Sort mashg`ulotlarining maqsad va vazifalari
Download 80 Kb.
|
Sort mashg`ulotlarining maqsad va vazifalari.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаракат ва бадантарбия
- овқатланишни туғри ташкил этиш
Соғлом турмуш тарзининг ҳаётийлигини таъминловчи асосий омиллар.
Ҳаракат омиллари. Ибтидоий одамнинг овқатлик топиш ва корин тўйғазиш зарурати уни ҳаракат килишга, узоқ юришга, югуришга, дарахтларга чиқиб, тоғларга тирмашишга, сув кечиб, қирлардан ошишга, ҳайвонлар билан олишишга мажбур қилган. Хар бир луқма овқатлик учун баъзан кунлаб харакат қилишга туғри келган. Фақатгина овқатлик топиш учунгина эмас, балки йиртқич ҳайвонлардан қочиш, жон сақлаш учун ҳам у кўп югуриши, ҳаракат қилиши керак бўлган. Кейинчалик унинг бу ҳаракати меҳнат билан алмашган. Худди ана шу турмуш машаққати унинг баданидаги модда алмашиниш жараёнини тартибга келтирган, ички аъзолар фаолиятини яхшилаган, хужайраларни ва охир оқибатда бутун вужудини модда алмашиниш натижасида хосил бўлган оралиқ махсулотлардан тозалашга, бўлимлар ҳаракатчанлигини таъминлашга, чидамлилик, деган ниҳоятда муҳим бир таянч тизимини вужудга келишига хизмат қилган. Демак, инсоният учун ҳаракат ва унинг турларини ўзининг кундалик турмушига онгли равишда киритиш зарурати пайдо бўлди. Шу билан бирга, гигиена фани хулосалари бадан мунтазам равишда парваришга мухтож эканлигини ва уни тўғри парвариш қилиш умрни узайтириш билан бевосита алоқадорлигини ҳам исботлади. Шу нуқтаи назардан Ҳаракат ва бадантарбия саломатлик йўлидаги муҳим омил бўлиб, соғлом турмуш тарзининг асосий талабларидан бири бўлиб қолади. Овқатланиш омили. Овқатланиш ҳаёт учун кураш шаклларидан бири сифатида жамики жонзоднинг олдида турган асосий масала ҳисобланади. Инсон ҳам бундан истисно эмас. Ибтидоий одамнинг кундалик ташвиши ва асосий мақсади овқат топиш ва қорнини тўйғазиш бўлгани аниқ. Маълумотларга қараганда, уларнинг овқатланишдаги асосий машғулоти термачилик бўлган. Яъни улар иссиқ иқлимли шароитларда, ўрмонларда, тоғ ёнбағирларида, воҳа ва водийларда ўсадиган дарахтларнинг меваларини, илдизларини териб еб кун кечирганлар. Асосий истеъмол қиладиган овқатига кура ибтидоий одам мевахўр бўлган. Шубҳасиз, ибтидоий одам овқат махсулотларини ғамлашни билмаган, қорни очганда эса овқат излаб, топилганда қорни тўйгунича еган. Овқат топиш қийин ва машаққатли бўлгани учун уни бир неча кунлаб оч юрганини тасаввур қилиш қийин эмас. Бундай вақтларда у баданининг ички имкониятлари хисобига яшаган. Ва ниҳоят, инсоният нотўғри овкатланиш ва касалликлар ўртасида боғликликни англаб етди. Буни қадимги дунёнинг Зардушт, Лукмон, Гиппократ каби кўпгина мутафаккирларнинг асарларидан билиш мумкин. Ана шу даврдан бошлаб, овқатликларнинг таркибий мутаносиблиги, энергия мувозанати, микроблар, овқатланиш режими ва тартиби ҳақида илмий қарашлар пайдо бўла бошлади. Овқатланиш ҳакидаги фан — диетология шаклланди. Хозирги кунга келиб эса, нотўғри овқатланиш кишилар ўртасида учраётган ошкозон ва ичаклар, юрак ва қон томирлари, ички секреция безлари ҳамда бўғимлар, модда алмашинувининг бузилиши, шунингдек, рак каби касалликларнинг асосий сабабчиси эканлиги илмий равишда исботланди. Ҳатто Жаҳон Соғликни Сақлаш Ташкилотининг экспертлари П. Ревел ҳамда Ч. Ревеллар, «Кишилар ўртасида учраётган касалликларнинг 80 фоизи нотўғри овқатланишдан», деган фикрни илгари сурадилар. Шунинг учун ҳам бугунги кунда овқатланишни туғри ташкил этиш, инсон кундалик турмушининг энг асосий талабларидан бири ва буни соғлом турмуш тарзини ташкил этишда ҳисобга олмаслик мумкин эмас.Undan tashqari zararli odatlardan tiyilish,sog`lom turmush tarzi haqidagi bilim va malakalarga ega bo`lish lozim. Download 80 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling