Сонли баённома


Download 64.5 Kb.
Sana18.02.2023
Hajmi64.5 Kb.
#1213000
Bog'liq
гурух баённомаси №4


ПСТФ «Мехнат муҳофазаси ва экология» кафедраси

3рс-17 гурухининг мураббийлик соати




4- сонли БАЁНнома
28.09.2017 йил соат 1340

Қатнашганлар: Гурух мураббийси ва 14 нафар гурух талабалари.




КУН ТАРТИБИ:

  1. Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-иқтисодий воқеаларга доир маълумотлар

  2. 1 октябрь – “Устозлар ва мурабийлар куни”га бағишланган тадбир

  3. «Гиёҳвандлик - давр вабоси” давра суҳбати

  4. Ўқув жараёни ва давомат тўғрисида.



1.эшитилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18-20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради ва БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди. Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга келди. Ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев 17 сентябрь куни туркманистон пойтахти ашхобод шаҳрида ўтказилаётган ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди
қарор қилинди: Мураббий ахбороти маълумот учун инобатга олинсин ва талабалар ўртасида ўрганилсин
2.эшитилди: 1–октябрь Ўқитувчи ва Мураббийлар куни муносабати билан “Устозлар отангдек улуғ” мавзусида давра сухбати олиб борди. Бунда институт профессор-ўқитувчи ва мураббийларини касб байрамлари билан табриклаб уларга каттадан-катта муваффақиятлар ва омадлар тилаб қолди.
қарор қилинди: Талабалар давомати ва ўзлаштириш кўрсаткичлари яхшилансин, назорати мураббийга юклатилсин
3.эшитилди: “Аср вабоси”га айланиб улгурган гиёҳвандлик бугунги кунда дунё миқёсида миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётганлиги ташвишли ҳолдир. Зотан, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар инсон соғлиғи ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, мамлакатдаги криминоген вазиятга, жамиятнинг иқтисодий ва маънавий негизига салбий таъсир кўрсатади, кўпинча у уюшган жиноятчилик билан узвий боғлиқ бўлиши унинг ижтимоий хавфлилигини янада оширади. Айниқса, мазкур гиёҳвандлик воситаларидан жабр кўрувчиларнинг аксариятини ёшлар ташкил етаётганлиги янада ачинарли ҳолдир. БМТ ва бошқа халқаро миқёсдаги нуфузли ташкилотлар чиқарган бир қатор норматив ҳужжатларда гиёҳванд воситалар билан боғлиқ чекловларнинг давлат миқёсида амалга оширилиши еътироф етилган ва бу талаблар Ўзбекистон қонунчилигида ҳам ўз аксини топган. Умуман олганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ҳуқуқий ислоҳотларнинг бош мақсади инсон ва унинг манфаатларини ҳар томонлама таъминлашга қаратилганидадир.
Гиёҳвандлик ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлига ғов бўлиш баробарида, айниқса, йигит-қизларнинг саломатлиги ҳамда, келажаги ва ҳаётига раҳна солмоқда бу борада мамлакатимизда гиёхвандликка қарши курашиш, ёшларни ҳатардан асраш давлат сиёсати даражасига келмоқда. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 26 июнь халқаро ҳамжамият томонидан гиёҳвандликка қарши кураш куни деб еълон қилинган. Бу қарор бундан 27 йил олдин 1987 йили БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган. Бугунги кунда БМТ доирасида ушбу иллатга қарши Гиёҳвандликни назорат қилиш бўйича халқаро қўмита, Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссия, БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси самарали фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф етилган қоидаларини тан олган ҳолда, инсониятни фалокатга йетакловчи оғу гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши самарали чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш борасида минтақавий ва халқаро миқёсда йетакчи ўринлардан бирини егаллаб турганлигини алоҳида қайд етиш керак.
қарор қилинди: «Гиёҳвандлик - давр вабоси”мавзусидаги давра суҳбатида ўрганилган маълумотлар талабалар ўртасида ўрганиб чиқилсин
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР: Гуруҳ талабалари, 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан гуруҳ мураббийсини табриклаб, келажакдаги ишларида мувафаққиятлар тилашди. «Гиёҳвандлик” мавзусида ўз фикр мулохазаларини билдирдилар.

Гурух мураббийи Мирзаев О.




Гурух сардори: Ниязмуратов А.
Download 64.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling