Сонли баённомаси


Download 70 Kb.
Sana21.02.2023
Hajmi70 Kb.
#1217564
Bog'liq
гурух баённомаси №1


ПСТФ «Мехнат муҳофазаси ва экология» кафедраси
3рс-17 гурухининг мураббийлик соати


1 сонли БАЁНномаси
07.09.2017 йил соат 13 40

Қатнашганлар: Гурух мураббийси ва 14 нафар гурух талабалари.




КУН ТАРТИБИ:

  1. Гурух биланнинг маълумотлар банкини янгилаш. “Одоб-ахлоқ қоидалари” билан таништириш.

  2. Гурух билан маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар йиллик режасини шакиллантириш ва тасдиқлашга тавсия этиш тўғрисида.

  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги тўғрисида.

  4. Турли масалалар



1-эшитилди Гурух мурабий. Ижарада, қариндошлариникида ва талабалар турар жойида яшовчи талабалар тўғрисида тўлиқ маълумот банкини қайтадан шакиллантириш учун маълумотлар олинди. Айрим сабабларга кўра ижарадаги талабаларни яшаш шароити тўғри келмаётган бўлса дархол мураббийга етказиш кераклиги ва талабалар турар жойида хона ажратилишига амалий ёрдам бериши тўғрисида таъкидланди. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ўрнатилган ва тасдиқланган “Одоб-ахлоқ қоидалари” китобчаси ўқиб эшиттирди.
Қарор қилинди: Мураббий ахбороти инобатга олинсин ва “Одоб-ахлоқ қоидалари” сўзсиз бажарилсин, назорати мураббийга ва гурух сардорига юклатилсин
2-эшитилди Гурух мурабийи. 2017/2018 ўқув йилида гурух маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар режаси билан таништирди ва таклифлар беришларини сўради, берилган таклифлар ўрганилиб ўзгартиришлар киритилиб, гурух маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар режаси тасдиқлашга тавсия этилди.
Қарор қилинди: Гурух маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар режасини тасдиқлаш учун деканатга тақдим этилсин, назорати мураббийга юклатилсин
3-эшитилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017йил 24 августдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-3241-сонли қарори билан таништириб барча “Қурбон ҳайити” билан табриклади. ”Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” номли бош ғоя билан давом этаётган мутақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан талабаларни табриклади, мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги, истиқлол йилларида қўлга киритган ютуқлари ҳамда мустақиллигимиз туфайли эришган натижалар тўғрисида давра суҳбати ўтказилди. Бугунги кунда Республикамиз ўз ички ва ташқи сиёсатини мустақил юргиза олади ва 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига эга, мамлакатни модернизация қилиш, демократик ислоҳотлар тобора чуқурлаштириб бораётган, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига айланаётган мустақил давлатдир.
Сўнгра гурух мураббийси 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкалини очилиш маросими, 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкалини очилиш маросими тўғрисида
Қарор қилинди: Мураббий ахбороти талабалар ўртасида ўрганиб чиқилсин
4- эшитилди Институт худудида талабалар ўзларини қандай тутишлари керак, дарслардан ўзлаштиришни қандай юқори даражага эришиш, давоматни яхшилаш хақида қисқача тушунтириш ишлари олиб борилди. Айниқса берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сўзга чиққанлар: Кўрилган масалалар бўйича гурух сардори Ниязмуратов А ва гурух талабалари У. Иброхимов , Бобоева Н ўз фикр-мулохазаларини билдирдилар.
Қарор қилинди: Институт ички “Одоб-ахлоқ қоидалари” сўзсиз бажарилсин, назорати мураббийга ва гурух сардорига юклатилсин

Гурух мураббийи Мирзаев О




Гурух сардори: Ниязмуратов А
Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling