Солиққа тортиш тамойиллари. Солиқ назорати
Юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи
Download 27.98 Kb.
|
3-variant
3. Юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи.
1990 йилда Ўзбекистонда “Ер тўғрисида” қонун қабул қилинди ва ушбу қонунга кўра ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланишнинг пуллик бўлиши белгиланди ҳамда ер учун ҳақ йиллик ер солиғи сифатида ундириладиган бўлди. 1991 йилда “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”, 1993 йилда “Ер солиғи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, унда ер солиғини ундиришда солиққа тортиш объекти, субъектлари, солиқ бўйича имтиёзлар, солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиблари кўрсатиб берилди. 1997 йилда “Солиқ кодекси”нинг қабул қилиниши ҳамда 1998 йилдан унинг кучга киритилиши билан ер солиғининг тўлақонли ҳуқуқий асослари яратилди. Ер солиғи Ўзбекистон солиқ тизимида маҳаллий солиқлар ва йиғимлар таркибига киради ҳамда маҳаллий бюджетларнинг барқарор даромад манбаи ҳисобланади. Ер солиғи бошқа солиқ турларидан фарқли ўлароқ, ўзига ҳос хусусиятларга эга. Жумладан, ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра у рента тўловидир ёки бошқача қилиб айтганда ушбу солиқ ер эгалари ва ердан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятининг натижалари билан боғлиқ эмас. Демак, ушбу солиқни жорий этилишидан мақсад – ердан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сифати турлича бўлган ерларда хўжалик юритишнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларини тенглаштириш, аҳоли яшайдиган жойларда инфраструктура ривожланишини таъминлаш ҳамда ерни талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик ҳисобланади. Солиқ қонунчилигига кўра ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари ер солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланишади. Агарда солиққа тортишнинг алоҳида тартиби ўрнатилган юридик шахслар ҳамда нотижорат ташкилотлар асосий фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан шуғуллансалар, унда улар шу фаолиятда фойдаланиладиган ерлари учун ер солиғини тўловчилари ҳисобланишади. Солиқ кодексига кўра мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ кодексининг 280-моддасига кўра қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди: а) аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари жумласига майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби ерлар; б) аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, боғлар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар); в) коммунал-маиший ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва уларни утилизация қилиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар); г) заҳира ерлар. Мавжуд ер участкаларидан қонун хужжатларига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонларини чегириб ташлаш орқали солиқ солинадиган база аниқланади. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади ва солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда етказилади. Ер солиғи ставкалари жаҳон амалиётида қабул қилинганидек, ер қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Ўзбекистон Республикасида ернинг бозор қиймати шаклланмаганлиги сабабли, 1 гектар суғориладиган ердан олинадиган деҳқончилик ялпи маҳсулотининг ўртача қийматидан келиб чиқиб, уни шартли баҳолаш амалга оширилади. Жаҳон солиқ амалиётида ер солиғи ставкалари турли мамлакатларда турлича белгиланади, лекин ўртача олганда ер қийматининг 5 фоизидан ошмайди. Солиқ ставкаларини белгилашда тупроқ бонитети (сифати) ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалик ерларининг сифати ер участкаси мулкдори, ер эгаси ёки ердан фойдаланувчининг айби билан ёмонлашган (бонитети пасайиб кетган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашувига қадар белгиланган ставкалар бўйича ундирилади. Юридик шахслар фойдаланадиган (шу жумладан, ер солиғини тўлашдан озод этилган), давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган майдонлардан ортиқча ер участкалари учун ер солиғи юридик шахслар учун 2,0 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади. Давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган майдонлардан ортиқча фойдаланиладиган ерлар учун юқорида кўрсатилган коэффициентни қўллаган ҳолда ер солиғи тўланмаган тақдирда солиқ тўловчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий жазо чоралари қўлланади. Маъмурий ва саноат марказларига нисбатан олганда ер участкаларининг жойлашиш жойига боғлиқ ҳолда қишлоқ жойлари учун белгиланган ер солиғи ставкаларига қуйидаги коэффициентлар қўлланади: -Тошкент шаҳри атрофида 20 км лик айланада - 1.30; -Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти ва вилоят марказлари атрофида 15 км лик айланада - 1.20; -туман марказлари атрофида 10 км лик айланада - 1,15; -бошқа шаҳарлар атрофида 5 км лик айланада - 1,10. Бир қишлоқ аҳоли пункти доирасида ягона ставкаларни белгилаш мақсадида солиқ тўловчиларга берилган ерлар, ерларнинг қандай қисми ушбу зонага киришига боғлиқ ҳолда, бутунлай шаҳар атрофи зонасига киритилади ёки ушбу зонадан бутунлай чиқарилади. Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида ер солиғи ставкаларига, ер сифатига боғлиқ ҳолда қуйидаги коэффициентлар қўлланилади: -тупроқ бонитети 40 баллгача бўлса - 0,75; -тупроқ бонитети 41 дан 70 баллгача бўлса - 1,0; -тупроқ бонитети 70 баллдан ортиқ бўлса - 1,25. Download 27.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling