Соғлиқни сақлаш вазирининг йил даги сонли буйруғига илова
Download 0.73 Mb.
|
8 SSV-shakli шаблон. new (2)(1)
8-SSV ҲИСОБОТ ШАКЛИНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШЛАР Ҳисобот шаклини штатида врач−фтизиатри бўлган барча даволаш– профилактика муассасалари: сил касалликларига қарши диспансер, бўлим ва кабинетлари (беморларни амбулатор қабул қилиш ва диспансер назорат қилиш), шунингдек, Темир йўллар ДАК, Ҳаво йўллари Миллий компанияси, Мудоафа вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг даволаш – профилактика муассасалари тақдим этадилар. Ҳисобот биринчи маротаба сил касаллиги аниқланиб ташҳис қўйилган беморларнинг 89/ҳ–туб сонли шакли, ҳамда диспансер кузатуви назорат картаси (030-4/ ҳ шакл) асосида тўлдирилади. 8 - SSV шаклида сил касаллигининг барча кўринишлари касалликнинг Х қайта кўрилган Ҳалқаро касалликлар таснифи (классификацияси) асосида кўрсатилади. 1 бўлимнинг 1 устунида ҳисобот йилида даволаш – профилактика муассасалари томонидан биринчи маротаба ташҳиси қўйилган ва диспансер кузатувига олинган фаол сил беморларининг сони, 2-7 устунларда эса шаҳар ва қишлоқлардаги беморларнинг ёши бўйича тақсимланиши тўғрисида маълумотлар келтирилади. Ҳисобот йилининг охирига диспансер назоратидаги беморлар сони 8 устунда кўрсатилиб, уларнинг 9-14 устунларда эса шаҳар ва қишлоқлардаги беморларнинг ёши бўйича тақсимланиши кўрсатилади. Барча сатрлар бўйича 2-7 устунлар йиғиндиси 1 устун маълумотига, 9-14 устунлар йиғиндиси 8 устун маълумотига тенг. А сатрнинг барча устунларида бирламчи аниқланган нафас олиш йўли аъзолари силининг (I сатр) ва ўпкадан ташқари шакллари (II сатр) йиғиндиси кўрсатилади. 1.0 сатрда нафас олиш йўли аъзолари силининг фаол шакллари билан касалланган беморлар сони, улардан 1.0 сатрда ўпка сили, 1.1 сатрдан 1.7 сатргача ўпка силининг шакллари кўрсатилади. 2.0 сатрда нафас олиш йўли аъзоларининг бирламчи сили кўрсатилади. 3.0 – 4.0 сатрларда барча устунларда сил плеврити ва кўкрак ичи лимфа тугунлари сили ҳақида маълумотлар берилади. 5.0 сатрда нафас олиш йўли аъзолари фаол силининг бошқа кам учрайдиган шакллари: трахея ва бронхлар, хиқилдоқ, бурун ва томоқ бўшлиқларининг яллиғланиши турлари ёритилади. 6.0 сатрда нафас олиш йўли аъзолари сили билан оғриган беморлар умумий сонидан парчаланиш фазасидагилар кўрсатилади. II сатрда сил касаллигининг бошқа шакллари келтирилиб, улардан 7.0 – 12.0 сатрлар бўйича уларнинг турлари келтирилади. 12.0 сатрда ажратилиб кўрсатилмаган – тери, ичак ва ҳ.к. сили ҳисоби кўрсатилади. 13.0, 13.1, 13.2 сатрларида аёллар ҳақида маълумот берилади. Б сатрда ҳисобот йилида сил касаллиги билан илгари даволанган беморлар (II гуруҳ) ҳақида маълумот берилади. 16.0 – 19.0 сатрнинг барча устунларида олдин даволанган беморлар ҳақида маълумот берилади. 16.0 сатрда илгари силга қарши муассасалар назорати ҳисобидан чиқарилган шахсларда қайталаниш рўй берганлиги сабабли қайтадан ҳисобга олинганлар сони кўрсатилади. 17.0 сатрда мувафаққиятсиз даволаш курсидан кейин даволанаётган беморлар сони кўрсатилади. 18.0 сатрда врач назоратидан йўқолгандан кейин даволанаётган беморлар сони кўрсатилади. 19.0 сатрда олдин даволанган бошқа беморлар ҳақида маълумотлар кўрсатилади . 20.0 сатрнинг барча устунларида Б сатрдан аёллар орасидаги сил ҳақида маълумотлар кўрсатилади. 21.0 сатрнинг барча устунларида Б сатрдан фаол сил беморларининг умумий сонидан биринчи қатор силга қарши дориларга чидамлилиги тасдиқланган беморлар сони кўрсатилади. 22.0 сатрнинг барча устунларида Б сатрдан фаол сил беморларининг умумий сонидан иккинчи қатор силга қарши дориларга чидамлилиги тасдиқланган беморлар сони кўрсатилади. 24.0 сатрнинг барча устунларида 23.0 сатрдан фаол сил беморларининг умумий сонидан ОИВ мусбат сил беморлари сони кўрсатилади. 25.0 сатрнинг барча устунларида 23.0 сатрдан фаол сил беморларининг умумий сонидан ОИВ манфий сил беморлари сони кўрсатилади. 26.0 сатрнинг барча устунларида 23.0 сатрдан фаол сил беморларининг умумий сонидан ОИВ статуси номаълум сил беморлари сони кўрсатилади. 1001 бўлимда рентген ва радиологик (рентгенография, флюорография, компьютерли томограмма), балғам (бактериоскопия, экиш, молекуляр-генетик), туберкулин ташҳиси ва гистологик текширувларни ўтказишда аниқланган биринчи маротаба фаол сил ташҳиси қўйилган беморлар сони кўрсатилади. 1002 бўлимда профилактик кўрикда биринчи маротаба фаол сил ташҳиси қўйилган беморлар сони ва уларнинг ёшлари бўйича тақсимланиши келтирилган. 1003 бўлимда ҳисобда ва сил беморлари билан мулоқатда ҳисобида турган болалардан ҳисобот йилида соғломлаштириш муассасаларига йўлланганлари кўрсатилади. 2 бўлимда даволаш – профилактика муассасалари ҳисобида турган фаол беморлар контингенти ҳаракати, уларнинг 2-7 устунларда эса шаҳар ва қишлоқлардаги беморларнинг ёши бўйича тақсимланиши келтирилади. 3-7 сатрларда фаол гуруҳдан ўчирилган, бошқа муассасаларга ўтқазилган ёки бошқа муассасалардан ўтган, ҳамда ҳисобдан чиқарилган беморлар тўғрисида маълумотлар берилади. 8-10 сатрларда фаол силдан ва силнинг айрим асоратларидан вафот этганлар келтирилади, 8.1 сатрда силнинг фаол шаклидан вафот этганларни, 8.1.3 сатрда эса 1 йилдан кам муддат ҳисобда турганлар, 8.1.4 сатрда ОИВ инфекцияси бўлганлар, 8.1.4 сатрда силга қарши дориларга турғун тури билан касалланганлар, 8.2 сатрда силнинг айрим асоратларидан вафот этганлар, 9 сатрда 8.0 сатрдан стационарда фаол силдан вафот этган беморлар. 10 сатрда сил беморларнинг бошқа касаллик ва сабаблардан вафот этганлар сони кўрсатилади. Бундан ташқари, 11, 11.1, 11.2 сатрларда силга қарши муассасаларнинг назоратида турмаган фаол сил ва унинг асоратларидан ўлган беморлар келтирилади. 3 бўлимда сил касали билан оғриган беморларни шифохона, амбулатор ёки сиҳатгоҳларда даволанганлиги ҳақида маълумотлар келтирилади. 1004 бўлимда ҳисобот йилида сил касаллиги сабабли жами операция қилинган беморлар сони, шу жумладан ўпкаси операция қилинганлар, суяк ва бўғим сили, сийдик-таносил аъзолари, периферик тугунлар ва силнинг ўпкага боғлиқ бўлмаган бошқа турлари бўйича ўтказилган операциялар кўрсатилади. 1005 бўлимда сил ўчоқларидаги соғлом болалар сонидан изоляция қилиш лозим бўлганлари, улардан доимий болалар муассасаларига изоляция қилинганлар келтирилади. Бундан ташқари врачлар, ҳамширалар томонидан сил ўчоқларига профилактика мақсадида қилинган қатновлар сони, якунловчи дезинфекциялар сони, шу жумладан беморнинг уйида вафотидан кейин ўтказилган дезинфекциялар сони кўрсатилади. 4 бўлимда Бактерияларга қарши дорилар билан даволаш ва унинг самарадорлиги кўрсатилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling