Соғлом танда – соғлом руҳ


Download 28.5 Kb.
Sana02.01.2023
Hajmi28.5 Kb.
#1075023
Bog'liq
машғулот .Соғлом танда


СОҒЛОМ ТАНДА – СОҒЛОМ РУҲ.
Машғулот мақсадлари:
Таълимий: Болажонлар онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва соғлом танда - соғлом руҳ тушунчасини англатиш ҳамда умумий маълумот бериш.
Тарбиявий: соғлом бўлиб улғайиш учун нималар қилиш керак? Соғлигимиз учун фойдали бўлган барча маълумотларни айтиб бериш. Фойдали мева ва сабзавотлар, гимнастик машқларни бажариш кераклигини тушунтириш.
Керакли жихозлар: Мавзуга оид расмлар, рангли қоғоз, клей, рангли қаламлар ва оқ қоғоз, ҳар хил турдаги раҳбат карточкалари.
Машғулотнинг бориши:
Болалар 2 гуруҳга бўлиниб ўтирадилар ва 2 та столда гуруҳ номлари танлаб қўйилади.
Тарбиячи: Ассалому алайкум болажонлар. Бугунги машғулотимизда сизлар билан соғлом танда – соғло руҳ тушунчасини биргаликда ўрганамиз.
Қани болажонлар биргаликда “Совунчам” шеърини эслаб айтамиз.
Болалар:
Совун, совун. Совунжон
Яхшилаб ювгин кўлчам,
Бармоқларим кўп-кўп-кўп
Кўпиртиргин хўп-хўп-хўп
Жилдир-жилдир оққан сув,
Кўлчаларни ювгин юв
Юмшоқ-момиқ сочиқча
Қўлим арт қуригунча
Мана бўлди топ-тоза
Мендан олинг андоза
Тарбиячи: Баракалла, болажонлар. Биласизларми болажонлар бизнинг соғлигимизга ким жавоб беради. Соғлигимиз учун ҳаракат қилишади улар кимлар?
Болалар: Шифокорлар
Тарбиячи: тўғри сизлар шифокорларни яхши билар экансизлар. Энди уларнинг бизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, аҳамиятини қисқача айтиб ўтаман. Шифокорлар бизнинг соғлигимиз учун қайғурувчи муҳим ва машаққатли касб эгалари ҳисобланиб, касал бўлиб қолганимизда биз учун биринчи ёрдам кўрсата олувчи инсонлардир. Келинг биргаликда шифокорлар ва ҳамширалар гуруҳидан болаларни таклиф этаман улар бизга саҳна кўриниши кўрсатиб беришади.
1-бола шифокор
2-бола ҳамшира
3-бола бемор
1-бола шифокор: Киринг мархамат
3-бола бемор: Салом кирсам майлими
1-бола шифокор: Келинг, сизни нима безовта қиляпти
3-бола бемор: Бошим, тишим, айниқса томоғим оғрияпти. Ёрдам беринг илтимос.
1-бола шифокор: Ҳамшира менга термометр беринг
2-бола ҳамшира: Марҳамат доктор
1-бола шифокор: Беморни текшириб, керакли дориларни ёздим беморни кузатиб қўяди.
Тарбиячи: ана болажонлар кўрдингларми, шифокорлар бизнинг халоскоримиз экан, қани беморимиздан сўраб кўрайликчи бир ҳафтадан сўнг беморимиз аҳволи яши бўлби қолдими.
3-бола бемор: Ҳа албатта, шифокорларга рахмат айтман, мен анча яхши бўлиб қолдим.
Тарбиячи: Ана энди сизларга рангли қоғоз, оқ қоғоз, клей бераман тез ёрдам машинасини белгиси қандай рангда бўлишини ушбу ранглар орасидан танлаб ёпиштирасизлар.
Тўғри бажарган гуруҳга рағбат топшираман.
Тарбиячи: Болажонлар сизлар берилган топшириқларни тўғри бажардингиз. Аммо тўғри ва текис ёпиштиришда камчиликга йўл қўйдингиз. Бу жараёнда тарбиячи қийналаётган болаларга ўргатади ва таёр қўргазмалар йиғиб. Доскага илинади, алар раҳбатлантирилади.
Тарбиячи: Машғулотимизни энди тугатсак ҳам бўлади. Машғулотимиз тамом. Мустақил ўйнашимиз мумкин.
Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling