V. Жавобгарлик
5.1. Тарафлар шартнома бўйича ўзларига юклатилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
VI. Шартномага ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш
6.1. Мазкур шартнома тарафлар келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Шартномага киритилган ўзгартиришлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
6.2. Шартномада Ижрочига юклатилган вазифалар тўлиқ ёки қисман бажарилмаган ёки бажаришдан бош тортилган ҳолда шартнома Буюртмачи томонидан бир тарафлама бекор қилинади.
6.3. Мазкур шартномага ўзгартириш киритиш ҳақидаги тарафларнинг келишуви иккита асл нусхада давлат тилида тузилади.
VII. Қўшимча шартлар
7.1. Ушбу шартнома иккита асл нусхада давлат тилида тузилиб, иккала нусха бир хил кучга эга ва ҳар бир Тарафда ушбу шартноманинг бир нусхаси сақланади.
7.2. Мазкур шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
VIII. Низоларни ҳал этиш
8.1. Ушбу шартномани бажариш чоғида ва бажарилмаслиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган низолар ҳамда келишмовчиликлар Тарафлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.
8.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаган тақдирда Тарафлар келишмовчиликларни судгача тартибга солишнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартиботини амалга оширганларидан сўнг уларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун тегишлилик ҳамда тааллуқлилиги бўйича Судга мурожаат этилади.
IХ. Тарафларнинг манзиллари
Do'stlaringiz bilan baham: |