Сонли турар-жой қурили


Download 114 Kb.
bet5/7
Sana11.09.2023
Hajmi114 Kb.
#1675405
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
0101 (2)

АЛОҲИДА ШАРТЛАР

  1. Фавқулодда вазиятлар, йаъни қуйидаги фавқулодда ва тўсқинлик қилиб бўлмайдиган ҳодисалар: тошқинлар, ёнғинлар, зилзилалар, Объектни қуриш тақиқланган об-ҳаво шароити, эпидемиялар, ҳарбий можаролар, террористик ҳаракатлар, фуқаролик тартибсизликлари, иш ташлашлар, давлат органлари томонидан чиқарилган, Тарафларнинг Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришига таъсир кўрсатадиган буйруқлар, фармойишлар, қарорлар, актлар ёки бошқа чеклашлар, ушбу мажбуриятларни бажариш муддатига сезиларли даражада таъсир кўрсаца, форс-мажор ҳолатлари юзага келганидан кейин бажарилиши лозим бўлган Шартнома шартлари ёки унинг қисми мутаносиб равишда кейинга қолдирилади.

  2. Шартноманинг 7.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар рўй берган тақдирда, тегишли Томон 7 (етти) календар кун ичида бошқа Томонни бундай ҳолатлар юз берганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши шарт. Форс-мажор ҳолатлари тўғрисида хабар берилмаган тақдирда, Томон форс-мажор ҳолатларига мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

  3. Агар форс-мажор ҳолатлари кетма-кет 3 (уч) ойдан кўпроқ давом этса, Шартнома ҳар қандай Томоннинг ташаббуси билан 30 (ўттиз) календар кун ичида Ҳиссадорга аксия иштироки суммаси қайтарилиши билан бекор қилинади.




  1. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ВА УНИ БEКОР ҚИЛИШ

    1. Тарафлар қуйидаги ҳолларда Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш мумкин:

8.1.1. Тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ;
8.1.2. Шартноманинг 6.2- ёки 6.4-бандларига мувофиқ Агент/Қурувчининг ташаббуси билан бир томонлама битим асосида;
8.1.3. Шартноманинг 6.5-бандга мувофиқ Ҳиссадорнинг ташаббуси билан бир томонлама битим асосида;
8.1.4. Шартноманинг 7.3-бандга биноан форс-мажор ҳолатлари туфайли.

    1. Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш Тарафларнинг бекор қилиш тўғрисидаги битимни имзолаши орқали ёзма равишда амалга оширилиши керак, Тарафлардан бирининг бир томонлама суддан ташқари тарзда бекор қилиш ҳолатлари бундан мустасно.

    2. Тарафлардан бири Шартномада кўзда тутилган асослар бўйича Битимни бажаришдан бир томонлама бош тортган тақдирда, бошқа Томонга Шартномани бажаришдан бир томонлама рад этиш тўғрисида ёзма билдиришнома юборилган кундан бошлаб Шартнома бекор қилинган ҳисобланади.

    3. Шартномага киритилган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар Шартномага қўшимча шартномани имзолаш орқали ёзма равишда расмийлаштирилади.

    4. Шартномага киритилган барча ўзгартиришлар ва келишувлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Барча ўзгартиришлар ва қўшимчаларга улар ёзма равишда тузилган, Тарафларнинг ваколатига эга вакиллари томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлса, амал қилинади.

    5. Шартномада кўзда тутилмаган ҳолларда Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳаракат қилишлари лозим.

    6. Шартномага киритилган иловалар унинг ажралмас қисмини ҳисобланади.

    7. Агар маълумотлар ўзгартирилса, Тарафлар бир-бирларини амалга оширилган ўзгартиришлар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилишлари ва 7 (етти) кун ичида янги маълумотлар тўғрисида бир-бирларига хабар беришлари шарт.





  1. Download 114 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling