Сон Шартнома 2023 йил Тошкент ш
Download 37.22 Kb.
|
Шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буюртмачи (ўқувчи) қуйидаги ҳуқуқларга эга
ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга: Талабалардан танланган курс бўйича ўқув режасини бажарилиши ва курс давомида тасдиқланган жадвал бўйича ўқитиш талаб қилинади; Буюртмачининг олдиндан розилигисиз, агар керак бўлса, ўқитувчиларни алмаштириш ва ўқув дастурига хамда дарс жадвалига ўзгартириш киритиш, Агар бундай чора-тадбирлар ижрочининг фикрига кўра зарур бўлса ва/ёки таълим сифати даражасини оширса, ўқитиш форматини оффлайн режимидан онлайн тренингга ўтказиш. Томонлар ўқитиш форматини оффлайн режимидан онлайн режимига ўзгартирган тақдирда, томонларнинг ушбу шартнома бўйича мажбуриятлари ўзгаришсиз қолади. Ижрочининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов ўз вақтида тушмаган тақдирда хизматлар кўрсатилмайди. Буюртмачининг олдиндан розилигисиз, талабанинг ижрочининг мол-мулкига етказилган зарар миқдорини курс учун тўланган суммадан ушлаб туриш ва буюртмачидан тегишли фарқни тўлашни талаб қилиш. Агар тўлов амалга оширилмаса, Ижрочи хизматлар кўрсатишни тўхтатиб туриш ёки шартномани бекор қилиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган санадан бошлаб шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақлидир. Шартнома мажбуриятлари ва/ёки шартлари, буюртмачи (ўқувчи) томонидан ўқитиш шартлари бузилган тақдирда, Ижрочи шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли. Шартнома бекор қилиш хабарномасида кўрсатилган санадан бошлаб бекор қилинади. Шу билан бирга, тўланган пул маблағлари қайтариб берилмайди ва агар сумма тўланмаган бўлса, мижоз кўрсатилган хизматлар учун тўловни тўлиқ миқдорини тўлайди. Буюртмачи (ўқувчи) қуйидаги ҳуқуқларга эга: Танланган йўналиш бўйича курсни тўлиқ ҳажмда тинглаш ва қўшимча ҳақ эвазига алоҳида шартнома бўйича битта ёки бир нечта курсни танлаш. Ижро этувчи томонидан хизмат кўрсатиш даврида буюртмачи тақдим этилаётган хизматлардан воз кечса, олдиндан 15 (ўн беш) иш кунидан олдин, ижрочини, хабардор қилиш имкониятига эга. Бунда буюртмачи ижрочига ушбу шартноманинг умумий суммасининг 50% (эллик фоиз) миқдорида жарима тўлашга мажбурдир. Буюртмачи томонидан неустойка тўланмаган тақдирда, Ижрочи хизматлари учун олдиндан тўланган пул маблағларидан тегишли миқдорини ушлаб қолади Шартнома имзолангандан сўнг, лекин ўқув курсининг бошланишидан 5 иш кунидан олдин кечиктирмай Ижрочига ёзма ариза юбориш билан, тақдим этилмаган хизматлардан воз кечиши мумкин. Хизматлардан воз кечиш тўғрисида хабардор қилиш муддатига амал қилинганда, Буюртмачи Хизматлар учун тўлаган пул маблағини қайтарилишини талаб қилиши мумкин. Буюртмачига қайтариладиган пул миқдори Томонларнинг келишуви билан белгиланади. Мазкур Шартнома шартларини нотўғри бажарилаётганлиги тўғрисидаги далилларни кўрсатиш билан, курсларнинг тугаш санасидан кечиктирмасдан ёзма равишда даъво аризасини юбориш (номаълум даъволар ва шикоятлар қабул қилинмайди). Курслар якунлангандан сўнг ва бажарилган ишлар далолатномаси имзоланганидан кейин Ижрочига юборилган даъволар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Академия раҳбариятини академик таътилдан 15 (ўн беш) иш куни олдин ёзма равишда хабардор қилиб, 3 (уч) ойдан ортиқ бўлмаган академик таътил олиш. Download 37.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling