Малака ошириш маркази
солиқларнинг ривожланиши қадимги ва ўрта асрлар қишлоқ хўжалиги тизимига хос бўлиб, у тартибсиз ҳамда асоссизлиги билан ажралиб туради.
Биринчи босқичда
Солиқларнинг жорий этилиши давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб давлат аппаратининг шаклланиши, армия, суд ва уларнинг молиявий манбалар билан таъминлаш зарурияти, товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши каби омиллар сабаб бўлган.
Илк солиқлар тизимсиз бўлиб, натура шаклига эга бўлган. Аҳоли солиқларни экинлар ҳосилидан, савдо-сотиқдан ҳамда овлаган ҳайвонларидан тўлаганлар.
Уруш вақтида эса қўшимча озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-аслаҳалар етказиш, ночор бўлса аскар сифатида қўшимча жалб этилган. Рим империяси ҳамда Афинада тинч-тотув пайтларда солиқ олинмаган. Солиқларни жорий этиш ва ундириш фақат уруш даврларига тўғри келган.
Товар-пул муносабатларининг ривожланиши ва мустаҳкамланиши солиқларнинг пул кўринишига келишига олиб келди.
Олдин солиқлар асосан чегара ва қўшин эҳтиёжларига, шаҳар атрофини мустаҳкамлашга, йўл ва ибодатхона қурилишларига йиғилган бўлса, вақт ўтиши билан солиқлар давлат хазинаси даромадининг биринчи галдаги манбаи бўлиб қолди.
Солиқларнинг ривожланиш тарихи
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Малака ошириш маркази
Ҳозирги давр солиқ тизимига моҳиятан ўхшаш илк солиқ тизими қадимги Римда шаклланган.
Солиқлар фақат уруш харажатларини молиялаштириш учун зарур бўлган. Рим аҳолиси ўзининг мол-мулки, турмуш даражаси ҳамда оилавий аҳволидан келиб чиққан ҳолда солиқ тўлашган.
Римда давлат ташкилотларининг ривожланиши бевосита император Октавиан Августин (эрамиздан аввалги 63-14 йиллар) томонидан солиқ ислоҳотини амалга оширишга, оқибатда эса илк бор пул кўринишидаги солиқларни жорий этилишига олиб келди.
Ер солиғи давлат солиқларининг асосий улушини ташкил этган. Шу қатори кўчмас мулкдан, балиқлардан, чорва ва бошқа моллардан солиқлар ундирилган. Тўғри солиқлардан ташқари эгри солиқлар ҳам амал қилган. Масалан, оборот солиғи 1 фоиз, қуллар савдосидан оборот солиғи 4 фоиз ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |