Солиққа тортиш тамойиллари. Солиқ назорати
Download 27.98 Kb.
|
3-variant
3-вариант Солиққа тортиш тамойиллари. Солиқ назорати. Юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи: тўловчилари,объекти, базаси, ставкаси, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби. У исмли шахс отасининг номида бўлган уй унга мерос сифатида расмийлаштирилгани, солиқ идораси томонидан ушбу уй-жой бўйича унга солиқ ҳисоблангани ҳақида маълум қилиб, бундай ҳолат тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраган. Сиз бунга нима дейсиз? 1) Солиққа тортиш тамойилларини А.Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор асослаб берган: 1. Давлат фуқаролари давлат харажатларини қоплашда ўзлари ҳукумат муҳофазасида фойдаланаётган даромадларига мувофиқ тарзда қатнашишлари лозим. 2. Ҳар бир одам тўлайдиган солиқ аниқ белгилаб қўйилган бўлиши керак, бунда ўзбошимчалик кетмайди. Солиқ миқдори, тўланадиган вақти ва тартиби уни тўловчига ҳам, бошқа ҳар қандай одамга ҳам бирдай аниқ ва маълум бўлиши зарур. 3. Ҳар бир солиқ тўловчига ҳар жиҳатдан қулай бўлган вақтда ва тартибда ундирилиши керак. 4. Ҳар бир солиқ шундай тарзда ўрнатилиши керакки, бунда солиқ тўловчининг ҳамёнидан кетадиган пул давлат бюджетига келиб тушадиган маблағга нисбатан ортиқ бўлишига мумкин қадар йўл қўйилмасин. Ҳозирги шароитга татбиқан олганда, солиққа тортиш самарали тизимининг қуйидаги тамойилларини таърифлаб ўтиш мумкин: Солиққа тортишнинг етарлилик тамойилига мувофиқ солиққа тортиш даражаси шундай бўлиши лозимки, у давлат интилаётган халқ хўжалиги самарадорлигига эришишни кафолатлай олсин. Солиққа тортиш тизими иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, мудофаа қобилияти ва бошқа соҳалардаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун зарур бўлган молия ресурслари тўпланишини таъминлаши лозим. етарлилик тамойили солиқ сиёсатини белгилаётганда уни давлатнинг қабул қилинган ижтимоий-иқтисодий сиёсати билан қатъий равишда уйғунлаштиришни тақозо этади. Солиқ тизими хўжалик юритувчи субъектларни, жумладан, чет эл субъектларини, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ускуналар ва замонавий технологиялар сотиб олиш учун маблағ йўналтиришни, яъни капитал жамғариш ва шу йўл билан технологияларни такомиллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириши лозим. Солиққа тортиш, агар у, биринчидан, ишчи кучини ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган даражада сақлаб туришга зарур бўлган истеъмолнинг минимал ҳажмларига салбий таъсир этса, иккинчидан, меҳнатга нисбатан иқтисодий ва моддий рағбатларнинг ҳаракат доирасини торайтириб қўйса, учинчидан, жамғарма миқдорини камайтирса ва маблағнинг тўпланиш жараёнини секинлаштирса ишлаб чиқариш имкониятларини ёмонлаштириб юбориши мумкин. Солиққа тортиш базаси ва унинг ҳажмларини нотўғри белгилаш ходимларнинг малака оширишга, рационализаторлик ва ихтирочилик фаолияти билан шуғулланишга ва бошқа соҳаларга бўлган интилишига салбий таъсир этади. Солиққа тортишнинг иқтисодий омилларга таъсири икки хил кўринишда бўлади, яъни қиёсий оқибат ва даромад оқибати шаклида ифодаланади. Қиёсий оқибат меҳнат натижалари, жамғариш, инвестициялаш, янги ғояларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа хил кўринишлари билан шуғулланиш учун нисбатан камроқ даражада рағбатлантиришда намоён бўлади. Айниқса, прогрессив (ошиб борувчи) солиққа тортишда бундай оқибатнинг рағбатлантиришга зид таъсири яққол ифодаланади. Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойилига мувофиқ, солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан олинган умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим. Адолатлилик тамойили бир қанча асосий гуруҳдаги солиқка тортиш тамойилларига бўлинади. Буларни икки гуруҳга бўлган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бунда горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқлаш лозим. Горизонтал адолат тамойили даромад олишнинг турли шароитларида солиқ тўловчиларга нисбатан солиққа тортишнинг тахминан тенг шартларини қўллашни кўзда тутади. Вертикал адолат деганда, хўжалик юритишнинг бир мунча оғир шароитларида ишлаётган субъектлар учун солиққа тортишнинг бир қадар юмшоқроқ шартларини, енгил даромад олиш имкониятига эга бўлган субъектлар учун эса оғирроқ шартларни қўллаш тушунилади. Ижтимоий адолат тамойилини амалга оширишга турлича ёндашувлар бўлиши мумкин. Агар солиқларни тўпланган солиқлар ҳисобидан рўёбга чиқариладиган давлат дастурларидан кейинчалик фойда кўрадиган шахслар тўласа, у ҳолда адолатли деб ҳисобланади. Солиққа тортишдаги адолат тамойили баъзи ҳолларда тақсимотдаги ижтимоий адолат тамойили кўринишида намоён бўлади, бу тамойилни даромадларини тенг равишда тақсимлаш, бараварлаштириш деб тушунмаслик керак. Қонун олдида тенгликка риоя этилиши, ижтимоий мумтозликка, ирқ ва динга муносибликка асосланган имтиёзларнинг бекор қилиниши, инсон асосий ҳуқуқларга бирдай эга бўлиши каби тенглик тамойиллари бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган ва бу тамойиллар қадриятларнинг ижтимоий тизимида қатъий амал қилмоғи лозим. Моддий тенглик, яъни даромадлар, мулк, истеъмол соҳасидаги тенглик ҳақида гап кетадиган бўлса, айтиш керакки, бундай тенгликка эришиб бўлмайди. Давлат ва жамият барча фуқаролар яхши ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароит яратиб беришлари керак, албатта, солиққа тортиш тизими эса истиқболга мўлжалланган режада аҳолининг фаровонлигини умумий тарзда амалга ошириш орқали жамият қуйи қатламларининг аҳволи изчил равишда яхшиланиб боришига кўмаклашмоғи зарур. Download 27.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling