Сонли турар-жой қурили
Download 114 Kb.
|
0101 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2023 йил _________________
- ____________________________________________________
- ШАРТНОМА МАВЗУСИ
___/____ -сонли турар-жой қурилишидаги ҳиссадорлик иштироки тўғрисидаги шартнома Тошкент шаҳри 2023 йил _________________ Бундан кейин "Қурувчи" деб аталувчи __________________________________________ номидан ҳаракат қилувчи директор ____________________________________________________, бир томондан ва бундан кейин “Ҳиссадор” деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси ____________________________________________________, паспорт серияси ва рақами _____ № _____________________________________________________________________________________, рўйхатдан ўтиш манзили, иккинчи томондан, бундан кейин биргаликда "Тарафлар", алоҳида эса “Тараф” деб аталувчилар турар-жой қурилишидаги ҳиссадорлик иштироки тўғрисидаги мазкур шартномани (бундан кейин "Шартнома" деб номланади) туздилар: ШАРТНОМА МАВЗУСИ Шартномага биноан, Қурувчи ўзи ва (ёки) бошқа шахслар - пудратчиларни жалб қилган ҳолда, ____________________________________________ кўчасидаги ер участкасида Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг _______________-сонли пастки қаватларда савдо-маиший мажмуа объектлари билан турар-жой биноларини қуриш учун рухсат бериш тўғрисидаги рухсатномасига мувофиқ қуришни ўз зиммасига олади. Турар-жой биноси давлат рўйхатидан ўтказилгандан, балансга қабул қилинганидан ва фойдаланишга топширилганидан сўнг, Шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган кўчмас мулк Объектини Шартноманинг 3.2.3-бандга мувофиқ Ҳиссадорга топшириш Қурувчи зиммасига юклатилади. Ҳиссадорга эса, ўз навбатида, шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда қурилишни капитал молиялаштиришни амалга ошириш ва Шартноманинг 3.1.3- ва 3.1.4-бандларига мувофиқ Объектни ўз мулкига қабул қилиш юклатилади. Турар-жой биноси қурилиши тугашининг дастлабки муддати тахминан ___________________йилга белгиланади. Турар-жой биноси қурилиши тугагандан сўнг, Шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган объект 2.1-бандда кўрсатилган ҳолда 3.1.3 ва 3.2.3-бандларига мувофиқ Ҳиссадор номига ўтказиб берилади. Қурилиш-монтаж ишларининг дастлабки тахминий жадвали Шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган. Агар ушбу мажбуриятни бажаришга тўсқинлик қиладиган ва Қурувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келса, шунингдек, Давлат қабул комиссиясининг далолатномаси имзоланган санага мувофиқ, турар-жой биноси қурилиши муддати ўзгартирилиши мумкин. Шартнома бўйича Объект, Қурувчи томонидан турар-жой биносини фойдаланишга топширишга рухсат олгандан сўнг, Ҳиссадорга топширилиши лозим бўлган турар-жой биноси таркибига кирадиган хонадонлар / нотурар жойлар Ҳиссадор маблағлари ҳисобидан қурилади. Тарафлар Шартнома бўйича Қурувчи Қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги қонунга биноан Ҳиссадорга_____________________________________________________________________ кв.м бўлган кўчмас мулк Объектини (кейинги "Объект" деб юритилади) лойиҳага мувофиқ топширишга жавобгар эканлигига келишиб олдилар. Тарафлар Объектнинг умумий майдони (тахминан) лойиҳалаштирган бўлиб, турар-жой биноси қурилиши охирида қўшилиш ва камайишга қараб ўзгариши мумкинлиги тўғрисида келишиб олдилар. Объектнинг якуний майдони кадастр бўйича тегишли давлат органларининг ўлчовларига мувофиқ белгиланади, Шартнома бўйича Объект Қурувчининг олдиндан берилган ёзма розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, шунингдек ушбу Шартнома бўйича даъволарни топшириш ва Тарафларни алмаштириш ҳам мумкин эмас. Download 114 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling