Тадбиркорлик субъектларининг ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтиш тартиби
Қуйидаги солиқ тўловчилар ихтиёрий тартибда рўйхатдан ўтказилади:
янги ташкил этилаётган юридик шахслар;
мажбурий тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган юридик шахслар;
солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмгача бўлган ЯТТлар.
Тадбиркорлик субъектларининг ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтиш тартиби
Юридик шахсни ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали
белгиланган шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади,
бунда ариза ҚҚС тўлашга ўтиладиган ойнинг биринчи санаси бошлангунга қадар юборилиши зарур.
Тадбиркорлик субъектларининг ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтиш тартиби
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган,
бироқ 1 млрд сўмгача бўлган ЯТТларни ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали
белгиланган шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади,
бунда ариза ЯТТнинг даромадлари белгиланган суммадан ошган санадан 5 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.
Тадбиркорлик субъектларининг ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтиш тартиби
агар, сўнгги календарь йил давомида солиқ тўловчисининг солиқ солинадиган айланмаси ҳажми 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса ихтиёрий тартибда рўйхатдан чиқарилади,
бунда солиқ тўловчининг солиқ солинадиган айланмаси ҳажми 1 млрд сўмдан ошмаган тақдирда, йил тугаганидан кейин 5 кун ичида, солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий тартибда рўйхатдан чиқариш тўғрисида электрон шаклдаги ариза тақдим этади;
Тадбиркорлик субъектларининг ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтиш тартиби
Мазкур тартиб ДСҚнинг 2020 йил 31 мартдаги 2020-11-сон қарори билан тасдиқланган
Do'stlaringiz bilan baham: |