So’fi Olloyor. Sabotul ojiziyn Muallif Adib: Tasavvuf tarixi, va adabiyoti
Download 11.49 Kb.
|
So’fi Olloyor.-WPS Office
So’fi Olloyor. Sabotul ojiziyn Muallif Adib: Tasavvuf tarixi, va adabiyoti 17.03.2015 1 izoh 012 Ойнинг бошида Сурхондарёда бўлиб, кўп азиз жойларни, шу жумладан, Олтинсой туманида тоғлар қуршовидаги Вахшиворда жойлашган улуғ тасаввуф алломаси ва беназир шоир Сўқи Оллоёр (Оллаҳёр) хоки туроби кўмилган мозорда бўлиб, пири комил ҳақига дуои фотиҳалар ўқидик. Бу зиёратдан кўнгилларимиз равшан тортиб, бу равшанлик ҳалигача қалбимизни тарк этгани йўқ. Ана шу равшанлик билан сизга улуғ бобомизнинг асарларига бағишланган биринчи саҳифани тайёрладик. 09
Илм даргоҳларида талабаларнинг саводлари маълум даражада чиқарилгандан сўнг «Саботул ожизийн» асари ёдлатилган. Чунки бу асарда ақоид масалалари билан бирга ахлоқий фазилатлар ҳам содда ва равон услубда баён қилинган. Шунинг учун ҳам улуғ устозлардан бири бу асарни: «Саботул ожизийн» мағзи Қуръондир», дея таърифлаган. «Саботул ожизийн» асари 19-аср охири ва 20-аср бошларида Қозон, Боку, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида қайта-қайта нашр этилган. Бу эса асарга талаб жуда катта бўлганига далолат қилади. «Саботул ожизийн» асари аҳли илмларни доимо ўзига жалб қилиб келган. Шу сабабли унга кўплаб шарҳлар ёзилган ва ёзилмоқда. Жумладан «Рисолаи Азиза», «Иршадул ъаизийн» ва «ҳидаятут толибийн» сингари асарлар «Саботул ожизийн»нинг энг машҳур шарҳлари ҳисобланади. Асар муаллифи ҳақида «Саботул ожизийн» асари муаллифи Сўфи Аллоҳёр ўзбек миллатига мансуб бўлган машҳур фақиҳ ва аҳли тасаввуф адибдир. Сўфи Аллоҳёрнинг туғилган йили аниқ маълум эмас. Энг машҳур қарашга кўра милодий 1630-1650 йиллар оралиғида Самарқанддаги Каттақўрғон беклигига қарашли Минглар қишлоғида таваллуд топган. Сўфи Аллоҳёр форс тилида ҳам, туркий тилда ҳам маҳорат билан ижод этган кўплаб илмлар бўйича етук олим ҳисобланади. Илм даражасининг жуда юқори бўлгани ёзган асарларидан билиниб туради. Сўфи Аллоҳёрнинг турли илмларга оид кўплаб асарлари бўлган. Сўфи Аллоҳёрнинг асарлари: «Маслакул муттақийн», (форс тилида) ақоид ва фиқҳ илмига бағишланган;
Сўфи Аллоҳёр умрининг сўнги йилларида ҳозирги Сурхондарё вилояти ҳудудида яшаган. Вафот этган санаси ҳам аниқ маълум эмас. Кўпчилик тадқиқотчилар 1721 йилда вафот этган, дейишган. Қабри Сурхондарё вилоятининг ҳозирги Олтинсой туманига қарашли Катта Вахшивор қишлоғидадир. Сўфи Аллоҳёрнинг кўплаб авлодлари ҳозирда ушбу қишлоқда яшайдилар. «Саботул ожизийн» асарининг хусусиятлари «Саботул ожизийн» асари сўзларининг қисқа ва лўндалиги ҳамда кўплаб маъноларга далолат қилиши билан ажралиб туради. Асарда аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодий қарашлари ўзбек тилида назмий услубда баён этилган. Шу сабабли далиллар келтирилмасдан улардан келиб чиққан хулосалар назмга терилган. Бу ҳақида муаллифнинг ўзи қуйидагича ёзган: Ақийда сўзларин қилдим исбот
Яъни ушбу китобда ақоид масалаларини туркий ўзбек тилида баён қилдим ва унга «Саботул ожизийн» (ожизлар матонати) деб ном қўйдим. Асарда ақоид илмини ўрганиш зарурлиги шундай баён қилинган: Ақийда билмаган шайтона элдур Агар минг йил амал деб қилса елдур Яъни зарурий ақоидни билмаган кишилар ҳар қанча ибодат қилсалар ҳам соф ақийдани билмаганлари сабабли қилган ибодатлари уларга наф бермайди. Бошқа бир ўринда эса мазкур тушунча қуйидагича ифодаланган: Диёнат бехидур илми ақоид Томурсиз шоха сув бермак на фоид. Яъни ақоид илми диннинг асоси бўлгани сабабли ушбу асосга кўра бажарилмаган амаллар илдизи йўқ шохга сув қуйгандек бесамар кетади. Асарда Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида шундай дейилган: Субутийдур онинг саккиз сифоти сифоти зоти эрмас на ғойри зоти Яъни саккизта сифат субутий сифатлар дейилади. Ушбу сифатлар Аллоҳ таолонинг зотининг айни ҳам эмас, зотидан бўлак ҳам эмас, деб эътиқод қилинади. Бу байтнинг маъноси мотуридия мазҳабидаги мўътабар асарлардан бири бўлган «Бадъул амолий» матни билан деярли бир хилдир:
Аллоҳнинг сифатлари зотининг айни эмас, ҳамда ундан ажраладиган бошқа ҳам эмас[1]. Кейинги байтда субутий сифатлар бирма-бир баён қилинган: Ҳаёт, илм, қудрат ҳам басору самъ Ирода ва калом таквийндур эй шамъ. Бу ерда «эй шамъ» сўзи «эй чироғим» яъни «эй болагинам» маъносида қўлланган. Мазкур сифатларнинг саккизинчиси бўлган «таквийн» сифати ҳақида мотуридия мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири бўлган «Ақоидун Насафий»да шундай дейилган:
Таквийн Аллоҳ таолонинг азалий сифатидир[2]. Асарда иймоннинг зиёда ва ноқис бўлмаслиги қуйидагича баён қилинган: Яқин билгилки иймон бўлмағай кам, Эрур бирдек зиёда бўлмағай ҳам. Бу қараш мотуридия мазҳабининг асли бўлган «Фиқҳул акбар» асаридаги қуйидаги матн асосида ёзилган: إِيْمَانُ أهْلِ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ لاَ يَزِيدُ وَلاَ يَنْقُصُ Осмон ва ер аҳлларининг иймони зиёда ҳам, кам ҳам бўлмайди[3]. Асарда фаришталар ва инсонлар орасидаги афзаллик ҳақидаги масала ҳам мотуридия таълимотига асосан баён қилинган: Дедилар оммаи фарзанди одам Малакнинг оммасидин фазли кўп ҳам. Яъни пайғамбар бўлмаган инсонлар пайғамбар бўлмаган фаришталардан афзалдирлар. Ушбу «оммаи фарзанди одам» дан кимлар назарда тутилгани кейинги байтда баён қилинган: Китоби «Кофий» ким пур босафодир,Деди: «омма бу ерда атқиёдур». Яъни мўътабар китоблардан бўлган «Кофий» китобида «омма фарзанди одам» дан тақводор инсонлар назарда тутилган, дейилган. Бу ҳақида мотуридия мазҳабидаги мўътабар асарлардан бири бўлган «Усулуд дин» китобида шундай ёзилган:
Оддий инсонлар, улар тақводорлардир оддий фаришталардан афзалдирлар[4]. Хулоса қилиб айтганда «Саботул ожизийн» асари бутун туркий халқлар адабиётида ўзига хос ўрин тутишидан ташқари мотуридия таълимотини талқин этувчи мўътабар манзумадир. Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин. Download 11.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling