Солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар асосида қўлланилиши белгиланган: -мазкур корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш; -хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш; -корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни ташкил этиши лозим; -хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш; -мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.
Товар айланмаси 1 млрд.сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар учун
2019 йилдан бошлаб, товар айланмаси 1 млрд.сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини тугатиб, юридик шахс ташкил этиб, умумбелгиланган солиқларни тўлайди.
1 млрд.сўмдан ошган ойнинг кейинги ойдан бошлаб ягона солиқ тўлови ўрнига:
- қўшилган қиймат солиғи,
- юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи,
- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ,
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи,
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ,
- ягона ижтимоий тўлов,
- дивидендлар ва фоизларга солинадиган солиқ
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқларини тўлайди.
Йиллик товар айланмаси:
- 100 млн.сўмгача бўлганда қатъий белгиланган солиқ тўловчиси ҳисобланади;
- 100 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача якка тартибдаги тадбиркорлик мақомини сақлаб қолган ҳолда ягона солиқ тўловини тўлаш тартибига ўтади;
- 1 млрд.сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб, юридик шахс мақомида умумбелгиланган солиқларни тўловчи сифатида қайта рўйхатдан ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |