Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 12 декабрдаги


IY. Бўлим. Чақирувдаги тиббий ёрдам (тез тиббий ёрдам кўрсатиш станциясининг иш кундалиги асосида олиб борилади)


Download 35.3 Kb.
bet6/6
Sana28.12.2022
Hajmi35.3 Kb.
#1019258
TuriОтчет
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 ойлик хисобот 2022

IY. Бўлим. Чақирувдаги тиббий ёрдам (тез тиббий ёрдам кўрсатиш станциясининг иш кундалиги асосида олиб борилади) .
1- сатрда тез тиббий ёрдамга чақирувда мурожаат этганлар жами сони кўрсатилиб, улар тез тиббий ёрдам кўрсатиш сабаблари бўйича 2,-3-, 4-, 6-, 7-устунлар йиғиндисига тенг бўлади. 5-устундаги маълумотлар 4-устундаги маълумотлардан (уларнинг ичида) бўлганлиги сабабли жамига қўшилмайди.
Чақирувда мурожаат этганлар сонида чақирувларни рад этиш ва натижасиз чақирувлар сони ҳам эътиборга олинади.
2- сатрда чақирувларни бажарилиши кўрсатилади ва 2,-3-, 4-, 6-, 7-устунлар йиғиндисига тенг бўлади. Чақирувларни бажарилиши чақирувларни рад этиш ва натижасиз чақирувлар ҳисобига, чақирувда мурожаат этганлар сонидан кам бўлади.
3- сатрда чақирувларда тиббий ёрдам кўрсатилган шахслар сони кўрсатилади ва 2,-3-, 4-, 6-, 7-устунлар йиғиндисига тенг бўлади. 3- сатрдаги чақирувларда тиббий ёрдам кўрсатилган шахслар сони 2-сатрдаги чақирувларни бажарилишига тенг ёки ундан катта (битта чақириқ вақтида бир ёки ундан ортиқ шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилганлиги сабабли) бўлади.
4- сатрда 3- сатрдан қишлоқ аҳолиси сони кўрсатилади ва 2,-3-, 4-, 6-, 7-устунлар йиғиндисига тенг бўлади.
Жадвал ости маълумотлари сўралган бўйича тўлдирилади.

Y. Бўлим. Тез тиббий ёрдам бригадалари фаолияти.
5 - бўлим – 1.0 сатр, 1-устунида кечаю-кундуз ишлайдиган жами тез тиббий ёрдам бригадалари сони кўрсатилади ва улар 1.1, 1.2 ва 1.3 сатрлардаги рақамлар йиғиндисига тенг бўлади.
1.3.1 сатрдаги “шу жумладан, реанимацион” - 1.3 сатрдаги ихтисослашган бригадалар ичидан, деб ҳисобланади.
2-устунда бригада ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган шахслар сони кўрсатилади ва улар 1.1, 1.2 ва 1.3 сатрлардаги рақамлар йиғиндисига тенг бўлади.
3- ва 4- устунларда жами ёрдам кўрсатилган шахслардан 0-14 ёшли ва 15-17 ёшли болалар кўрсатилади ва улар ҳам мос равишда 1.1, 1.2 ва 1.3 сатрлардаги рақамлар йиғиндисига тенг бўлади.
Жадвал ости маълумотлари сўралган бўйича тўлдирилади.
Ҳисобот шакли якунида ҳисобот тўлдирилган сана, йил, муассаса иш телефони, муассаса раҳбарининг ва ҳисобот тузиш учун масъул шахснинг исми, шарифи, отасининг исми тўлиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади ва муҳр билан тасдиқланади.
Download 35.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling