Сон Шартнома 2023 йил Тошкент ш


Download 37.22 Kb.
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi37.22 Kb.
#1579135
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Шартнома

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

6.1. Ўз мажбуриятлари бажарилмаган ёки ўз вақтида бажарилмаган тақдирда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.



  • Агар буюртмачи (талаба) дарслардан четлатилса, ёки машғулотларни тўхтатиб қўйса, дарсларни узрли сабабсиз бир ой давомида жами 10 (ўн) соат ёки ундан ортиқ вақт мобайнида ўтказиб юборса, ички тартиб қоидаларини шартнома амал қилиш даврида ўқув жараёнида бузса, тўлов қайтарилмайди.

  • Буюртмачи (ўқувчи) бинога, ўқув хоналарига, ускуналарга, ўқув воситаларига ва бошқаларга моддий зарар етказса, буюртмачи (ўқувчи) Ижрочи олдида тўлиқ моддий жавобгар бўлади.

  • Ижрочи қуйидагилар учун буюртмачи олдида масъул ҳисобланмайди:

  • Курснинг сўнгги натижаларига эришилмагани учун (ижрочининг дастури бўйича имтиҳон натижалари бўйича баллар йиғилмаган бўлса, бошқалар.) агар натижаларга эришиш мижознинг айби билан содир бўлмаса (дарсларга бормаслик, уй вазифаларини бажармаслик, курс дастури бўйича топшириқларни бажармаслик ва ҳ. k.)

  • Агар мажбуриятларнинг бажарил-маслиги / нотўғри бажарилиши ижрочининг айби билан содир бўлмаса;

  • Агар мажбуриятларнинг бажарил-маслиги / нотўғри бажарилиши мижознинг (талабанинг) айби билан содир бўлса.

  • Агар мазкур шартнома бўйича белгиланган мажбуриятлар форс-мажор ҳодисалар туфайли бажарилмаса, томонлар ўз мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ ижро этмаса жавобгарликдан озод этиладилар. Бундай форс-мажор ҳодисаларга қуйидагилар киради: эпидемия, пандемия, тошқин, ёнғин, зилзила, бошқа табиий офатлар, қонунчиликда юз берган ўзгаришлар ва ҳаказо.

  • Агар бундай ҳодисалар ушбу шартномада кўзда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишига бевосита таъсир кўрсатса, бир томон юқорида кўрсатилган холатлар юзага келган кундан бошлаб 10 (ўн) кундан кечиктирмай, бошқасини ёзма равишда огоҳлантиради.

  • Ушбу шартноманинг 3.4.7 – банди бузилган тақдирда Буюртмачи “Ижрочи”га Ўзбекистон Республикасида белгиланган санада белгиланган 250 (икки юз эллик) баъзавий хисоб-китоб қиймати миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини олади. Жаримани тўлаш, шунингдек Ижрочи томондан берилган маълумотларнинг ушбу шартноманинг мўлжалланган мақсадлар ига мувофиқ бўлмаган тарзда ошкор этилиши ёки ишлатилиши натижасида етказилган барча хужжатлаштирилган йўқотишларни тўлиқ қоплаш.

1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling