Биринчи ташаббус бўйича мактабгача таълим ташкилотида мусиқа раҳбари ва тарбиячилари тарбияланувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олиб гимнастика, мусиқа, рақс ҳамда саҳналаштириш ва қўғирчоқ театрларини мазмунли ташкил этишмоқда. Шу билан бир қаторда гуруҳларда олиб борилаётган кунлик фаолиятларда ҳам болаларнинг ижодий қобилиятларига эътибор берилган ҳолда юзага чиқарилмоқда. Қолаверса, расм чизиш мусобақалари ҳам кўплаб ташкил этиб борилмоқда.
Иккинчи ташаббус бўйича мактабгача таълим ташкилотида хар бир гуруҳ тарбияланувчиларининг соғлом ривожланишларига катта эътибор қаратилмоқда. Ташкилотда каратэ, гимнатика тўгараклари фаолият олиб бормоқда. Жисмоний тарбия раҳбари томонидан болалар ҳамда мактабгаа таълим ташкилоти ходимлари ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.
Учинчи ташаббус бўйича мактабгача таълим ташкилотида ўтилаётган фаолият жараёнларини ахборот технологияларидан, мултимедиа воситаларидан фойдаланган ҳолда ишлар амалга оширилмоқда.
Тўртинчи ташаббус бўйича мактагача таълим ташкилотимизда фаолият юритаётган ходимлар ва тарбияланувчилар ўртасида китобхонликни кенг тарғи қилиш ишлари оли борилмоқда.Ташкилотда ташкил этилган “Кичик кутубхона”ларни турли хил эртаклар ва қизиқарли мазмунли китоблар билан бойитиб борилмоқда.
Бешинчи ташаббус бўйича мактабгача таълим ташкилоти хотин-қизларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан, қўл меҳнати орқали турли ўйинчоқлар яратилмоқда ҳамда тарбияланувчи қизалоқларга тарбиячилар томонидан тадбир либослари тикилиб, миллий руҳда безатилди. Ундан ташқари, тарбияланувчи қизалоқлар ўртасида “Зумраойлар давраси” тўгарагида қизларни меҳнатсевар қилиб тарбиялаш ҳамда касбга йўналтириш ишлари олиб борилмоқда.
Педагог кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида улар билан доимий равишда меътодик ишлар амалга ошириб келинди.
2020 йилда 19 – сонли МТТ да 7 нафар олий маълумотли педагоглар ўз фаолиятини юритган бўлиб, бу кўрсатгич 2020 йил нисбатан 12 ташкил қилди.
Жумладан,
Do'stlaringiz bilan baham: |