Сонли ҳАҚ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси 2023 йил Навоий шаҳри


Download 26.12 Kb.
bet1/3
Sana19.04.2023
Hajmi26.12 Kb.
#1366376
  1   2   3
Bog'liq
Худудий тренерлари шартномаси намуна учун 1


__________-СОНЛИ ҲАҚ ЭВАЗИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
ШАРТНОМАСИ


2023 йил ____ __________ Навоий шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 5-Навоий референдум округи комиссияси (кейинги ўринларда – Округ) раиси Н.Тоғаева (кейинги ўринларда – Буюртмачи) бир томондан, фуқаро _______________________________________________________________,


(фамилияси, исми, шарифи)
(кейинги ўринларда – Ижрочи) иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар.


I. Шартнома предмети
1.1. “Ижрочи” “Буюртмачи”нинг топшириғи билан ушбу шартномада келишилган ва кўрсатилган хизматларни кўрсатишни (бажаришни), “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматлар ишлар учун шартнома шартларида кўрсатилган тартибда амалдаги қонунчилик бўйича “Ижрочи” га ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.


II. Шартноманинг амал қилиш муддати
2.1. Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради ва 2022 йил 31 август кунига қадар амал қилади.


III. Шартнома нархи ва ҳисоб-китоблар тартиби
3.1. Ижрочига бажараётган ишлари учун ҳар ойда 4.140.000 сўм хизмат ҳаки тўланади, “Ижрочи”га ҳисобланган хизмат ҳақидан қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ ва ажратмалар ҳисобланади.
3.2. Ижрочига бажарган ишлари учун хизмат ҳақини тўлаш кейинги ойнинг
5-санасига қадар амалга оширилади.


IV. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. Ижрочининг мажбуриятлари:
4.1.1. Ўзига бириктирилган ҳудудларда белгиланган режа-жадвали асосида ҳудудий тренерлар учун ўқувларни сифатли ташкил этиш;
4.1.2. Ҳудудий тренерлар фаолиятини ташкил этишда ўқув-методологик ва ташкилий ёрдам кўрсатиш;
4.1.3. Ҳудудлардаги ҳудудий тренерлар учун ташкил қилинган дарс машғулотлари давомида йўл қўйилган камчиликларни зудлик билан ҳал этиш чораларини кўриш;
4.1.4. Ҳудудлардаги ҳудудий тренерлар учун ташкил қилинган ўқувларнинг бориши ва аниқланган камчиликлар ҳақида республика ва ҳудудий штабларига кунлик ва тезкор маълумотларни тақдим этиш;
4.1.5. УКлар учун мўлжалланган биноларда ҳудудий тренерлар томонидан ўқув жараёни ўз вақтида ташкил қилинишини мониторинг қилиш;
4.1.6. Ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича ҳудудий тренерларга методик ва амалий ёрдам кўрсатиш;
4.1.7. Ҳудудий тренерлар томонидан ўқув дастурларига қанчалик риоя қилинаётганлигини мониторинг қилиш ва ўқув сифатини баҳолаш;
4.1.8. Аниқланган камчиликлар бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ёки бартараф этиш чораларини кўриш;
4.1.9. Ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича ҳудудий тренерларга мастер-класслар ўтказиш орқали услубий кўрсатмалар бериш;
4.1.10. Электрон таълим платформасидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилиш ва юзага келган муаммо ҳамда камчиликларни бартараф қилишда амалий ёрдам бериш;
4.1.11. Ўқув курси якуни бўйича танлов асосида тингловчилар билимини индивидуал суҳбат қилиш орқали баҳолаш ва натижасини ҳудудий тренерлар билан муҳокама қилиш;
4.1.12. Ўқув курси якуни бўйича тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш ва натижаларини ҳудудий тренерлар билан муҳокама қилиш;
4.1.13. Биринчи давра дарс машғулотларида йўл қўйилган камчиликлар ва уларни кейинги давра дарс машғулотларида қайтарилмаслиги чораларини кўриш;
4.1.14. Мониторинг натижалари ҳақидаги ахборотларни республика ва ҳудудий штабларига ўз вақтида тақдим этиш;
4.1.15. Референдум иштирокчиларини қўшимча контингентини ўқитишда қатнашиш;
4.1.16. Буюртмачининг талабига биноан референдум жараёнига оид бошқа ишларга (референдум иштирокчиларининг мурожаатлари, Call-марказ маълумотларини анализ қилиш ва долзар савол ва жавобларни аниқлаш ва ҳ.к.) жалб қилинган ҳолда аналитик материал тайёрлаш;
4.1.17. Юклатилган вазифаларни бажаришда ўзига маълум бўлган ахборот ва ҳужжатларнинг махфийлигига риоя этиш;
4.1.18. Буюрматчи томонидан ҳудудларни референдумга тайёргарлик қилиш юзасидан текшириш жараёнига жалб қилинган ҳолда маълумотномалар тайёрлаш;
4.1.19. Буюртмачи томонидан жалб қилинган ишлар юзасидан пуҳта тайёргарлик кўриш ва белгиланган муддатларда ишни сифатли ҳамда зарур материаллар таййёрланган ҳолда бажариш;
4.1.20. Буюртмачига ҳар ойнинг 1-санасига қадар бажарилган ишлар тўғрисида ёзма тарзда ҳисобот бериш.
4.2. Ижрочининг ҳуқуқлари:
4.2.1. Берилган ваколатлар доирасида МСК фаолияти билан боғлиқ юридик ҳужжатлар билан эркин танишиш;
4.2.2. Бажарилаётган ишнинг хусусиятига кўра МСК ходимларидан ёрдам олиш;
4.2.3. Белгиланган вазифаларни бажариш учун ҳудудий ва туман (шаҳар) штабларидан ёрдам олиш;
4.2.4. Ўқув жараёнига зарур бўлган УКлар учун мўлжалланган биноларнинг ажратилишини ва таъминланишини ҳудудий ва туман (шаҳар) штабларидан талаб қилиш;
4.2.5. Ўқув курси якуни бўйича тингловчилар билимини индивидуал суҳбат қилиш орқали баҳолаш;
4.2.6. Ўқув курси якуни бўйича тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш жараёнида қатнашиш;
4.2.7. Ҳар ойда мазкур шартномада белгиланган миқдорда ҳақ олиш;
4.2.8. Хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай шароитларда ишлаш;
4.2.9. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган тегишли рухсатнома асосида МСК ҳудудига монеликсиз кириш.
4.3. Буюртмачининг мажбуриятлари:
4.3.1. Ижрочига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур, жумладан хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай шарт-шароитларни яратиб бериш;
4.3.2. Ижрочига МСК фаолияти билан боғлиқ юридик ҳужжатлар билан танишиш имконини бериш;
4.3.3. Ижрочининг ўз вазифаларини бажаришда зарур бўлган ёрдамни кўрсатиш;
4.3.4. Бажарилган иш учун ўз вақтида ҳақ тўлаш;
4.3.5. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган тегишли рухсатнома асосида МСК ҳудудига монеликсиз кириш учун Ижрочига шароит яратиб бериш.
4.4. Буюртмачининг ҳуқуқлари:
4.4.1. Ижрочи томонидан ҳудудий тренерлар учун амалга оширилаётган ўқувларнинг режа-жадвал асосида ўтказилаётганини текшириш;
4.4.2. Ижрочи томонидан ҳудудлардаги дарс машғулотлари давомида йўл қўйилган камчиликларни зудлик билан бартараф этишни талаб қилиш;
4.4.3. Ўқув жараёнининг мониторинги ҳақида тақдим қилинган маълумотларни текшириш, зарур бўлганда қўшимча маълумотлар тақдим қилинишини талаб қилиш;
4.4.4. Ўқув жараёнининг мониторинги юзасидан тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг рўйхатини шакллантириш;
4.4.5. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чораларни текшириб кўриш;
4.4.6. Ижрочига ишни бажариш билан боғлиқ топшириқлар ва кўрсатмалар бериш;
4.4.7. Ижрочидан ишни лозим даражада бажаришни талаб қилиш;
4.4.8. Референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ барча ишларга Ижрочининг мутаҳасислигидан келиб чиққан ҳолда жалб қилиш;
4.4.9. Ижрочидан бажарилган ишлар тўғрисида ёзма тарзда ҳисобот бериб боришни талаб қилиш;
4.4.10. Ижрочи юклатилган вазифаларни тўлиқ ёки қисман бажармаган ёки бажаришдан бош тортқан ҳолда шартномани бир тарафлама бекор қилиш.



Download 26.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling