Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Фискал институт
Амир Темур ислоҳотлари:
2. Шунинг учун улар қонунда кўзда тутилмаган солиқларни ундиришга ҳам ҳаракат қилар эдилар. Амир Темур солиқ ундирувчиларга халқнинг устига юк бўлмаслиги учун уларга маош тайинлади
Амир Темур солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари «Темур тузуклари»да ифодаланган
1. Амир Темургача бўлган даврда солиқ йиғувчи-ларнинг иш ҳақи солиқ тўловчилар ҳисобидан бўлган
3. Амир Темур даврида асосан деҳқончилик билан боғлиқ бўлган хирож ва ушр солиқлари амал қилган.
Савдогарлар ва ҳунармандлар тамға ёки закот тўлашган, чегарадан ўтган моллар ҳисобидан бож олинган. Бу солиқлар давлат хазинасининг асосий манбайи ҳисобланган.
4. «Амр этдимки, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солиб қўйишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш (давлат) хазинасининг камбағаллашишига олиб келади. Хазинанинг камайиб қолиши эса сипоҳнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлади». (Аристотелнинг фикри билан солиштиринг)
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Фискал институт
Замонавий шаклдаги солиқларнинг ривожланиш тарихи
17
Англияда солиқ тизими
Европа давлатларида ҳам солиқ ундиришнинг ўзига хос тарихи бор. Масалан, Англияда қирол Жон томонидан 1203 йилда жунга экспорт солиғи жорий этилган.
1275 йилда эса қирол Эдуард вино солиғини жорий этади.
Англия ва Уелсда 1696 йилда юзага келган пул дефицити муаммосини бартараф этиш учун янги солиқлар ҳақида ўйлана бошланади. Ва тез орада даромад солиғи ғояси вужудга кела бошлайди.
Одамлар дастлаб даромад солиғи тўлашдан бош тортишади. Улар даромаднинг маълум қисмини давлатга ўтказиш шахс эркинлигига таҳдид деб ҳисоблашган.
АҚШда даромад солиғини жорий этиш
фуқаролар уруши (1861 йил) тарихи билан боғланади. Абраҳам Линколн АҚШ тарихида биринчи бўлиб, 1861 йил 5 августда шахсларнинг топаётган даромадларидан давлатга даромад солиғи тўлашлари лозим экани тўғрисидаги қонунга имзо чекади. Солиқлар тушуми уруш ҳаракатларини қўллашга йўналтирилиши кўзда тутилган эди
Do'stlaringiz bilan baham: |