Соли= сиёсати ва унинг асосий йыналишлари


Ўзбекистон Республикаси Солиқ сиёсатининг хусусиятлари ва йўналишлари


Download 164.5 Kb.
bet4/5
Sana20.06.2023
Hajmi164.5 Kb.
#1628878
1   2   3   4   5
Bog'liq
1354018986 40298

3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ сиёсатининг хусусиятлари ва йўналишлари. Республикамизнинг мустақилликка эришиши, ўзининг мустақил солиқ тизимини шакллантиришни ҳам тақазо этарди. Шундан келиб чиқиб мустақилликнинг дастлабки йилларидан эътиборан мустақил солиқ тизимини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширила бошланди ва ушбу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ ҳозирги пайтга келиб республикамизда бир қадар ўзига хос бўлган солиқ тизими шакллантирилди. ўзига хос бўлган солиқ тизимининг шаклантирилишини солиқ сиёсатининг самараси сифатида эътироф этиш мумкин. Республикамиз давлатчилик шаклидан келиб чиқиб республикамизда республика бюджети даромадларини шакллантиришга қаратилган умумдавлат солиқлари ва маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришга қаратилган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар амал қилади. Солиқларнинг бюджетлар ўртасида тақсимланиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси билан мустаҳкамланган бўлиб, унга мувофиқ республикамиз солиқ тизимида амал қиладиган ҳар бир солиқ тури у ёки бу бюджетга тушиши қатъий белгилаб қўйилган. Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ айрим умумдавлат солиқлари маҳаллий бюджетларга тўлиқлигича бириктирилиши ёки улардан тушумлар республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланиши мумкин. Ушбу тизим бир неча йиллардан буён маҳаллий бюджетлар камомадини бартараф этиш мақсадида амалиётда самарали қўлланилиб келинмоқда.
Шу ўринда юридик шахсларни солиққа тортишнинг муҳим тартибларига алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Республикамиз солиқ қонунчилигида ҳозирги вақтда солиққа тортишнинг умумбелгиланган тизими билан бир қаторда, амалдаги барча солиқлар ўрнига биргина солиқни тўлашни кўзда тутувчи солиққа тортишнинг алоҳида тартиблари ҳам мавжуд. Бу тартиб қуйидагилар учун кўзда тутилган:
- савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;
- соддалаштирилган солиққа тортиш тизимидан фойдаланаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
- қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналари;
- лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказишга ихтисослашган юридик шахслар;
- тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турлари билангина шуғулланувчи юридик шахслар (бильярдхоналар, қисқа муддатли автомобиль сақлаш жойлари, болалар ўйин автоматлари).
Биринчи, иккинчи ва тўртинчи гуруҳлар ялпи даромадидан ягона солиқ тўлайди, учинчи гуруҳ ягона ер солиғини, бешинчи гуруҳ қатъий, яъни эгаллаган майдони ёки мавжуд жиҳозлар сонидан келиб чиққан ҳолда солиқ тўлайдилар.
Юридик шаҳсларни солиққа тортиш тартибидаги ўзига хосликни мамлакатимиз солиқ тизимининг муҳим хусусияти сифатида эътироф этиш лозим. Чунки республикамиз солиқ қонунчилигига мувофиқ бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим бўлган соҳалар алоҳида тартиб бўйича солиққа тортилиб келинмоқда.
Шунингдек, мамлакатимиз солиқ тизимининг муҳим хусусиятлари сифатида солиқ тўловчиларга нисбатан кўзда тутилган имтиёзларни ҳам қайд этиш мумкин. Жумладан экспорт фаолиятини рағбатлантиришга, хорижий инвестициялар кириб келишини рағбатлантиришга қаратилган, аҳолининг ижтимоий шарт-шароитини ҳисобга олган ҳолдаги имтиёзларни уларнинг ифодаси сифатида келтириб ўтиш мумкин.
Иқтисодий адабиётларда солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида икки йўналиш: корхона ва ташкилотларга нисбатан солиқ сиёсати ва аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари учун солиқ сиёсати каби йўналишларга бўлиб ўрганилади.3
Республикамиз мустақиллигининг дастлабки йилларида давлат солиқ сиёсатининг асосий йўналиши бозор муносабатларини қарор топтиришга қаратилган қатор илмий асосланган солиқларни жорий этиш ва шу орқали мавжуд солиқ тизимини тубдан қайтадан ташкил этишдан иборат бўлди. Солиқ сиёсатининг кейинги йўналиши эса жорий этилган солиқларни самарали амал қилишини таъминлаш мақсадида солиқ муносабатларини амалга оширувчи тегишли муассасаларнинг ташкил этишга қаратилди. Дастлаб Вазирлар Маҳкамаси қошида Солиқ бош бошқармаси ташкил этилган бўлса, 1994 йилга келиб бу бошқарма Давлат Солиқ Қўмитасига айлантирилди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Бундан кўринадики, бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида солиқ сиёсатида асосан ташкилий жиҳатларга эътибор қаратилди, яъни солиқларни жорий этиш ва солиқ сиёсатини бевосита амалга оширувчи тегишли муассасалар шакллантирилди.
Бу даврдаги солиқ сиёсатининг асосий хусусиятларидан бири солиқларнинг кўпроқ фискал аҳамият касб этишида, яъни кўпроқ эътибор давлат бюджети даромадларини шакллантиришга қаратилди.
Жаҳон солиқ сиёсати тажрибасида солиққа тортишнинг қуйидаги йўналишларига катта эътибор берилади:
1) ҳар хил мулк шаклларига мосланган корхона ва ташкилотларнинг хўжалик юритишига мумкин қадар иқтисодий шароит яратиш, уларни бозор муносабатларига кириб боришига ҳар томонлама ёрдамлашиш;
2) ижтимоий-зарурий умумдавлат вазифаларини бажариш учун давлатни керак бўлган молиявий манбалар билан таъминлаш;
3) бозор иқтисодиёти шароитида янги ижтимоий-иқтисодий омилларни ташкил қилишда қатнашиш, ишсизларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ночорларга ёрдам бериш;
4) аҳоли турмуш даражасини зарурий меъёрда сақлаб туриш имконини излаш ва таъминлаш, солиққа тортилмайдиган даромад минимумини вақти-вақти билан ошириб бориш. Бунда «истеъмол саватчаси» маълумотларини эътиборга олиш.4
Бугунги кунда республикамиз солиқ сиёсатининг муҳим йўналишлари сифатида юридик ва жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш, билвосита солиққа тортиш самарадорлигини таъминлаш, ресурс солиқларига кўпроқ эътибор қаратиш, солиқ тизимининг соддалигига эришиш, давлат харажатларини оптималлаштириш кабиларни қайд этиш мумкин.
Республикамизда солиқ тизимини такомиллаштириш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ юкини изчил камайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўп бора таъкидланмоқда. Бунда биринчи навбатда уларнинг даромадларидан ундириладиган бевосита солиқларнинг салмоғини камайтириш лозимлиги алоҳида аҳамиятга эга. Бунинг натижасида корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағлар улушининг кўпайиши эвазига унинг айланма маблағлари миқдорини кўпайтириб бориш ва оптимал даражасини сақлаш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, унинг самарадорлигини ошириш мақсадида кўпроқ инвестиция киритиш, ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш имконини беради.
Бевосита солиқлар бўйича солиқ юкини изчил камайтириш солиқ сиёсатининг самарадорлигини ЯИМ га нисбатан улар тушумининг барқарор камайиши тенденцияси ҳам исботлайди. Солиқ тизимини такомиллаштиришда устувор аҳамият билвосита солиққа тортишга қаратилган. Билвосита солиқлар товарларга нисбатан қўшимча бўлгани ҳолда, пировард натижада ишлаб чиқарувчининг молиявий ҳолатига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга тўсқинлик қилмайди.
Ресурс солиқлари ер, сув ва бошқа табиий бойликлардан самарали фойдаланишни таъминловчи амалий восита бўлгани ҳолда бозор иқтисодиётида табиий ресурслардан фойдаланиш ва келажак авлодлар учун сақлаш борасида муҳим роль ўйнайди.
Солиққа тортиш тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири солиқ тизимини тартибга солиш, солиқ турларини камайтириш, ҳисоб-китоб механизмини соддалаштириш ва улар бўйича тўлов даврийлигини камайтириш ҳисобланади.
Солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда давлатнинг роли ижтимоий соҳаларни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда солиққа тортиш тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари билан Солиқ сиёсатини асосий йўналишларини ўзаро боғлиқлигини таъминлаш лозим. Солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда бир қатор таъсир этувчи мезонларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ва бу йўналишларни аниқловчи муҳим факторли кўрсаткичларни ўрганиш ҳамда унинг ўзига хос хусусиятларини тартиблаш муаммоси бугунги кундаги долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Солиқ сиёсати чораларини ишлаб чиқишда энг муҳим вазифалардан бири давлат харажатларини ўз вақтида ва мўлжалланган ҳажмда молияланиши учун солиқ тушумларининг етарлилиги ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, солиқ юкини камайтириш борасидаги сиёсатни бюджетнинг харажатлар қисмини оптималлаштириш чоралари билан қўшиб олиб борилишини тақозо этади.5
Мамлакатимизда иқтисодий эркинлаштириш шароитида Солиқ сиёсатини тўлиқ ва аниқ юритилишини таъминлайдиган воситалардан бири Солиқ сиёсатини такомиллаштириш жараёнида давлат ҳаражатларини тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга таъсир этишни босқичма-босқич мақбуллаштиришнинг ўзига хос йўналишларини ишлаб чиқиш ва аниқлаш муаммосини ҳал этиш билан боғлиқлигидадир.

Адабиётлар:




  1. Download 164.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling