Сонли мактабгача таълим ташкилотининг 2020-2021 ўкув йили давомида амалга оширилган ишлари юзасидан
Йил давомида таълимий ва тарбиявий ишлар куйидаги йуналишлар буйича олиб борилди
Download 77.5 Kb.
|
19- МТТ нинг йиллик хисоботи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ота-оналар билан олиб борилган ишлар тахлили
Йил давомида таълимий ва тарбиявий ишлар куйидаги йуналишлар буйича олиб борилди:
-эстетик тарбия йуналиши -маънавият ва маърифат йуналиши. -махалла хомий жамоат ташкилотлари билан хамкорликда иш олиб бориш -экологик тарбия йуналиши -устоз-шогирд мактаби иш режаси асосида. Йил давомида тарбияланувчилар иштирокида спорт мусиқий тадбирлар байрам эрталиклари режа асосида ташкил килинди ва баённомалар,фото лавҳалар албом шаклида тайёрланди,ота-оналар билан доимий ҳамкорликда ишлар олиб борилди. Ота-оналар билан олиб борилган ишлар тахлили: Ота-оналар билан хамкорлик ишлари режа асосида фаол олиб борилди. Ота-оналар педагогларнинг очик машгулотларига МТТ да ўтказилган байрам эрталикларига ободонлаштириш ишларни ташкил килиш болаларни мактабга тайёрлаш буйича турли мутахассислар билан хамкорликда ишларни амалга оширишга жалб килинди.Умумий ота-оналар йигилишлари режа буйича икки марта утказилиш режалаштирилди.Укув йили бошида ва укув йили охирида. -Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига куйиладиган Давлат талаблари билан таништирилди. Таълим ташкилотида пуллик хизмат тўғрисидаги Низомга асосан йил давомида каронавирус падемияси давригача хафтанинг шанба куни пулли хизмат таълими ташкил этилди ва асосий маблағнинг 15% МТТ нинг шахсий хисоб рақамига тўланиши шартнома асосида келишилган, қолган 85 % тўгарак рахбарларига иш хақи сифатида тўланиши келишилган. 2020 йил январ ойида Рус тилини ва чет тилини ўргатиш бўйича пуллик хизмати ташкилланди. Рус тили тўгарагига 45 нафар тарбияланувчи жалб қилинди. Чет тили тўгарагига 50 нафар бола жалб қилинди. Рус тили тўгарагига Х.Жалолиддинова ва чет тили тўгарагига А.Хуррамовалар машғулотлар олиб бордилар. МТТ ларнинг вақтинча фаолияти онлайн тарзда амалга оширилиши мунособати билан пуллик хизмат фаолияти тўхтатилди. Мактабга таълим ташкилоти ходимларининг йил давомида эришган ютуқларидан мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хотин қизлар ўртасида ўтказилган “Дилбар қизлар” кўрик танловида ташкилотнинг жисмоний тарбия йўриқчиси Бўронова Хуснора Холматова қатнашиб “Иқтидорли ходим” номинацияси эгаллади, бундан ташқари шаҳар мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ўртасида ўтказилган ”Мохир қўллар” кўрик танловига тайёрлов гурухи тарбиячиси Хайдарова Азиза Мусурмонқулова қатнашиб танловнинг фахрли 1-ўринини эгаллади. Шунинг ташкилотнинг психологи Сатторова Насиба Азизовна “Рахбар ва ёшлар” учрашувида ўзининг фаоллиги ,иш фаолиятида эришган ютуқлари билан мактабгача таълим тизимидаги самарали мехнати учун Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Термиз шахар мактабгача таълим бўлимининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий, маънавий-маърифий сохалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган “Ёшлар ойлиги”да “Истеъдоднингни намоён эт” кўрик-танловининг “Энг тифодали шеър ижроси соҳиби” номинациясида 2-ўринни эгаллаганлиги учун МТТ тарбияланувчиси Турсоатов Жонибек Мақтов ёрлиғи билдан тақдирланди. Термиз шаҳар мактабгача таълим бўлими хузурида ташкил этилган мувофиқлаштирувчи кенгашга МТТ нинг тайёрлов гуруҳ тарбиячиси Хайдарова Азиза Мусурмонқуловнанинг болаларнинг ҳар томонлама ривожлантириш ва ҳар кунги фаолиятни ривожлантирувчи марказларда олиб борилиши мақсадида “ Жонли ва жонсиз табиат ” мавзусида ёзган фаолият ишланмаси оммалаштирилди. Ушбу илғор иш тажрибаси мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун болаларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш ва таълим беришда фойдаланиш учун тавсия этилади. Жорий йилнинг 12 ойи давомида 19-мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятига оид умумий ҳисобда 217 та материал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Шундан: Download 77.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling