат аттестатцияси ва магистирлик диссертациясини химоя қилиш билан нихоясига етади.
Аспирантура нихоясига етказилган магистирлик негзида 3 йил давом
этади.
Аспирантуранинг мақсади муайян мутахасисликлар бўйича олий квалификацяли илмий ва илмий педагогик кадрларни шакллантириш . Аспирантура академик ва квалификацион имтихонлари хамда номзодлик диссертацияларини химоя қилиш билан якунланади. Бу якунларга, танланган мутахасислик бўйича «фан доктори» илмий даражаси берилади.
Докторантура фан номзоди илмий даражаси негизида 3 йил давом этади. Диссертация химоя қилиши билан якунланади. Якунга кўра танланган мутахасислик бўйича «фан доктори»илмий даражаси берилади .
Фан Социологияси илмий фаолият жараёни ва унинг ижтимоий структураси, илмий структураларнинг ўзаро таъсири, жамиятда фаннинг ва олимларнинг статусини ўрганади. Илмий жамоалар, илмий коммуникациялар, олимларнинг меҳнат шарт-шароитлари, ижтимоий шарт-шароитларнинг фанлар ривожига, айни пайтда фанларнинг жамиятга ўзаро таъсири жараёнини тадқиқ этиш социологларнинг диққат марказида туради. Фанлар назарияси предмети икки жиҳатга: биринчидан, фанларнинг ички табиатини, илмий билишнинг умумий назариясини; иккинчидан, фанларнинг ижтимоий моҳияти ва унинг ижтимоий ижоднинг бошқа турларига муносабатини ўз ичига олади. Фан оламининг вужудга келиши учун (бу жараён эса тахминан 2.5 минг йиллар илгари содир бўлган) жуда кўп хилма-хил шарт—шароитлар, яъни иқтисодий, ижтимоий ва руҳий шароитлар зарур бўлган. Булар орасида айниқса, тобора ўсиб борган меҳнат тақсимоти, синфларнинг ташкил топиш жараёни, абстракт фикрлашнинг юксак даражаси, ёзув ва ҳисобнинг пайдо бўлиши, табиат ҳақидаги тажрибавий билимларнинг йиғилиб бориши ва бошқалар муҳим аҳамият касб этди.
Дж. Бернал маълумотига кўра, XX аср бошларида бутун дунёдаги илмий тараққиётни 15 мингга яқин олимлар таъминлаган. Мавжуд илмий лабораторияларнинг кўпчилигини оддий бир хонага жойлаштириш мумкин бўлган. 50-йилларнинг ўрталарига келиб, илмий ходимларнинг сони 400 мингга етди, 60—йилларда эса 2 миллионни ташкил етди.
ЮНЕСКО маълумотларига қараганда,1990 йилга келиб, илмий тадқиқот ишлари билан 5,2 миллион киши шуғулланган бўлиб, демак планетамизнинг ҳар миллион нафар кишисига минг нафардан илмий ходим тўғри келган. 1990 йилгача илмий ходимларнинг умумий сонидан 17,8 фоизи Шимолий Америка, 3,1 фоизи Лотин Америкаси, 23,6 фоизи Осиё ва Океания, 0.7 фоизи Африка, 20.9 фоизи Европа, 32.4 фоизи СССРга тўғри келган. Планетамизнинг барча илмий ходимларининг учдан бири СССРда ишлаган. Бироқ бутун дунёда илмий тадқиқот ишларига мамалакатлар бў‘йича сарфланган ҳаражатлар тақсимотини кўздан кечирсак, у ҳолда Шимолий Америка ҳиссаси 42.8, Осиё ва Океания ҳиссаси 23.2 , СССР ҳиссаси эса атиги 12.3 фоизни ташкил этган. Бу маълумотлар, қайси мамлакатларда илмий фаолият учун энг қулай шарт-шароитлар яратилганлиги ҳамда илмий-техник тараққиётнинг чинакам марказлари қаерда жойлашганлигини аниқ - равшан кўрсатиб турибди. 1994 йилда АҚШ - 44 мингта, Германия - 160 мингта, Япония- 129 мингта, Англия - 97 мингта патент ва лицензиялар сотган бўлиб, Россияда атиги 4 минг дона сотилган ҳамда Венгрия ва Испания оралиғидаги жойни эгаллаган.
Ҳозирги кунда Россияда, олий мактаб тизимида ишлаётган ўқитувчиларни ҳам қўшиб ҳисобланса, 1,3 миллион нафар киши илмий фаолият билан банд бўлиб, шундан 484 минг нафари фан номзодлари ва 47 минг нафари фан докторларидир, бироқ уларнинг учдан бири ёшлари 60 дан ўтган кишилардир. Бунинг нисбати қуйидагича: 1-10-30. Олий ўқув юртларида эса вазият бошқачароқ: ўқитувчиларнинг ярми - фан номзодлари бўлиб, ҳар 10 та фан номзодига - 1 та фан доктори тўғри келади. Жумладан, Тюмен Давлат Университетида 750 нафар ўқитувчидан 90 нафари фан доктори ва 350 нафари фан номзодлари бўлиб, бу - 58 фоиз ўқитувчининг илмий даражага эгалигини кўрсатади.
Фан ўзи нима? Фаннинг ўзига хос табиати, ижобий билим нималардан иборат? Буюк инглиз олими, фан назариётчиси Томас Гексли бу саволга шундай жавоб беради: фан — қаттиқ қўллик, интизом ва батартибликка асосланган соғлом фикрдан ўзга нарса эмас. Дарвин сафдошлари фикрича эса, илмий тажриба кундалик одатдаги турмуш тажрибаларидан ер билан осмонча фарққилади, орадаги фарқ бамисоли кекса фахрий билан ёш, тажрибасиз аскар ўртасидаги тафовутни эслатади: яъни уларнинг жанговар ҳарб усуллари шу қадар ҳар хилки, бу гўё замонавий жангчининг ақл бовар қилмас техник имкониятлари олдидаги ибтидоий ёввойи овчининг арзимас қурол-яроғларини ёдга солади.
Фан - инсон яратувчилик қобилиятининг энг динамик намунаси бўлиб, барча тарихий босқичларга ўзининг ўчмас изларини муҳрлайди. Илмий муваффақиятлар негизида замонавий цивилизациянинг технологик базаси барпо этилди. Бирок инсон қўлга киритган бекиёс қудрат шу даражага етдики, у эндиликда ўзининг кимлиги, ўз тақдири, одамзод наслини сақлаб қолиш ташвишларини ҳам жиддий ўйлаб кўрмоғи керак. Бинобарин, фан фақат эзгулик ва кишилар бахт-саодати учунгина эмас, ёвуз ниятлар учун хизмат қилиши ҳам мумкин. Шу сабабли, уни қўллаб-қувватлаш ҳам, ундан нафратланиш ҳам табиий ҳолдир. Шунга кўра, айрим илмий кашфиётларни юксак мукофотлар билан тавдирлаган ҳолда, уларни қаттиқ танқид қилишга уриниш фактларидан ажабланмаса ҳам бўлади.
XX асрдаги илмий ходимлар сонининг ўсишини баҳолаётганда, шундай тахминни олға суриш мумкин: агар илмий ходимлар шундай суръатлар билан кўпайиб борса, ярим асрдан сўнг сайёрамизнинг барча катта ёшдаги аҳолиси илм билан шуғулланувчиларга айланади.
Илмий асбоблар, бошқача айтганда, илмий билиш асбоб-ускуналари: радиотелескоплар, тезлаткичлар, космодромлар ўз қамровларига кўра шу қадар улкан, миқёсли ўлчовлар билан иш кўраётирки, улар фаолиятини йирик ишлаб чиқариш корхоналарига қиёслаш мумкин бўлиб, уларга хизмат қилувчи бутун бошли шаҳарлар бунёд этилмоқца.
XX асрни ҳақли равишда илмий-техник инқилоб асри, технологик инқилоб асри, «яшил» инқилоб, ахборот инқилоби асри каби рамзий номлар билан аташади. Илмий салоҳият амалда барча нарсани -мудофаа қобилияти, миллий бойлик, даража, сифат ваа ҳаёт давомийлигини белгиламоқда. Илмий салоҳиятнинг келгусидаги ўсиши моддий сарф-ҳаражатлар билан бир қаторда, интеллектуал имкониятлардан кў‘проқ фойдаланишни ҳам талаб этади.
СССРда 1990 йилга келиб илмий кашфиётлар мивдорининг икки ҳисса ортиши кузатилди, яъни 477 кашфиёт, 85 минг ихтиро ва 3 миллион рационализаторлик таклифлари ўрганилиб, улар илмий ахборотлар ҳажмининг 8-10 маротаба ортишини ва фан учун одатдагидан кў‘ра 30-40 марта кў‘проқ пул маблағ‘ларини ажратишни талаб этди. Бинобарин, фан шаънига айтиладиган таъна тошларига ҳар доим ҳам бефарққараб туриб бў‘лмайди. Ривожланиш мезонларига кў‘ра, билиш сари қў‘йилган ҳар янги қадам, бир қатор сабабларга кў‘ра, олдингиларга нисбатан қимматроқ бў‘лиши мумкин.
Давроқе, бу ўринда, электр лампочкасининг кундалик ҳаётда тутган ролини эслаш кифоядир. Гарчи унинг кашф этилиши учун арзимаган маблағлар сарфланган бўлса ҳам, жамиятга беқиёс фойда келтирилди, натижада цивилизация тарихида бутун жамият унга сарфлаган сарф-харажатини аллақачон қоплаб, маиший ҳаётнинг узвий бир қисмига айланди. Америкаликларнинг ҳисобига қараганда, 100 та илмий ходим ишлаётган бўлса, шундан 10 нафарининг иши ҳақиқий маҳсулдор бўлиб, қолган 90 нафари ушбу 10 нафар сермаҳсул ходим билан ёнма-ён туриб, илмий муҳит яратишга ўз ҳиссасини қўшади, умумий жараёнда иштирок этади, мухолифатда бўлади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling